Қачонгача Ўзбекистонда туриб хорижлик ишлаб чиқарувчининг оиласини боқамиз?

08.11.2018, 11:16

Қачонгача Ўзбекистонда туриб хорижлик ишлаб чиқарувчининг оиласини боқамиз?

Маҳаллий матбуотда Президентимизнинг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақидаги мақолаларни катта қизиқиш билан ўқияпмиз. Мақолаларда фармон тадбиркорлик субъектлари олдида турган бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиши, уларнинг давлат идоралар билан муносабатларини тартибга солиши, солиқ ва божхона имтиёзларининг берилаётгани ҳақида сўз юритилмоқда.

Фармонни синчвоклик билан ўқиган одам Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларни ўрганадиган марказ ташкил этилаётганидан яхши хабардор. Марказга республикамизда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида ахборот бериб борувчи электрон-ахборот порталини яратиш вазифаси юкланган. Аксарият нашрлар ва экпертларнинг эътиборидан четда қолаётган мазкур банд маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Фармонга мувофиқ, марказ ахборот порталида импорт қилинадиган маҳсулотлар рўйхати бўлади. Бу эса тадбиркорлик субъектлари учун айни муддао. Чунки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ана шу рўйхатга қараб фаолиятини ўзгартиришлари ёки кенгайтириши мумкин. Бу эса импорт маҳсулотлар кўламини қисқартириши шубҳасиз. Бундан хулоса шуки, Президентимизнинг мазкур қарори нафақат товар бозорларидаги савдони эркинлаштиради, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ҳам янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Очиғини айтсак, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ана шундай кўмак керак эди. Чунки маҳаллий бозорларимизда хорижда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Айниқса, мебель сотадиган дўконларда. Кузатувларимиз асосида бир фикрни айтмоқчимиз: пойтахтимиздаги мебель дўконларида сотилаётган маҳсулотларнинг деярли 100 фоизи хорижда ишлаб чиқарилган. “Буни нимаси ёмон?”, дейишингиз мумкин. Ёмон томони шундаки, биз хориждан маҳсулот сотиб олиш эвазига мамлакатимиз вальюта захирасини камайтиряпмиз. Ўзимизда қолиши керак бўлган пуллар хорижлик ишлаб чиқарувчилар чўнтагига кетяпти. Яна ҳам соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, биз Ўзбекистонда туриб хорижлик ишлаб чиқарувчининг оиласини боқяпмиз. Умид қиламизки, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида тузилаётган марказ хорижга оқиб кетаётган пулларимизни ўзимизда қолдиришга замин яратади. Тадбиркорларимизга импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга рағбатлантиради.

Хулоса ўрнида бир воқеани айтиб берсам. Яқинда нуфузли давлат идорасида ишлайдиган танишим Японияда ўқиётган ўғлига “Бизда ҳам ишлаб чиқариш корхоналари ривожланяпти. Ўзимизнинг маҳсулотларимизни Японияга сотишнинг бирор имконини қидирсанг бўлмайдими?”, деб маслаҳат солибди. Японияда таҳсил олаётган ўғил эса “Японлар фақат ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олишади”, деб жавоб қайтарибди. Истардикки, яонларда шаклланган ана шу тафаккур бизнинг онгимизга ҳам тезроқ ўрнашса, “Хўрозқанд чет элники”, деса ётволиб ялайдиган одатимиздан тезроқ воз кечсак... Шу фикрларни айтяпмиз-у, янги тузилаётган марказ зиммасидаги вазифалар нақадар масъулиятли эканини ич-ичимиздан англаяпмиз. Ишонамизки, марказ ана шу вазифани шараф билан уддалайди.

