Депутатлик эшитуви: Термиз шаҳрида чиқиндиларни ташиш, уларни қайта ишлаш жараёнлари қандай олиб бориляпти?

23.05.2024, 10:28

Депутатлик эшитуви: Термиз шаҳрида чиқиндиларни ташиш, уларни қайта ишлаш жараёнлари қандай олиб бориляпти?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда чиқиндиларни қайта ишлаш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, Термиз шаҳрида ҳам аҳоли турар жойларидан чиқиндиларни ташиш, уларни қайта ишлаш жараёнлари қандай олиб борилаётгани бўйича O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан эшитув ташкил этилди. Унда ушбу масъулиятли вазифани зиммасига олган “Bio Texno Eko” масъулияти чекланган жамияти масъулларининг ҳисоботи тингланди.

Мазкур МЧЖ Термиз шаҳридаги 37 та маҳаллага 5419 та хонадонга 179 598 нафар аҳолига тўлиқ кунлик ҳамда “Сигнал” услубида хизмат кўрсатиб келмоқда. Аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида эса яқинда “Паттакесар” маҳалласида чиқиндиларни қайта ортиш станцияси ишга туширилди. Шаҳарни доимий тоза сақлаш мақсадида корхонанинг 27 та техникаси жалб этилган бўлиб, кунига 400 тоннадан ортиқ чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ортиш учун мўлжалланган махсус техникалар масофадан туриб бошқариш системасига уланиб, кузатув мосламалари ўрнатилди. Маъсул мутахассис томонидан ҳар бир  техниканинг кунлик иш соати, иш сифати, техниканинг тўхтаб қолиш сабаблари ҳар сонияда назорат қилиниб борилмоқда, юзага келган техник носозликлар зудлик билан бартараф қилиниб, сифатли хизмат кўрсатишни  таъминлаш бўйича  барча зарурий чоралар тадбирлар  амалга оширилмоқда.

          Шаҳар ҳудудини санитария жиҳатдан тозалигини таъминлаш мақсадида 400 дан ортиқ бетон қопламали темир контейнерларга талаб эҳтиёж борлиги аниқланиб, ҳозирги кунда 60 дона ясалди ва шаҳар кўчаларига ўрнатилди, бундан ташқари 110 дан ортиқ 1 кубали темир контейнерлар янгисига алмаштирилди.

Аҳоли хонадонларида тўпланган қаттиқ маиший чиқиндилар тасдиқланган йўналиш жадвал бўйича “Сигнал услубида” олиб чиқиб кетилиши жамиятнинг диспетчерлик бўлими мутахассислари томонидан  доимий назорат қилиб борилмоқда.

          Эшитув давомида жамиятнинг фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+