#LIVE O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ташкил этган 228 та сайёр қабулда 10 мингдан ортиқ киши иштирок этди
26.11.2018, 12:01
Йиғилишда тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айлангани эътироф этилди. Шу боис жорий йилнинг август-сентябрь ойларида халқ билан очиқ мулоқот қилиш ва аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан ишчи гуруҳлар тузилган эди. Ишчи гуруҳлар жойларда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби ўта муҳим дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борди.
Бундан кўзланган асосий мақсад нафақат аҳолини мурожаатларига партиявий воситалар орқали ечим топиш, балки жойларда тадбиркорлар ва фермерлар муаммоларини бевосита ўрганишдан иборат бўлди. Хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг касаначилик, томорқа, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, боғдорчилик йўналишларида микробизнесни йўлга қўйиш ва уни юритишдаги муаммолар билан бир қаторда Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди.
Мулоқотлар натижасида 650га яқин фуқарога ўз томарқасида тадбиркорлик қилиш учун, 1000 нафардан зиёд тадбиркорга эса фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар олиб беришда кўмаклашилди. Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам партия электорати манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва аҳоли муаммоларини бартараф этишга хизмат қиляпти. Ҳисобот даврида партия масъул ходимлари, фаоллар, маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари, маҳаллий ижро ҳокимияти вакиллари ва тегишли мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда 228 маротаба сайёр қабул ташкил этилиб, уларда 10 мингдан ортиқ аҳоли иштирок этди.
O‘zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
15.04.2024, 15:56
-
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди
12.05.2023, 21:18
-
O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг ХII мажлиси бўлиб ўтди
16.03.2023, 11:53
-
O'zLiDeP 19 ёшда: Партиянинг ўтган даврдаги фаолияти ҳамда Тараққиёт стратегисидаги вазифалар ижроси таҳлил қилинди
14.11.2022, 12:48
-
Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган O'zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди
12.04.2022, 11:57
Фикрингизни қолдиринг