O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

01.02.2024, 11:59

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишни O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бобомурод Очилов таъкидлаганидек, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинган 2023 йил мамлакатимиз тарихи саҳифаларига бир қатор муҳим сиёсий тадбирлар ўтказилган йил сифатида муҳрланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича бўлиб ўтган умумхалқ референдуми, муддатидан илгари ўтказилган Президент сайлови муносабати билан ташкил этилган партиявий тарғибот-ташвиқот ишларининг талаб даражасида амалга оширилганлиги партиямизнинг вилоятдаги обрў-эътибори ва нуфузини янада ошириш имконини берди.

Тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, партия электорати вакиллари тадбиркор ва фермерларни, ишлаб-чиқариш корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бошловчи тадбиркорларга банклардан имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратишга кўмаклашиш мақсадида муайян ишлар бажарилди.

Маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолиятида кейинги пайтда силжиш кўзга ташланаётганлигини аниқ ишлар мисолида кўрса бўлади. Бугунги кунда маҳаллий Кенгашларда жами 143 нафар депутатлар фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 19 нафар вилоят Кенгаши депутатларидир. Депутатлик гуруҳлари томонидан 2023 йил давомида ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига 750 та депутатлик сўровлари юборилиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларнинг аксарияти ижбий ҳал этилди.

Шунингдек, мафкуравий тарғибот-ташвиқот, ташкилий партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш, аёлларнинг сиёсий фаолллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, электорат ҳамда ёшлар билан ишлаш йўналишларида ҳам муайян натижалар қўлга киритилди.

Кундалик партиявий фаолият самараси ўлароқ 2023 йил давомида партия аъзолари сони 73 228 нафардан 100 017 нафарга етказилди. Партия қуйи бўғинлари сафи ҳам 853 тадан 873 тага кенгайди.

Гарчи шундай бўлсада вилоят партия ташкилоти фаолиятида ҳисобот даврида айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Бу айниқса БПТ сонини ўстиришдаги сусткашликда кўзга ташланди. Йил давомида улар сонининг бор йўғи 20 тага кўпайгани бу борада жойларда олиб борилган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари талаб даражасида эмаслигини, ушбу йўналишдаги фаолиятни янада жонлантириш зарурлигини кўрсатиб турибди.

Йиғилишда музокараларда сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари – Ф.Аминов, Ҳ.Рўзиев, С.Жумаева, Бухоро туман Кенгаши депутати И.Тўқлиев, партия Вобкент туман Кенгаши аппарати раҳбари Б.Одилов ва бошқалар муҳокама этилган масала бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

  • Кўрилди
    275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+