Бухорода “Янги Ўзбекистон боғи” барпо этилмоқда

26.03.2024, 12:08

Бухорода “Янги Ўзбекистон боғи” барпо этилмоқда

Бухоро туманининг вилоят марказига туташ бўлган “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 40 гектарда майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида оммавий дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди. Бунда партиямиз вакиллари ҳам фаол қатнашдилар.

 Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, сиёсий партиялар вакиллари, жумладан O’zLiDeP масъуллари ва фаоллари, партия фахрийлари ва депутатлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи хизматчилари, спортчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Оммавий дарахт экиш тадбири аввалида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов муборак Рамозон ойида яхши ният қилиб, ерга ниҳол экиш савоб амаллардан эканини таъкидлади.

 Шундан сўнг яхши ният билан барча “Янги Ўзбекистон боғи”га дарахт ўтқазди. Тадбир давомида 6 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шу ерда тадбир иштирокчилари боғ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Лойиҳага кўра “Янги Ўзбекистон боғи” яқин келажакда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун табиат қўйнида дам оладиган сўлим маскан бўлиши, унга туташ ҳудудда фавворалар, футбол ва болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари барпо этилишини, келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши маълум қилинди.  

 

  • Кўрилди
    173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+