Талаба-қизларнинг тадбиркорликка оид билимлари оширилмоқда

13.02.2024, 09:36

Талаба-қизларнинг тадбиркорликка оид билимлари оширилмоқда

O'zLiDePдек етакчи сиёсий тузилманинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадларини амалга оширишга астойдил бел боғлаган маслакдошларимиздан бири Бухоро шаҳридаги “Замин Мадад тайёрлов савдо” МЧЖ га раҳбарлик қилиб келаётган Мамлакат Содиқовадир. Партия вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари саъй-ҳаракатлари билан ўтказиб келинаётган турли тадбирларда ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ ютуқ ва муваффақиятлари, аниқроғи янги инновацион лойиҳалари кенг тарғиб қилиб келинмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 25-мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш белгиланган.

Бу борада O'zLiDeP фаоли Мамлакат Содиқова томонидан ёшлар ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчилик билан шуғулланишни тарғиб этиш устуворлик касб этмоқда. Биргина ўтган 2023 йилда М.Содиқова бошчилигида “устоз –шогирд” йўналишида турли касб-ҳунарни ёшларга ўргатишга қаратилган 2 мингдан зиёд назарий ва амалий машғулотлар, семинар-тренинглар ўтказилиб, тингловчи аёл ва талаба–қизлардан 350 нафари тадбиркорликнинг ўзлари танлаган соҳалари бўйича мустақил равишда фаолиятларини бошлаб юборганлар. Ҳунармандчилик, рассомчилик йўналишлари бошқа йўналишларга қараганда устунлик касб этмоқда.

Тадбиркор аёл М.Содиқованинг айниқса, олий таълим муассасалари талаба-ёшлари билан кейинги пайтда ўтказиб келаётган юзма-юз мулоқот ва самимий учрашувлари ҳам ўз амалий натижасини бериб турибди.

Яқинда ана шундай учрашувлардан бири O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, тажрибали тадбиркор аёл М.Содиқова ўз танлаган соҳасида дастлабки пайтларда дуч келган қийинчиликлари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини излаб топиш борасида саъй-ҳаракатлари зое кетмагани, бугунги кунда келиб барча интилиш ва аниқ мақсадлари ўз кутилган амалий натижасини бераётганини тилга олиб ўтди. Бирор - бир муваффақиятга машаққатли меҳнат, билим ёки бой тажрибасиз эришиб бўлмаслигини таъкидлади.

Шу куни O'zLiDeP фаоли раҳбарлик қилаётган етакчи корхоналар раҳбари М.Содиқова ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Тадбир давомида институт талаба – ёшларига М.Содиқова бугунги кунда нафақат "Zamin Madad tayyorlov savdo" МЧЖга балки, Бухоро шаҳридаги "Zamin fruits trade", "Zamin shu'lasi" МЧЖларига етакчилик қилаётгани, шу билан бирга у Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Тадбиркор аёллар” клуби ҳамда «Шижоатли Аёл» ижтимоий-химоя ва экология Маркази раҳбари сифатида ҳам изчил фаолият юритаётгани маълум қилинди.

Тажрибали тадбиркор аёл билан ўтказилган учрашув талаба-ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини янада кучайтирди. Тадбирнинг фаол иштирокчиларига М.Содиқова томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Тадбир доирасида партия хайрихоҳлари сифатида бир гуруҳ ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.  

  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+