Тўрабек НАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши раиси,  

“Тошкентмебель”

корхонаси раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Расулев Бобуржон Атхамович. Шайхантахур туман депутати. Тадбиркор2018-11-10 00:48:22

Бизда, чет элда чикариладиган махсулотлар билан ракобатдош була оладиган махсулот чикаришга хамма имкониятлар мавжуд. Бунинг учун: 1. Ишлаб чикарувчилар олиб келаетган хом ашени, божхона туловларидан озод килиш керак, 2. Банк кредит сиесатини куриб чикиш, я'ний импортни урнини босадиган махсулот ишлаб чикарувчилар учун кредит ставкаларини пасайтириш керак. 3. Мутахассисларни чэт элда укитиб, стажировка килиш керак. 4. Ускуналарни янгилаш, инновацион, янги технологияларни олиб кириш ва жорий этиш керак. 5. Менежмент, я'ний бошкарув механизмларини замонавий ва эффектив услубларидан фойдаланиш керак. Колганлари эса, я'ний: 1. Ишлаш учун, кулай тизим, янги солик кодекси, соддалаштирилган ва умумийлаштирилган тизим яратилди ва якинда ишга тушади. 2. Мехнаткаш ва билимга чанкок халкимиз бор. 3. Мехнат кучи, нисбатан арзон 4. Узимизда чикадиган хом аше, нисбатан арзон (пахта ва полиэтилендан бошкалари) 5. Энергоресурслар нисбатан арзон. Шуларни хисобга олинса, сифат жихатдан яхширок, лекин нарх жихатидан сифатлирок махсулотлар чикарилса "ички бозор" хам "ташки бозор" хам шубхасиз бизники булиши мукаррар. Албатта авторнинг сузларига хам кушилмай иложимиз йук! Агар узимизда чикариладиган махсулотлар, сифат ва нарх жихатидан, чет эл аналогларидан жозибалирок булса, халкимиз хам кур курона "чет эл" махсулотларини танламаслиги ва узимизда чикган махсулотни танлаб, уз пулларини яхширок ва сифатлирок махсулотларга сарфлаб, уз Ватандршларининг корхоналарига инвестиция килиб, Юртимизнинг ривожланишига хисса кушишлари тугри иш буларди!


Дониер 2018-11-09 12:21:04

Эркинлик Давлатимизнинг юксалишининг гарови. Уша сиз езган Японияда хукумат импортни чегараламаган, аксинча махалий махсулот сифатли ва арзон булгани учун халк шуни танлайди. Бизда ишлаб чикарувчилар (айримлари) "каякаям борарди мажбур олади" шиёр остида иш тутишади.


Алишер2018-11-08 23:34:36

Мен Узбекистонда йук нарсаларни ишлаб чикариш тугрисида доимо бош котираман-уддасидан эса худога шукрлар булсин машаккат булсада минимал имкониятимдан тавакал килиб булсада чикмокдаман. Купгина холатни кузатиб гохида кулгим келади-ахир шу нарсани ишлаб чикарса буладику нега чет элдан олиб келиб сотаяпсиз деб сотувчини тумшигига туширгим келади.


Аза2018-11-08 18:24:12

Фаросатингизга гап йук урток "ТОШКЕНТ МЕБЕЛЬ" корхонаси рахбари, юзингизни очиб берганизга рахмат, уша танишингиз углидан бир огиз "НЕГА" деган савол берганингизда узингиз нега бизда хамма чет эл махсулотини олишга харакат килишини тушунган булармидиз. Агар хурозканд заводиз болганида бизга узимизни кандолат махсулотларимизни олинглар деб дават килармидиз? Пфф. . . Олдин Узбекистонгда "РАКОБАТ" деган нарсани ишлаб чикарайлик кейин майли "СИФАТ" га утармиз, сизга ухшаган уз манфаатини уйлайдиган иккиюзламачилардан кунглим айнидиган болиб кетти. Агар тадбиркорларимиз чет эл билан ракобатлага олмаса, хеч болмаганда нархларни туширишса боларди. менгаям бир гап эсимга тушиб кетти "БЕШТА БАРМОКНИ ОГИЗГА ТИКИШ КЕРАКМАС"


Мухаммаджон2018-11-08 18:07:13

Качонки биздаги махсулотлар чет элникидан арзонрок булса оддий артелни техникаси деярли икки бароварткиммату ширинликлар мебеллар сифатсиз


