Тойлоқ туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди

03.07.2024, 12:39

Тойлоқ туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди

Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда бўлиб ўтаётган саралаш босқичлари давом этмоқда, маҳаллаларда янгидан янги тадбиркорлар кашф этилиб, туман босқичларига номзодлар саралаб олинмоқда.

Навбатдаги саралаш босқичи Тойлоқ  туманида жойлашган Олмазор, Янги ҳаёт, Боғизағон, Боғичинор, Чароғбон, Қўрғонча, Сарибозор, Жумабозор, Сариосиё, Узунқишлоқ, Гулобод, Эскижума МФЙларида фаолият юритаётган тадбиркор опа сингиллар иштирокида ташкил қилинди.

Кўргазмада "Боғичинор" маҳалласидан иштирок этган Назокат Қурбонова тикувчилик билан шуғулланиб келаётгани ва тумандаги барча маҳалаларда тикувчилик ва ўқув марказини фаолиятини йўлга қўйиб, шу кунгача 200 дан ортиқ аёллар бандлигини таъминлаб келаётгани қайд этилди.

“Янги ҳаёт” маҳалласидаги 2-гуруҳ ногирони Фотима Ҳасанова турли хилдаги қўл меҳнати орқали қўғирчоқлар яратиб, кўплаб ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаб, хонадонларга даромад олиб кирилишига сабабчи бўлмоқда. Шунингдек, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ҳам бандлигини таъминлаган.

Узунқишлоқ маҳалласидан иштирок этаётган тадбиркор аёл ҳам 80 нафарга яқин аёлларни бандлигини таъминлаган. Тадбиркор Шаҳноза Тайранова  тикувчилик билан шуғулланади ва маҳалладаги аёллар дафтарида рўйхатда турган хотин  - қизлар учун ўқув маркази ҳам ташкил этган.

Барча иштирокчилар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигига оз бўлсада ҳисса қўшаётганидан ва берилаётган имкониятлардан мамнунлигини айтди. Тойлоқ туман Кенгаши томонидан ташкил этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари тадбир иштирокчиларини  муносиб баҳолашга ҳиссаларини қўшдилар ва туман босқичига иштирокчилар орасидан муносибларини  танлаб олдилар.

Самарқанд вилоятидаги маҳалларида давом этаётган “Ишбилармон аёл” кўрик- танловининг саралаш босқичи, янги қиёфалар, янги ташаббускор, ҳунарманд ва тадбиркорларни кашф этмоқда.

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    136
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+