БАЙРАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА

07.12.2023, 18:23

БАЙРАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан пойтахтимизнинг Яккасарой туманида  партия ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Унда сиёсий кучнинг фахрийлари, депутатлар, фаоллар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси Равшан Фозилов очиб берди. У тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклаб, партия томонидан амалга оширилаётган тизимли лойиҳалар кўплаб ёшлар, хотин­қизларнинг мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида ўз ўринларини топишига, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб­қувватлашга кўмаклашиб келаётгани, буларнинг барчаси O‘zLiDePни мамлакат ижтимоий­сиёсий ҳаётининг ажралмас қисмига айлантирганини таъкидлади.

– Партиямизнинг қисқа, лекин залворли кечган тарихий даври фақатгина қутлуғ сана эмас, балки фаолиятни сарҳисоб қилиб, истиқболдаги устувор вазифаларни ҳам белгилаб олиш учун бир имкониятдир, – деди Равшан Фозилов ўз сўзида. Бугун мамлакат сиёсат майдонида етакчилик мақомига эга партиянинг тамал тошини қўйишдек масъу лиятли вазифаларни бажаришга муносиб ҳисса қўшган фахрийлар сўз олиб, босиб ўтилган йўллар, эришилган муваффақиятлар хусусида гапирди.

Тадбир ниҳоясида O‘zLiDeP фаоллари ва фахрийлар эсдалик совға ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+