АҚШнинг Арзизона университети талабалари сонли технологиялари борасидаги билимлари билан бўлишди

15.06.2024, 11:24

АҚШнинг Арзизона университети талабалари сонли технологиялари борасидаги билимлари билан бўлишди

Ёшларни рақамли технологиялари бўйича билимларини янада ошириш мақсадида 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Рақамли технологиялари замон ва маконга мос” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда АҚШнинг Аризона университетининг талабалари Азизбек Толибеков ва Даўранбек Кадиримбетовлар меҳмон бўлиб, инглиз тили ва сонли технологияларнинг бугунги кундаги муҳим сифатларини мисоллар билан келтириб ўтди.

-Мен болалигимда дипломат бўлишни орзу қилардим вақт ўтиши билан финансист бўлиш истаги пайдо бўлган, мактаб битиришимга яқин сонли технология соҳасида таьлим олишга ўша соҳада ишлашга қарор қилдим. Мана Аризона университетини биринчи босқичини тугатиб, она шаҳрим Нукусга келиб, “IT Park” Қорақалпоғистон Республикаси филиалида амалиёт ўтаябман. Қарорим тўғри бўлганига яна бир бор амин бўлдим. Республикамизда бу соҳани ривожланишига ўз ҳиссамни қўшаман, - дейди талаба Азизбек Толибеков.

- Президент мактабига боришдан олдин оддий мактаб ўқувчиси бўлганман. Рус синфида ўқиганман. Инглиз тилини ҳар ҳил ўқув курсларида ўрганиб, Президент мактабига қабул қилганимдан кейин янада чуқурроқ ўрганиб, атрофимиздаги ҳамма билан мулоқат қилиш жараёнида равон гапиришни бошлаганман. Аммо Америкага борганимдан кейин туғилиши билан инглиз тилида гапирган инсонлар билан менинг нутқим орасида катта фарқ бўлишини тушундим. Бу эса менга янада кўпроқ ўқишим, ўрганишим кераклигини англатди. Бугун тенгдошларим ва укаларимга тил ва билим олишдан бир кун ҳам тўхтаманг, зеро билимли инсон (мутахассис) ҳамиша ҳамма жойда керак. Керакли инсон бўлиш эса жуда яхши,- дейди АҚШнинг Аризона университети талабаси  Даўранбек Кадиримбетов. 

Клара Худайбергенова,
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими мудири

  • Кўрилди
    129
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+