O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

15.04.2024, 15:56

O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

15 апрель куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”ни ижросини таъминлашда O’zLiDePнинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида партиянинг аниқ чора-тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) ишлаб чиқилгани, ҳар бир йўналиш кесимида республикада 19 та ишчи гуруҳлари ва 64 та кичик ишчи гуруҳлар тузилгани, ҳар бир ишчи гуруҳларга аниқ мақсадлар белгилаб берилгани айтиб ўтилди. Жорий йил март-апрель ойида партия ишчи гуруҳлари томонидан 630 дан ортиқ давра суҳбатлари, эшитувлар ҳамда жамоатчилик назорати тадбирлари ташкил этилди. Жойларга чиққан ҳолда Давлат дастурининг мақсадлари ижроси юзасидан масъул ташкилот ва идора раҳбарларининг ахборотлари эшитилиб, аниқланган тизимли муаммолари ечими бўйича таклифлар бериб борилди.

Хусусан, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, туризм, хизматлар кўрсатиш, кичик саноат зоналари, давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактаб, боғча, тиббиёт муасссалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳадаги муаммо ва уларнинг ечимига қаратилган назорат-таҳлил тадбирлари олиб борилди.

Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, турли касб-ҳунарларга жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини оширишга қаратилган “Ишбилармон аёл”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси”, “Тадбиркорликка илк қадам”, “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори”, “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳалари ҳамда ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Парламентда ёшлар ўрни”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Ёш олимлар Лигаси”, “Ёш инноваторлар ва технологлар” каби лойиҳалар ўтказиб келинмоқда.    

Йиғилишда партия ишчи гуруҳларининг давлат дастурида баён қилинган вазифалар ижроси бўйича олиб бораётган жамоатчилик назорати тадбирлари самарадорлигини янада ошириш, бу жараёнда партия ҳудудий ташкилотлари, депутатлар ва қуйи бўғинларнинг фаоллигини янада кучайтириш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Мажлисда давлатимиз раҳбарининг вилоятларга ташрифлари давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, хусусан Сайхунобод тажрибасини кенг оммалаштириш борасида белгилаб берган топшириқлар ижросини таъминлашда партия фракцияси аъзолари, депутатлар, ҳудудий кенгашлар вакилларидан ҳам катта масъулият ва фаоллик талаб қилиниши таъкидланди.

Йиғилишда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарат раҳбари Жамолиддин Мелибоев партиянинг 2023 йил бюджети ижроси ва 2024 йилги бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+