Чиял чирой очмоқда
17.08.2018, 23:22
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Қашқадарё вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ хонадонма хонадон юриб аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда.
O‘zLiDeP фаоллари томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари Чироқчи туманидаги “Чиял” МФЙ аҳолиси билан учрашиб, ҳудуддаги муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганди. Учрашувларда “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисидаги янгиликлар тушунтирилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.
-Томорқадан унумли фойдаланиб полиз маҳсулотларидан юқори даромад олишни йўлга қўйганимга ҳали кўп бўлгани йўқ, - дейди Чияли МФЙ Тоқчи қишлоғида яшовчи Акмал Эргашев. – Бугунги мулоқотдан сўнг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида фаолиятимни янада кенгайтириб, чорвачилик ва паррандачиликни ҳам йўлга қўйишга аҳд қилдим.
Таъкидлаш жоизки, “Обод қишлоқ” дастури доирасида депутатлар кўмагида “Чиял тикувчилик” цехи ташкил этилиб, 12 нафар ёш қизларнинг бандлиги таъминланди. Ҳудуддаги Уймовут қишлоғида 50 ўринли болалар боғчаси ташкил этилди.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Жорий йилда Каттақўрғонда 95 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 2 млрд. 369,5 млн сўмлик кредит ажратилди
25.04.2019, 16:49
-
O‘zLiDeP кўмагида 5 нафар ёш тадбиркорлик фаолиятини бошлади
20.03.2019, 19:56
-
Жорий йилда Наманган шаҳрида “Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 61 лойиҳа амалга оширилади
12.03.2019, 10:17
-
2018 йилда “Yoshlar – kelаjagimiz” жамғармаси Оқолтин туман филиали томонидан 6 нафар ёшга 240 млн. сўмлик кредитлар ажратилди
21.02.2019, 19:45
-
Ёш фермер “Yoshlar – kelejagimiz” жамғармаси Боёвут тумани филиалининг 800 миллион сўм кредити эвазига Германиядан 33 бош наслли қора мол олиб келди
08.02.2019, 23:49
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-18 08:10:28
Партиямиз фаоллари тамонидан жойлардаги утказилаетган хар бир учрашувларда “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисидаги имтиезлар, кулйаликлар, кредитларнинг муддати узайттирилганлиги тушунтирилиши ман бугинги кунда уз самарасини бермокда. Албатта тугри тушинган хар бир шахс бу имкониятдан фойдаланади