Партия фаоли кўмагида қишлоқда янги трансформатор ўрнатилди

19.01.2024, 15:59

Партия фаоли кўмагида қишлоқда янги трансформатор ўрнатилди

O’zLiDeP Ромитан туман Кенгашига ҳудуддаги Устолар қишлоғи аҳолиси мурожаат килиб, ҳозирги қиш-қировли кунларда қишлоқдаги ягона трансформатор паст кучланишда эканлиги боис хонадонларни доимий равишда электр энергияси билан таъминлашда узилишлар келиб чиқаётганлиги ҳақида маълум қилган эдилар.

Ушбу мурожаатга биноан партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Насриддин Воҳидов электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларидан ушбу муаммони тегишлича ҳал этиб беришни сўради. Шу тариқа партия туман Кенгаши масъулининг саъй-ҳаракати билан Устолар қишлоғида янги трансформатор ўрнатилиб, хонадонлар узлуксиз равишда электр энергиясидан баҳраманд бўладиган бўлди.

Шу биргина мисолнинг ўзи ромитанликларнинг O’zLiDePга бўлган ишончини ошишига ҳамда партия аъзолари сонининг вақт ўтган сайин ортиб боришида муҳим омил бўляпти. Айни пайтда ҳудудда 7724 нафар партия аъзоси жами 66 та БПТ атрофига бирлашган ҳолда фаолият олиб боришмоқда. Партия туман Кенгаши масъулларининг асосий вазифаси эса улар билан олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, сайловолди дастуридаги асосий мақсад ва вазифаларни партия аъзолари кўмагида аҳолининг турли қатламларига етказишдан иборатдир.

  • Кўрилди
    207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+