Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

29.09.2023, 15:48

Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ўртасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида меморандум имзоланди.

Тадбирни Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ректори, техника фанлари доктори Зафар Ҳакимов очди ва олиб борди. Унда олийгоҳнинг профессорлари, ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.

Бугунги талабалар орасидан замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партиявий ишларни ташкилий масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири.

Мазкур олийгоҳ билан партиянинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, институт битирувчиларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, уларни сиёсий партиялар фаолияти билан яқиндан таништириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимли амалга оширишга келишиб олинди.

Олийгоҳда таълим олаётган бакалавр ёки магистратура босқичлари битирувчи талабалари орасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳасида муваффақиятли иштирок этганлари партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига киритилади. Уларнинг келгусида яхши мутахассис, шунингдек, партиянинг мақсад ва вазифаларини сидқидилдан амалга оширадиган фидоий инсон бўлишлари учун ҳам ҳаракат қилинади.

Албатта, ёшларнинг билимли ва етук кадр бўлиши нафақат билимда, балки уларнинг сиёсий тушунчаларини ҳам кенгайтириб боришга ҳам боғлиқлиги меморандумда ўз аксини топган. Бу борадаги ишлар амалда натижасини кўрсатиши учун ҳар икки томон ўзига хос бирдамликда иш бошлашди.

Тадбир сўнгида O’zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Элёр Жўраев, партиянинг вилоят Кенгаши депутати, Янгиер шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли Гулчеҳра Жонжигитова ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги ёш авлодни Ватанга муҳаббат, билимли, маърифатли, комил инсон бўлиб тарбия топишида ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+