O‘zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси воҳалик талаба-ёшлар иштирокида ўтказилди

29.02.2024, 11:42

O‘zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси воҳалик талаба-ёшлар иштирокида ўтказилди

 Қарши Давлат университетида талаба ёшлар иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларни ислоҳ этишга қаратилган кенг кўламли янгиланишлар, раҳбар кадрларни аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, улар бошқараётган тизимни чинакам халқчил тузилмага айлантириш мақсадида кадрлар тайёрлашнинг замонавий механизмларини амалиётга татбиқ қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритилди.  

- Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад – “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида воҳамизнинг нуфузли олий таълим муассаса таҳсил олаётган ёшларга партиямизнинг дастурий мақсадлари ҳақида маълумот бериш, улар орасидан  ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этишдир, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Ташкилий партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Шаҳзод Орипов. – Вилоятда кадрларга бўлган талабни олий ўқув юртлари битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш орқали  қондиришга ҳаракат қилаяпмиз.

Мулоқотда  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридан ўрин олган ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этган ҳолда  салоҳиятини юзага чиқариш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, улар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятлар яратиш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.  

Шунингдек, жойларда ёшларнинг ҳаётий муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқиш, “Ёшлар қаноти” гуруҳлари ва депутатлик гуруҳлари ўртасида ҳамкорликнинг самарадорлиги ошириш, ёшларга оид қонун лойиҳаларига ёш авлод вакилларининг таклифларини олиш тизими шакллантириш мақсадида ўтказилаётган “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбати давомида талабаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорларини намоён этишга кўмаклашиш, партия лойиҳаларида иштирокини кенгайтириш борасидаги таклиф ва фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Мусоҳаба интиҳосида 8 нафар  билимдон ва ташаббускор талабалар партия кадрлар заҳирасига олинди. 

  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+