Дўппичилик ортидан “Шуҳрат” медалигача

20.05.2024, 11:24

Дўппичилик ортидан “Шуҳрат” медалигача

Чуст шаҳри Наманган шаҳридан 37 км узоқликда жойлашган. Наманган вилоятининг ушбу шаҳри Фарғона водийсидаги энг қадимги аҳоли пунктларидан биридир.

Чуст шунингдек, бош кийимлари билан ҳам машҳур. Ушбу шаҳарнинг дўппилари нақшлари ва баландлиги билан бошқаларникидан фарқ қилади. Улар ўзига хос маънога эга бўлган турли хил нақшларга эга.

Чуст дўпписи тўқ яшил шойи ёки сатиндан каржли қилиб тайёрланади. Тепасининг ҳар бир каржида 4 та қалампирнусха ёки бодом шакли, кизагининг ҳар бир каржида 4 тадан меҳроб (ярим доира) шакли кашта билан сидирға қоплаб оқ (ип ёки ипак) ипда тикилади.

Чустлик ҳунарманд аёлларнинг ишлари доим яхши. Қолаверса, улар тез-тез бирлашадилар ва бош кийимларининг янги моделлари устида ишлашади.

Яхши кайфиятда, бир-бирлари билан мулоқот қилишдан завқланиб, қизлар маҳорат сирларини тезда ўрганадилар. Чустлик ҳар бир ҳунарманд бош кийимларининг безак мотивларини ёддан билишади, лекин шу билан бирга у нақшларини ҳар томонлама бойитади, хаёл қилади, ўзига хос бир нарсани ўйлаб топади. Натижада, маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонлари орасида катта талабга эга бўлган чиройли бош кийими (дўппи) тайёрланади.

Чустнинг Яккабулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Нилуфар Воҳидова ҳам 7 йилдан буён мазкур йўналишда фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда 12 нафар шогирдлари якка тадбиркор сифатида тадбиркорлик қилмоқда. 20 нафари эса Нилуфар опа билан бирга соҳа сир-асрорларини ўрганиб келмоқда.

2023 йилда мамлакатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига қилган ташрифларида Нилуфар Воҳидованинг тайёрлаган маҳсулотлари Президентимиз эътирофларига сазовор бўлиб, "Шуҳрат" медали билан тақдирланадилар. Нилуфар опа “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичида ғолибликни қўлга киритиб, туман босқичига йўл олди.

“Умуман, партия томонидан ташкил этилган ушбу танлов жойлардаги ишбилармон аёлларга, биз каби ёшларга маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда. Янги-янги марраларни эгаллашимизга куч ғайрат бағишламоқда. Танлов ғолиблиги менга билдирилган катта ишонч эканлигини яхши англаб турибман. Бу ишонч эса, албатта, жуда катта масъулият ҳам юклайди. Насиб қилса, бундан кейин ҳам Янги Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун бор кучу ғайратимни аямайман”, - дейди “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳалла босқичи ғолиби Нилуфар Воҳидова.

ЎзЛиДеП Наманан вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    126
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+