Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди

22.09.2023, 15:12

Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди

“Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари, партия аъзолари орасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

O'zLiDeP Навбаҳор туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалла тизимида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин - қизлар фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтир саволларга масъуллардан атрофлича жавоб олдилар. “Ўзбекистон-2030” стратегиясини тарғиботига бағишланган давра суҳбатлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиб, уларда аҳолининг турли қатламлари қамраб олинмоқда.

А.Узоқов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш

мутбуот котиби

  • Кўрилди
    330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+