Сайловчилар депутатнинг ҳисоботидан қониқдими?

02.07.2024, 12:38

Сайловчилар депутатнинг ҳисоботидан қониқдими?

Депутат маҳалла аҳлининг ишонган тоғи. Ўзи сайлаган депутатни кўрган борки, албатта, бир муаммони унинг олдига кўндаланг қилиб қўяди. Масалан, ободончилик, инфратузилма билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, айниқса, ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, таълим, соғлиқни сақлаш, спортга эътибор қаратиш, ёш оилаларни ер билан таъминлаш кабилар шулар жумласига киради. Депутат “бу иш менинг қўлимдан келмайди”, демайди. У ўз ваколатлари доирасида ҳаракат қилади: сессияга сўров киритади ва мутасадди ташкилотларга мурожаат қилади, депутатлик сўрови билан чиқади ва охир-оқибат муаммога ечим топади.

O’zLiDePдан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Рахима Юлдашева ўзи сайланган ҳудуд "Шаббоз" маҳалла фуқаролар йиғинида ўз сайловчилари олдида жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Маҳаллада бир-бирини танимайдиган одам йўқ. Шу билан биргаликда ким қандай яшаётгани ҳам ҳаммага маълум. Жумладан, халқ вакили  ҳам ўзи сайланган ҳудудда истиқомат қилаётган  фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали кимда қандай муаммо борлигини, ким қандай яшаётганини ҳаммасини яхши билади. Сайловчилар ишончини оқлашга ҳаракат қилаётган депутат жорий йилнинг 6 ойи давомида сайловчилар томонидан жами 35 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 30 таси ижобий ҳал қилинган, 5 таси эса депутатлик назоратга олинган.

Учрашувда депутат ўз сайловчиларига сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритар экан, депутатлар халқ вакиллари сифатида ўз сайловчилари олдида ҳисобдорлиги, уларнинг фаолиятига асл баҳони сайловчилар бериши ва албатта ҳисобот бераётган депутат билан биргаликда унинг партияси учун ҳам бирдек аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида сайловчиларнинг ҳам муаммолари тингланди. Муаммолар асосан маҳалладаги 2 та кўчада водопровод қувури ёрилиб кетганлиги, йўл таъмири масаласи, электр симларининг эскирганлиги, трансформаторни ўрнатиш масаласи, газ босимининг пастлиги,      чиқиндилар ва кредитга оид масалалар.  Тегишли ташкилотлар "Беруний тумангаз", "Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг Беруний туман электр таъминоти корхонаси, “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Беруний тумани бўлимидан ташриф буюрган ходимлар аҳоли мурожаатларини тинглаб, ўз фикрларини билдирдилар ва амалий ёрдам берадиган бўлдилар. Келиб тушган 8 та мурожаатнинг 5 таси шу ернинг ўзида ижобий ечим топди. Қолган 3 та мурожаатга депутат томонидан депутат сўрови чиқариш орқали ҳал қилинадиган бўлди. Албатта, депутат фаолиятига ҳақиқий баҳони сайловчилар беради.

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    156
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+