Miraziz Iskhakov2018-11-08 14:24:35

O’sha siz yuqorida keltirgan Yaponyada ishlab chiqarish korhonalariga kredit stavkasi -2% ha hayron qolarli lekin fakt! Bizda eng kami 16% va yuqori! Burakratik qogozbozlikni aytib ado qilish qiyin! Agar kimdur meni sozimga ishonmasa 100% tajribam va hujjatlarim qolimda


Farxod2018-11-08 14:19:42

БАНК СИСТЕМАСИГА ТУГРИ ИШЛАГУНЧА,СОЛИКЛАР ЖОЙИГА ТУШГУНИЧА,КИСКАСИ БЮРОКРАТИЯ ЙУК БУЛГУНИЧА


Махмуд Умаров2018-11-08 14:18:26

Маҳаллий маҳсулотни "ўзимизники" бўлгани учун сотиб олиш ватанпарварликнинг ажойиб намунаси. Эгнимдаги кийим ва пойафзал 100% "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган". Қўштирноқ, истеҳзо ёки қўшма маънони эмас, айнан шу ибора бирор чемпионимиз туфйли байроғимиз мадҳия оҳанглари остида кўтарилаётган пайтдаги ҳаёжонни бағишлай олади. Аммо, ишлаб чиқарувчиларимиз ҳам ватанпарвар бўлиши, маҳсулотни ўз халқимиз учун ишлаб чиқараётганини ҳис қилиши лозим. Текстил, чарм, мева-сабзавот ёки баъзи бир саноқли маҳсулотларимиз сифати жуда қониқарли, ҳатто аъло. Аммо мен ҳеч қачон маҳаллий маиший техникани, электрон қурилма ва гаджетларни ва энг ачинарлиси, газета, журналлар, китобларни сотиб олмаган бўлардим. Бекор кетадиган вақтим йўқ. "Қолоқлик комплекси"дан қутулиш вақти келмадими? Нима учун Қуёш тизимини ўрганиш лойиҳаси Ўзбекистонники бўлмаслиги, GPS/Glonass/Beidou дан аниқроқ навигация тизимимиз бўлмаслиги, Голливуд филмларини ортда қолдирувчи филмларимиз, дунё аҳолисини генетик қулларга айлантиришни кўзлаган фармацевтик мафия ўрнига, Ўзбекистоннинг биотик нанотехнологияларга асосланган даво воситалари бўлмаслиги, Ўзбекистонда илк бор соғлиқни сақлаш тизими, касалликларни даволаш тизими жэмас, балки ростдан ҳам соғлиқни сақлаш тизими бўлмаслиги,.........керак!!!! "ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН" ибораси миллий ғурурга айланишини қанча кутамиз. Кутмаймиз, ўзх қўлларимиз билан бунёд этамиз. Олға!


Bekzod2018-11-08 13:36:27

Judayam kulguli nega ichki bozordagi tadbirkorlarimiz chet el korxonasi bilan raqobatlasha olmasa buni gardani oddiy iste'molchiga tushishi kerak? Shuniyam izohlab berila?


Алишер Джуманиязов2018-11-08 11:58:30

Жуда тугри фикр. Узбекистонда ишлаб чикаришни ва ракобатни кучайтириш учун, ишлаб чикарувчиларнинг махсулоти сифати юкори даражада булиши жуда хам зарур. Хозир купчилик ишлаб чикарувчилар билан ишлаймиз, уларнинг махсулоти Хитойникидан сифатлирок. Лекин бизда тадбиркорлар нимагадир барибир долларга еки Хитойдан еки Туркиядан ускуналар олиб келмокда. Уша ускуналарни мана Турин политехника университетидаги инженерлар чет элникидан колишмайдиган даражада ишлаб чикаришни йулга куйишган, сумда тулаб шу ернинг узидан буюртма килиб ясатиш мумкинку, шунда узимизнинг инженерлар хам узини ва оиласини бокади , валюта узимизда колади. Ишлаб чикарган ускунаси учун эса гарантия беради уни доим узлари назорат килиб туради. Бу хамма учун кулайку тугрими?!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+