Урганчлик ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди

02.07.2024, 13:04

Урганчлик ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида “Ватандошим” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

         Бугун ёшлар масаласига мамлакат сиёсатининг ғоят муҳим ва асосий йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Ғамхўрлик ва эътибор эса ўсиб келаётган ёш авлод мақсад-муддаоларининг рўёби  мисолида ўз ифодасини топмоқда. Халқимизнинг, жумладан, талаба-ёшларнинг таклиф-мулоҳазалари, муаммолари ва мурожаатлари муҳокамалар марказида бўлмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар, ватанпарвар бўлиш учун ҳар бир инсон қалбида Ватанга меҳр, унга садоқат туйғуси бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтишди. Шу билан бирга ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар ўз Ватани билан ҳақли равишда фахрланиши керак. Чунки ҳар қандай соҳага назар ташласак, ҳақиқатдан ҳам улкан тарихий муваффақиятларга эришганимизни кўришимиз мумкин.

Тадбирда шунингдек, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар, билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, истиқболли лойиҳалар устида ишлаш, янгилик яратиш йўлидаги ташаббускорлик муҳим эканлиги айтиб ўтилди.

         Ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой давра суҳбати сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+