Маҳалладаги ишсиз ёшларнинг муаммолари босқичма-босқич ҳал қилиняпти

06.11.2023, 18:55

Маҳалладаги ишсиз ёшларнинг муаммолари босқичма-босқич ҳал қилиняпти

O`zLiDeP Юнусобод тумани Кенгаши вакиллари ва депутатлар маҳалладаги ёшлар билан очиқ мулоқот қилди. Бу борада туманда ёшлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини ҳарид қилиш харажатларини қоплаш йўналишида 35 нафар ёшга 342 млн 735 минг сўм берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш йўналишида 264 нафар ёшгa 1 млрд 399 млн 820 минг 920 сўм тўлаб берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлар 18 нафар ёшга 185 млн сўм ажратилди.

“Бир маротабалик моддий ёрдам кўрсатиш” йўналишда 213 нафар ёшга 277 млн сўм берилди. Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун 114 нафар ёшга 202 млн 989 минг сўм тўлаб берилди. Юнусобод туманнинг 64 та маҳалласида “Ёшлар баланси” асосида 14-30 ёшдаги 70 минг 824 нафар ёшлар таҳлил қилиниб, 3 та тоифага ажратиб олинди. Улар билан манзилли ишлаш бўйича масъуллар бириктирилиб,  тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Туманда ишсиз, норасмий банд ва вақтинча меҳнат қобилиятига эга бўлмаган ижтимоий муаммолари мавжуд ёшлар сони жами 41 минг 994 нафар (59 фоиз) бўлиб, улар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул этиб, туман бўлимлари ва ташкилотлар раҳбарлари (жами 13 нафар) бириктирилди.

Шунингдек, туманда давлат ва хусусий сектор ҳамда таълимда банд бўлган иқтидорли ёшлар сони жами 28 минг 830 нафар (41 фоиз) бўлиб, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул этиб, туман бўлим ва ташкилотлари раҳбарлари жами 13 нафар бириктирилган.

Дарҳақиқат, ҳар жиҳатдан баркамол ривожланган, эркин фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қрашларга эга йигит-қизларни тарбиялаш усувор вазифа саналади. Ёшларнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўйёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш бош мақсадлардан бўлиб қолаверади.

Тадбир жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Ёшлар ўртасида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ фаол ёшлар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+