Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиши шарт

07.12.2023, 18:26

Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиши шарт

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан, Яшнобод туман Кенгаши, “Ўзтрансгаз” АЖ, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз” деб номланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, бош бошқармаси, “Ўзтрансгаз” АЖда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этишди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоярова Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди, Бош Қомусимизда хотин-қизларга берилган эътибор тўғрисида фикр билдирди.

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг масъул ходимлари эса, жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари, оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга ёрдам кўрсатиш,  хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳамда тазйиқ ва зўравонликга учраган аёлларга Ҳимоя ордерларининг берилиши тартиблари ва кимларга берилиши тўғрисида ҳам кенг тушунчалар берилди.

Тадбир жараёнида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. Тадбир савол-жавобларга бой бўлиб кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+