Сирдарёлик ёшлар иштирокида “Тадбиркорликка илк қадам” лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди

15.06.2024, 11:28

Сирдарёлик ёшлар иштирокида “Тадбиркорликка илк қадам” лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ислоҳотлар жараёнидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис кенг жамоатчилик томонидан бу борада зарур ишлар олиб борилмоқда.

30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан O’zLiDeP Сирдарё вилоят ва Сайҳунобод туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, туман Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Адлия бўлими, “Ёшлар қаноти” фаоллари ва битирувчи ёшлар иштирокида “Тадбиркорликка илк қадам” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Сайҳунобод туманида хозирги кунда 19 нафарга яқин ёшлар ўқиш, тадбиркорлик ва бошқа фаолият турлари бўйича мехнат қилишмоқда. Туманда 477 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб шундан 15 нафарга яқини ёшлардир. Уларда мингдан зиёд ёшлар доимий ва мавсумий иш билан таъминланган. Қолаверса 17 076 та томорқаларда 5 000дан зиёд ёшлар мехнат қилиб ўз оилаларини даромадларига хиссаларини қўшмоқдалар.

Туманда жорий йилда туманда 500 гектар ер майдонлари ёшларга ажратилган. Ушбу ер майдонларига асосан полиз экинлари, буғдой, такрорий экинлардан мош, кунгабоқар ҳамда ошқовоқ маҳсулотлари экилиб, уларни бевосита маҳаллий бозорларга чиқариш учун мехнат қилиб келмоқдалар.

Шундай ер эгаларидан бири Ш.Бобобековнинг фаолияти билан танишилди. У ўзининг 5 нафар оила аьзолари билан биргаликда 2 гектар ердан унумли фойдаланиб, бир гектарига тарвуз, қолган бир гектарига буғдой етиштириш орқали йилига ўртача 80 миллион сўмгача соф даромад кўришни мақсад қилган. Бундан ташқари у мош етиштириш орқали қўшимча даромадга ҳам эга бўлмоқда.

Шундан сўнг иштирокчилар буғдой экиш билан шуғулланиб келаётган У.Рўзиевнинг фаолияти билан танишдилар. У ўзининг 4 гектар ер майдонида 4 нафар оила аъзолари билан биргаликда 18 тонна буғдой олишни мақсад қилган. Такрорий экинга эса мош етириш ниятида. Йилига оила аъзолари билан биргаликда 70-80млн. сўм даромад олишади.

Форум якунида фаол иштирок этган ёшларга партиянинг туман Кенгаши раиси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+