O‘zLiDeP ташаббуси билан Дилноза Ҳамдамова арзон уй-жойга эга бўлади

05.06.2018, 17:05

O‘zLiDeP ташаббуси билан  Дилноза Ҳамдамова арзон уй-жойга эга бўлади

Жорий йил 27 январь куни O‘zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши томонидан “Ғаллакор” МФЙ ҳудудидаги Халқобод хизмат кўрсатиш ва сервис коллежида  сайёр қабул ташкил этилган эди.

Сайёр қабулда “Кўлтўсин” МФЙга қарашли “Ўртатўсин” қишлоғида яшовчи 70 ёшли Зарбуви аянинг арзи кўпчиликнинг диққатини тортган эди. Онахон 1984 йилда туғилган, болаликдан ногирон Дилноза Ҳамдамованинг ногиронлик аравачаси фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганидан шикоят қилганди.

“Отасининг вафотига ҳам 4 йил бўлди. Ҳозир ўғлимнинг қарамоғида яшаяпмиз. Ўзим қариб қолдим, ишлашга кучим етмайди. Қизим  ногиронлик аравачасига муҳтож, шунга амалий ёрдам беришингизни сўрайман”, деган эди онахон ўша сайёр қабулда.  

Мазкур масалани ҳал этиш борасида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан Пайариқ туман хокимлигига депутатлик сўрови юборилди. Сўровга жавобан, партия вилоят Кенгашига Пайариқ туман хокимлиги томонидан Д.Ҳамдамовага туман соғлиқни сақлаш бирлашмасига қарашли ижтимоий ёрдам бўлими ногиронлик аравачаси берилганлиги ҳақида жавоб хати келди.

Хатда шунингдек, Дилноза Ҳамдамова Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил дастурига кўра, туманда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларни олувчилар рўйхатига қўйилганлиги маълум қилинган.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти кенгаши2018-06-08 11:08:31

Мазкур сайёр қабуллар орқали сайловчиларимизнинг ишончини қозонишга муҳим омил булмоқда


Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-06-06 17:56:05

Аҳолининг эҳтиёжларини қондиришда бугунги кунда O‘zLiDeP ҳар томонлама етакчи мавқега эришмоқда! Ушбу жараёнлар партиямиз нуфузини янада ошириб, турли қатлам вакилларининг юксак ишончига олиб келмоқда.


Миришкор туман Кенгаши Шифоатхона БПТ раиси Жўраева Нафосат 2018-06-06 15:44:27

Партия томонидан ташкил қилинаётган сайёр қабулларда туман кенгаши депутатлари иштирокида ҳудудларда ўз ечимини кутаётган масалаларнинг ҳал бўлаётгани биз электират вакилларнинг қувонтиради.


Гулмира Амирова СТМ2018-06-06 15:22:26

Ижтимоий химояга мухтож, имкониятни чекланган оилаларга муаммоларини ижобий хал этилишида депутатларимиз у́з ваколати доирасида ёндошаётлиги аҳоли муаммоларининг ўз ечимини топишига хизамт қилмоқда.


Андижон туман Кенгаши ижрочи котиб Н.Толипова 2018-06-06 13:44:27

Партия томонидан ташкил этилаётган сайёр кабуллар фукароларимизни куплаб муаммоларига ечим топмокда.


А.Муротов Косон туман кенгаши партия фаоли2018-06-06 11:11:40

Ижтимоий химояга мухтож, имкониятни чекланган оилаларга муаммоларини ижобий хал этилишида депутатларимиз у́з ваколати доирасида ёндошаётлиги ва сайёр кабуллар ташкил этилиши фуқароларимизнинг муаммолари ижобий хал этилишига хизмат қилмоқда.


Бахтиёр Мустафаев Самарқанд шаҳри2018-06-06 10:36:04

Ўтказилаётган сайёр қабулларда O‘zLiDePнинг барча депутатларини актив иштирок этишларини ва чиқараётган депутатлик сўровларининг ижобий натижалари бўйича фаол ҳаракат қилишларида муваффақиятлар тилайман.


М.Хусанова Навоий вилояти Хатирчи тумани ЎзЛиДеП фаоли2018-06-06 10:13:51

Муаммоли масалалар депутатларимиз томонидан ижобий хал қилинаётгани халқ орасида депутатларга бўлган ишиончни янада мустахкамлашига ишонаман


Ботиров Нодир Сўх туман аппарат раҳбари2018-06-06 08:49:37

Сайёр қабуллар натижасида барча турдаги мурожиат ва муаммолар узининг ижобий натижасини топмоқда.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-05 20:04:14

Deputatlar faoliyaning samarali tashkil etilayotganligi hammamizni quvontiradi va o'z faoliyatiga sovuqqonlik bilan yondashayotgan deputatlarga ham jonkuyar deputatlarimiz o'rnak bo'lsa ajabmas.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+