Ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар

15.06.2024, 11:34

Ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими  томонидан 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда Ӯзбекистон 2030" стратегиясини ёшларга оид мақсадлардаги вазифаларни амалга оширишда партия лойиҳаларининг ҳамоҳанглиги ва аҳамияти тўғрисида айтиб ўтилди. Хусусан, "O’zLiDeP PRESS KLUBI", “Парламенда ёшлар ўрни”, “Ёш муваффақиятли тадбиркор” ва “Ёш инноваторлар ва технологлар”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси”, “ЎзЛиДеП ёшлар билан”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Ёшлар парламенти-келажак қадрлари”, “ЎзЛиДеПдан ҳуқуқий ёрдам” лойиҳалари амалга ошириб келиняпди. ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” қошида “Волонтёрлар клуби”, “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил этилган. Бу гуруҳларда 200 яқин ёшларимиз, волонтёрларимиз қамраб олинган. Ушбу ёшлармиз билан кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда Тошкент шаҳар партия ташкилоти таркибида 121055 нафар партия аъзоларимиз бор. Шундан, 75219 нафари 34 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Партияга аъзо бўлган тадбиркорлар 17338 тани ташкил қилиб, улардан 34 ёшгача бўлган ёш тадбиркорлар 1925 нафарни ташкил қилади.

Тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    142
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+