Ёш тадбиркорнинг фаолияти билан танишилди

26.03.2024, 12:19

Ёш тадбиркорнинг фаолияти билан танишилди

Бугунги кунда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб бориляпти. Мақсад ёшларни келажакда ўз ўринларини топиши, маълум бир касбни эгаллаши, энг муҳими мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўша олишдир.

Бу борада партия ҳам ўз олдига устувор мақсад ва вазифаларни белгилаб олган бўлиб, жойларда ёшларни турли касб-ҳунарга ўргатиш, бизнесларини бошлаши ва бандилиги таъминлашда яқиндан кўмакчи бўлмоқда.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари Сайхунобод туманидаги Шодлик маҳалласида фаолият олиб бораётган “Сайҳун шукронаси” қандолат цехига ташриф буюришди.

Ёш тадбиркор ва пазанда Севара Абдуллаева 10 нафар аёлларни иш билан таьминлаган. Ҳозирги кунда цехда 15 хилдан зиёд ширинлик ва пишириқлар тайёрланиб қўшни туманларга ҳам буюртма асосида етказиб берилмоқда.

Севара Абдуллаева шу йил ўтказилган “Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида “Энг яхши бизнес режа” танловининг Сирдарё вилоят босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритган.

Келгусида фаолиятини янада кенгайтириб, янги ишчи ўринларни яратишни мақсад қилган.

  • Кўрилди
    123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+