Самарқандда партиянинг ўтган йиллардаги фаолияти сарҳисоб қилинди

07.12.2023, 18:14

Самарқандда партиянинг ўтган йиллардаги фаолияти сарҳисоб қилинди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ёшлар марказида Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган  “Янги конституция – улкан масъулият демакдир” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP партия фаоллари, халқ депутатлари вилоят туман ва шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия Фахрийлар Кенгашлари аъзолари ва Аёллар, Ёшлар қанотлари фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари  иштирок этди.

Тадбирда O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари Илҳом Ботиров сўзга чиқиб Конституция такомиллаштирилиши жараёни, бунда халқимизнинг, жумладан, O'zLiDePнинг фаол иштироки, ислоҳ қилинган Бош қомусимиздан ўрин олган янги нормалар ва уларнинг ҳаётимиздаги улкан аҳамияти хусусида сўз юритди. Конституциямиздаги инсон қадр-қиммати ва ҳуқуқлари, аҳоли ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланишининг янада мустаҳкамланиши, таълим соҳаси юксалиши, аёллар, ёшлар, маҳаллаларнинг жамиятимиздаги ролини оширишга хизмат қилувчи ўзгартириш ва қўшимчалар, янги Конституциянинг ниҳоятда халқчиллигини таъминлаган муҳим жиҳатлар, омилларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида O'zLiDeP ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди.

Бугунги кунда O'zLiDeP Самарқанд вилоятидаги 1400 та ташкилотларда 120 мингга яқин аъзоларни ўз сафида бирлаштириб, вилоятда етакчи сиёсий кучга айланган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозим, O’zLiDePнинг мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича ташаббускорлигини ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакат тараққиёти асосий йўналишларини аниқ белгилаб берган дастурий мақсадларни  бажаришда фаол иштирок этиши, хусусий мулк дахлсизлигини ва тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлаш, тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, партиянинг барча тузилмалари ва бўғинлари фаолиятини ушбу мақсадларга йўналтириш бугунги кунда O’zLiDeP олдида турган бош вазифалардан бирига айланганлигини қайд этишимиз лозим.

Тадбир якунида O’zLiDeP ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати билан фаол партия аъзолари, партия Фахрийлар Кенгашлари аъзолари ва депутатларга O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурномалари ва эсталик совғалари топширилди.

Насиба Мўминова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+