Ўзбекистонда балиқчилик кластерлари ташкил этилади

09.11.2018, 09:08

Ўзбекистонда балиқчилик  кластерлари ташкил этилади

Балиқчилик – етти хазинанинг бири. Бу луқмаи ҳалолнинг инсон саломатлиги учун ҳам фойдаси катта. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ етиштиришда замонавий ва инновацион усуллар кенг жорий этилмоқда.

Жорий йил 6 ноябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эса мазкур йўналишдаги ишларни янада жонлантиради.  

Боиси, қарорга мувофиқ, эндиликда балиқчилик соҳасида тўлиқ тизимли ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган балиқчилик кластерлари ташкил этилади. Кластернинг йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлганда, 2019 йил 1 январдан уч йил давомида барча солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод этилади.

Яна бир янгилик. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, бундан буён янгидан ташкил этиладиган сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш лойиҳаларига интенсив усул ва тежамкор технологиялар қўлланганда, Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаси асосида ер участкалари ажратилади. Балиқчилик илмий-тадқиқот институтини ривожлантириш учун 2019 йилда Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 1 млрд сўм ажратилади ҳамда қарор доирасида Айдар-Арнасой кўллар тизимида интенсив усулда балиқ етиштиришни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича комиссия ташкил қилинади.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, эндиликда узлуксиз сув билан таъминлаш имкониятига эга сунъий сув ҳавзалари бўлган балиқчилик хўжаликлари босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштирилади.

Шавкат САФАРБАЕВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    2842
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Махмудов Жавлон ЎзЛиДеП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-11-21 09:45:09

Балиқ етти хазинанинг бири дейишади. Дарҳақиқат балиқчилик соҳасини ривожлантириш, аҳолини ушбу маҳсулотларга бўлган талабини янада кўпроқ қондириш имкониятини яратади.Ҳозирги кунда бозорда балиқнинг ўртача нархи 18-25 минг атрофида.Ушбу қарор билан балиқчилик ривожлантирилар экан маҳсулотнинг нархи пасаяди. Ҳар бир оила жуда бўлмаганда ҳафтада бир марта балиқ истеъмол қилиш имконияти яратилади.


Абдуалим2018-11-07 14:39:15

Бу айни вақтда керакли ва долзарб қарор бўлди. Балиқчилик соҳаси ривожланиши ва балиқчиликни озиқ овқат базаси билан таминлашда уз вақтида қабул қилинди. Менда 20 сотхли интенсив балиқчилик хўжалигим бор. Бу карордан кейин инкубаторни хам ташкил этиб фойдани янада кўпайтирамиз.


Ташанов Яздон ЎзЛиДеП Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари. 2018-11-07 10:10:52

Бу қарор ўта долзарб деб ҳисоблайман чунки юртимизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш учун жуда катта имкониятлар мавжуд.Ушбу қарор бу имкониятлардан фойдаланиш учун кенг йўл очиб беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+