Депутат кўмагида эҳтиёжманд оилаларга кўмир ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

18.01.2023, 16:08

Депутат кўмагида эҳтиёжманд оилаларга кўмир ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Айни кунлардаги юртимизда ҳукмронлик қилаётган қиш фасли,  қолаверса об-ҳавонинг инжиқлиги,  қишнинг аёзли кунлари бугун ҳаммани бирдай  шошириб қўйгани бор гап. 

Ушбу синовли кунларда O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам жойларда хайрли ишларни олиб бормоқдалар. Жумладан, партия раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова туман мутассадилари, сектор раҳбарлари, партия фаоллари ва МФЙ раислари билан биргаликда  ўзига бириктирилган Қўрғонтепа туманидаги "Учтегирмон", "Эшонобод", "Навниҳол",  "Турон замин", "Норбўта", "Бешкалтак" ва "Намуна" МФЙларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиб, уларга кўмир ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бердилар.

Халқ вакилининг бу каби хайрли ишлари бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+