Даштликларнинг сув таъминоти яхшиланади

16.03.2024, 15:06

Даштликларнинг сув таъминоти яхшиланади

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Исмигул Хушмуродова Дашт МФЙ истиқомат қилаётган сайловчилар билан учрашди. Депутат партия дастурий мақсад ва вазифалари, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар, депутатлик мақоми, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий билимларини шакллантириш, бандлигини таъминлаш борасида амалиётга татбиқ этилаётган партиявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашувда депутат Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридан ўрин олган устувор вазифаларни  ижросини таъминлаш,  хотин-қизларнинг маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасидаги инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш борасида амалий таклифлар билдирди.

Айни пайтда “Дашт” МФЙ ҳудудида 1135 та ила бўлиб, 4836 нафар аҳоли истиқомат қилади. Нуроний Бекмат Холбоевнинг таъкидлашича, ҳудуд аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар олға силжимаяпти. Одамлар сув сотиб олиб, ичишга мажбур. Туман Сувоқова идорасидаги насос ишламаётганлиги боис аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилмаяпти. Қурилиш  фирмаси водопровод қувурларини тортиш ишларини якунламаган.  Аҳоли томорқаларини оқова сув билан таъминлаш мақсадида магистрал каналдан пластмасса қувурлар тортилган. Бироқ насос ишлатилмаганлиги боис оқова сув келмаяпти.

Мулоқотда сўз олган депутат Исмигул Хушмуродова сайловчиларнинг ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш борасидаги мурожаатларини чуқур ўрганиб, мақбул ечимлари юзасидан мутасаддиларга сўровнома билан чиқишини билдирди. 

         Шу куни депутат Дашт маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар, боқувчисиз ногирон ва кексалар истиқомат қилаётган хонадонларда бўлиб, томорқаларига экиш учун мевали дарахт кўчатлари туҳфа этди. Ҳудуддаги “12-Давлат мактабгача таълим ташкилоти” ҳовлисига ҳам депутат томонидан кўчатлар  ўтқазилди. 

         -Бир нечта хонадонда бўлиб, эзгу ният билан кўчатлар ўтқаздик, - дейди  Исмигул Хушмуродова. – Уларга катта дарахт бўлса, мевалари билан дастурхонимиз тўкис бўлади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишларини ҳар бир фуқаро қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳовлиси саҳнига бир дона бўлса ҳам кўчат ўтқазса, яхши ният билан экилган ниҳоллар яшилликка бурканиб, чор-атрофга гўзаллик бахш этибгина қолмасдан ҳавонинг мусаффолигини таъминлайди. 

  • Кўрилди
    207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+