Булоқбошилик ёшлар “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби мазмун-моҳияти билан танишдилар

15.09.2021, 16:37

Булоқбошилик ёшлар “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби мазмун-моҳияти билан танишдилар

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи ташаббуси билан тумандаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида “Президент cайловида ёшларнинг фаол иштироки – жамиятни янада либераллаштириш ва демократлаштириш гарови”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлимлари, туман халқ таълими ва ҳокимлик масъуллари, депутатлар томонидан ёш сайловчилар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов қонунчилигида белгиланган конституциявий ҳуқуқлари билан таништирилди.

-Бугунги тадбирда, нафақат, сайлов ҳуқуқларимиз тўғрисида тушунчаларга эга бўлдик, шу билан бирга,  Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқа сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам яқиндан танишдик, - дейди Ж.Шарипов. – Таъкидландики, мазкур жараёнда биз ёшлар фаол фуқаролик позициямиз шакллантириб,  тенглик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига қатъий амал қилишимиз зарур

Шунингдек, партия масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, унда белгиланган йўналишлар бўйича саволларга жавоблар берилди.

Элёрбек АВУЛОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Ёшлар қаноти мудири

  • Кўрилди
    607
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+