Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

07.12.2023, 18:30

Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Захидов, партия фаоллари ҳамда вазирлик ходимлари иштирок этдилар.

Янги таҳрирдаги Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир. Мулоқот давомида Бош қомусимизда ёшларга оид янги нормалар акс этганлиги батафсил тушунтириб ўтилди. Янгиланган конституциямизда таълим соҳасидаги ислоҳотларга ҳам алоҳида урғу берилди.

Хусусан, Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

  • Кўрилди
    343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+