O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов: “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури ижросини тўлиқ таъминлашга бор кучимизни сафарбар этамиз!

03.09.2018, 17:31

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов: “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури ижросини тўлиқ таъминлашга бор кучимизни сафарбар этамиз!

Тадбиркорлар ва ишбилармонар  ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон ҳўжаликлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши раси Актам Хайитов Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифнинг биринчи куни давомида Актам Хаитов Ўзбекистон Фермер, деҳқон ҳўжаликлар ва томорқа ер эгалари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ҳамда фаоллари билан учрашди.

Учрашувда жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун маҳаллаларда уйма-уй юриш, айниқса Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини аҳоли орасига кенг тарғиботини олиб бориш, ўз томорқаларидан самарасиз фойдаланаётган хонадонларни аниқлаб, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар қуриш бўйича яқиндан кўмаклашиш борасида аниқ топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, Ўзбекистон Фермер, деҳқон ҳўжаликлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши қошида Жамғарма ташкил қилинган бўлиб, ўз томорқасини обод қилмоқчи бўлган, чорва моллари, қўй, эчки, қуён, товуқ, курка боқишни ёки иссиқхона ташкил қилишни мақсад қилган хонадон эгаларига ҳеч қандай қийинчиликларсиз ушбу жамғарма ҳисобидан имтиёзли 7 фоизли кредит ажратиб берилишида яқиндан кўмаклашади. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2012
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-09-05 10:21:22

Давлатимиз тамонидан кабул килинган "Хар бир ойла тадбиркор" давлат дастурининг мазмун ва мохиятини хар биримиз тарғибот килишимиз ва ҳар бир ойланинг фарованлигини таъминлаш давр талаби бўлган тадбиркорликка мустахкам асос бўлади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-09-05 08:24:31

Бу дастурни амалга оширишда партиямизнинг муносиб ўрни бўлиши зарур.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-09-05 08:24:31

Бу дастурни амалга оширишда партиямизнинг муносиб ўрни бўлиши зарур.


Файзуллаев шахзод2018-09-04 14:09:29

Хурматли А.А. Хаитов Сизга Президентимиз ишонганлар, узингиз богланиб урганинг, илтимос,оилавий корхона имконларим кундан-кунга касодга учрамокда, Сиз Президентимиз камандасидан, якинда ойлам ва корхонам бошига жуда огир кунлар келади. Президенимиз "жиддий муаммони билдирган инсон менга дуст" деб айтганлари тескари тус олган, Президент фармонлари 5-ой утиб ижро этилмаган, назорат киладиганлар факат когозда? Бундай муаммоли камчиликлар Президентимизга бормаслигига 100% ишончлари комил шоввоз рахбарлар билан колганмиз.936817883


Файзуллаев шахзод2018-09-04 13:23:11

Хурматли А.А.Хаитов "хар бир ойла-тадбиркор" дастури ижроси мутлок таьминланмаяпди, кузбуямачилик авж олган, Президентимизни карор ва фармонлари асосида давлат тастурига киритилган инвестицияни чет давлатдан олиб келтирилди,янги ишчи уринлари очилди, корхона фаолият курсатяпди. Аммо хеч кандай сектор рахбарлари келиб тадбиркорни жойига чикиб урганган эмас. Балким Сизни келишингиз билан бирор узгариш булиши мумкин, тадбиркор фаолияти тугрисида факатгина Президент жонкуярлик килмокдалар, камандаларидан хам ердам курсатилса емон булмасди. 936817883


Азизбек2018-09-04 09:57:08

Нега яна сарсонгарчилик югур югур. 3 ойдан бери югуриб ололмадим. 1 хафта олдин эса пул тугади пул йук дейишди.


Гуьнара Рахманова УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши депутатлар гурухи ижрочи котиб 2018-09-04 09:01:44

Тадбиркорлар ва ишбилармонар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон ҳўжаликлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши раси Актам Хайитов жойларда булиб, тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида уз мехнат тажрибасидан келиб чикиб тегишли маслахатлар бериб келмокда. Давлатимиз тамонидан кабул килинган "Хар бир ойла тадбиркор" давлат дастурининг мазмун ва мохиятини хар биримиз таргибот килишимиз, бу дастур эса хар бир ойланинг фарованлигини таъминлашдан иборат эканлигини, жамиятимиз ривожланишига , юртимиз тинчлигига, албатта давр талаби булган тадбиркорликка мустахкам асос булади. Барча партиямиз фаолларига омадлар тилаймиз!


Shohruh2018-09-04 08:07:18

Har bir oila tadbirkor dasturi andijon viloyatida taqa taq tuhtagan.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+