Ортиқча талаблар бекор қилинмоқда

02.07.2024, 09:24

Ортиқча талаблар бекор қилинмоқда

2024-йил 1-июл куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб ўтган ҳафтада Президентимиз раислигида ёшлар сиёсатига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш борасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Фракция аъзолари эзгу мақсадларни амалга оширишда барча йўналишларда янада фаоллик кўрсатиш, ёшлар билан мунтазам ишлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.

Йиғилишда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини оптималлаштириш ва махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиняпти. Лойиҳаларнинг ушбу ҳужжатда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши белгиланмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳасини махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

  • Кўрилди
    126
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+