“Меҳр-саховат улашиш” акцияси кенг қулоч ёймоқда

18.01.2023, 16:03

“Меҳр-саховат улашиш” акцияси кенг қулоч ёймоқда

Бугунги синовли кунлар барчани бирдек синаётгани ҳар қадамда кузатиляпти. Яхшиликнинг парвозини юксакларга кўтараётганлар сафи кундан кун кўпайиб бормоқда. Бугун кечагидан фарқли ўлароқ саховатпешалик, инсонийлик, диёнат, оқибат сингари хайрли тадбирлар энг юқори чўққига кўтарилаётир.

Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай эл хизматига доимий камарбаста бўлаётган йўл патрол хизмати ходимлари, йўлларни қор уюмларидан, музлардан тозалаётган ободонлаштириш корхонаси ишчиларининг меҳнатлари алоҳида  таҳсинга сазовордир.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши  ходимлари ҳамда партия фаоллари томонидан  айни дамда ўз хизмат вазифаларини астойдил бажараётган соҳа ходимлари ва аҳоли учун “меҳр-саховат улашиш” акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида ҳашарчилар, турли соҳа хизматчилари ва аҳолига иссиқ қаҳва, чой  ва егулик улашилди. Кунни тунга улаб меҳнат қилаётган электр тармоқлари корхонаси ишчи ходимларига ҳам  алоҳида эътибор  қаратдилар.

Партия фаоллари ўзларининг ушбу саъй-ҳаракатлари билан ҳар қандай шароитда ҳам эл ташвишини ўз ташвиши деб биладиган инсонларга ҳамиша ёрдамга тайёр эканликларини амалда исботламоқдалар.

Бундай тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+