“Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишилди

02.07.2024, 12:53

“Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишилди

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим бўғини камбағалликни қисқартириш, уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ҳисобланади. Бу борадаги ислоҳотларнинг жойларда бориши ҳамда яратиб берилаётган имкониятлардан ёшларимизнинг қайдаражада фойдаланаётгани партиямиз депутатлари ва фаоллари томонидан доимий равишда жамоатчилик назорати асосида ўрганиб борилмоқда. 

Хусусан, ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” Мономарказида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан  давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида Мономарказ билан ҳамкорликда битирувчиларини бандлигини таъминлаш, тингловчилар учун фаол ишбилармон доираларини жилб этган ҳолда маҳорат дарслари, пресс-турлар ташкил этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди, шунингдек, марказда ёшларга берилаётган таълим жараёни ҳамда яратиб берилган имкониятлар билан яқиндан танишилди.

Давра суҳбати якунида икки ташкилот ўртасида ҳамкорликда ишлаш мақсадида Меморандум имзоланиши, келгусидаги самарали фаолиятни янада жонлантириш учун йўл харитаси ишлаб чиқилиши ҳамда марказда фаолият юритувчи ходимларнинг партияга аъзо бўлиш истагини инобатга олиб, ташкилотда БПТ тузилишига келишиб олинди.

 

  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+