Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан ҳарбий қисмда байрам тадбири ўтказилди

25.08.2023, 16:41

Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан ҳарбий қисмда байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Марказий ҳарбий округининг 20022 ҳарбий қисм мажлислар залида харбий хизматдаги аскарлар орасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли марказий ҳарбий округининг 20022 ҳарбий қисм масъуллари иштирок этишди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Эшниёзов маъруза қилиб, ўз сўзида мустақиллик улуғ неъмат эканлиги, юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат ва амалий ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз халқаро майдонда обрў қозониб ўз ўрнига эга бўлиб, бутун дунё эътироф этаётганлиги, жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлик ўрнатилиб, бу борада очиқ, дўстона ҳамда прагматик сиёсат олиб бораётганлиги, мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда улкан ишлар бошланиб юборилганлиги, жамият қурилиши ва давлат сиёсати “инсон-жамият-давлат” тамойили асосида олиб борилаётганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлигига қарашли марказий ҳарбий округининг 20022 ҳарбий қисм масъул ходими О.Қосимов сўзга чиқиб, мустақиллик туфайли ёшларнинг таълим олиши, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, спорт, адабиёт ва бошқа соҳаларда ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди

Тадбир сўнгида ҳарбий қисм аскарлари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди ҳамда уларга партиянинг тарғибот материаллари тақдим этилди.

  • Кўрилди
    4844
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+