Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати

07.12.2022, 15:15

Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати

Мустақил Ўзбекистон Республикаси Бош Қомусининг қабул қилинганига ҳам 30 йил тўлди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг қуйи ташкилотларида ҳам мазкур шонли сана катта қувонч билан кенг нишонланмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири партия Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” АЖдаги бошланғич партия ташкилоти томонидан корхонанинг Техноген чиқиндиларни қайта ишлаш цехида ташкил этилди.

“Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати!” мавзусида ўтказилган тадбирда сўз олган партия фаоллари давлатимиз Асосий Қонунининг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган ҳужжат бўлиб саҳнага чиққани, жаҳон мамлакатлари тарихидаги энг мукаммал Конституциялардан бири эканини алоҳида қайд этишди.

Инсон қадрини юксалтириш йўлидан бораётган мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат ва конституциявий ислоҳотларнинг бари энг аввало инсон ва унинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётганини таъкидлашди.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш баробарида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантирилаётгани хусусида фикр юритишди.

Ўтган 30 йил мобайнида Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини шарҳлаб беришди. Партия ҳам Конституцияни ислоҳ этиш, уни инсонга хизмат қилиши, Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам ҳуқуқий таянчи бўлиши устида иш олиб бораётгани эътироф этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+