Сувдан тежамли фойдаланиш – бугуннинг долзарб вазифаси

24.02.2024, 12:27

 Сувдан тежамли фойдаланиш – бугуннинг долзарб вазифаси

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашида ўтказилган Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи йиғилишида 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида сув тежовчи технологияларни қўллаш, ариқ зовурларни бетонлаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.  

Унда таъкидланишича, 2023 йилда 21,9 минг гектар сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 53,4 минг гектарни ташкил этади.  Шунингдек, 90 км каналларда бетонлаштириш тадбирлари амалга оширилади. Айни пайтда объектларга 137 та машина-механизм ва 360 нафар ишчи кучи ишга жалб қилиниб, 55,7 км тупроқ   ҳамда 49,1 км бетонлаштириш ишлари бажарилди.

- Ўтган йилнинг 29 ноябрда “Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув йўқотишларини камайтириш” мавзуида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари суғориш тармоқларида сув йўқотилишининг олдини, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор топшириқлари берган эдилар, -дейди Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари  Иброҳим Халилов. – Шу боис бу йил сув хўжалигида “Каналларни бетонлаштириш бўйича зарбдор йил” деб эълон қилинди. 31 мартгача кластер, фермер хўжаликлари ҳисобида бўлган ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари ҳозиргача 76 фоизга бажарилган. Мутасаддиларнинг олдида турган энг долзарб вазифа - ажратилган маблағдан самарали фойдаланган ҳолда бетонлаштириш ишларини якунлашдир.    

Йиғилишда вилоят кенгаши депутатларидан Исмигул Хушмуродова, Момосулув Бердиқулова, Нишон туман “Орзу бобо” фермер хўжалиги раиси Муртазо Норқулов ва бошқалар сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги магистрал, хўжаликлараро каналлар, гидротехник иншоотлар ва гидропостлар ўз вақтида тозалаш ҳамда таъмирлаб, суғориш мавсумига тайёрлаш ишларини янада жадаллаштириш, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш  ускуналарининг бироз қимматлиги, янги технологияни жорий этишда қурувчиларнинг масъулиятини ошириш, қувурлар сифатсиз бўлгани учун тез яроқсиз бўлиб қолаётгани, субсидия олиш, фермерлар ўртасида  замонавий суғориш усуллари хўжаликка иқтисодий самара келтириш хусусида тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини алоҳида эътироф этишди.

  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+