Фракция аъзолари

Абдукодиров Абдурашид Толибжонович

Абдукодиров Абдурашид Толибжонович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Абдукодиров Абдурашид Толибжонович 1976 йил 14 январда Фарғона вилояти, Қува туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1993-1998 йилларда Фарғона давлат университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – математик, математика ўқитувчиси. физика-математика фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1998 йил Фарғона давлат университети “Дифференциал тенгламалар” кафедраси шогирд-тадқиқотчиликдан бошлаган.

1999-2003 йилларда Фарғона давлат университети аспиранти, 2003-2007 йилларда Фарғона давлат университети “Дифференциал тенгламалар” кафедраси ўқитувчиси, 2007-2009 йилларда Фарғона давлат университети физика-математика факультети декан ўринбосари, 2009-2011 йилларда Фарғона давлат университети “Умумий математика” кафедраси мудири, 2011 йил давомида Фарғона давлат университети физика-математика факультети декани, 2011-2015 йилларда Фарғона политехника институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Артиков Бекзод Хатамович

Артиков Бекзод Хатамович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Артиков Бекзод Хатамович 1982 йил 27 январида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. 

1999-2003 йилларда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр йўналишида, 2003-2005 йилларда Тошкент давлат юридик институти магистра йўналишида, 2007-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

2009-2010 йилларда Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2010-2011 йилларда Андижон вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Бабашев Қутлимурат Айтмуратович

Бабашев Қутлимурат Айтмуратович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Бабашев Қутлимурат Айтмуратович 1975 йил 25 августда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида туғилган. Миллати - қорақалпоқ .

1995-1998 йилларда Тошкент давлат техника университетида (ҳозирда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети) таҳсил олган. Маълумоти бўйича матахассислиги – механик-муҳандис. Техника фанлари номзоди

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Хўжайли тумани деҳқон хўжалигида ишчиликдан бошлаган.

1998-2007 йилларда Тошкент давлат техника университети стажёр-тадқиқотчиси, аспиранти, катта ўқитувчиси, 2007-2011 йилларда Тошкент давлат техника университети Механика-машинасозлик факультети декан муовини, 2011-2012 йилларда “TOSHAFUS” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси сифат бўйича муҳандиси, 2012-2014 йилларда “TOSHAFUS” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси бош директори, 2014-2015 йилларда“TOSHAFUS” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси, бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йил 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Бафаев Шухрат Гафурович

Бафаев Шухрат Гафурович

Бафаев Шухрат Гафурович 1963 йил 19 сентябрда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1980-1985 йилларда А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Сирдарё вилоят ижроия кўмитаси Адлия бўлими маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1986-1987 йилларда Бухоро вилоят ижроия кўмитаси хуқуқий маслаҳатчиси, 1988-1990 йилларда Бухоро вилояти давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси кўмитасининг раиси ўринбосари, 1990-1991 йилларда Бухоро вилояти ижроия кўмитаси Адлия бўлими катта маслаҳатчиси, 1991-1992 йилларда Бухоро вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи, 1992-1994 йилларда Бухоро вилояти Адлия бошқармаси Судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш бўлимининг бош маслаҳатчиси, 1994-2003 йилларда Сирдарё давлат педагогика институти ўқитувчиси, 2003 2005 йилларда  Бухоро вилояти Адлия бошқармаси инсон хуқуқларини химоя қилиш бўлимининг бошлиғи, ўриндошлик асосида Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Бухоро вилоят филиали катта илмий ходими, 2005-2006 йилларда  Бухоро шаҳар “Адвокат” адвокатлик фирмасининг адвокати, ўриндошлик асосида Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Бухоро вилоят филиали катта илмий ходими, 2006-2011 йилларда  Фуқаролик жамияти ўрганиш институти Бухоро вилояти минтақавий ахборот-таҳлил маркази раҳбари, 2011-2015 йилларда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро минтақавий бўлинмаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Бутаев Уткир Умирович

Бутаев Уткир Умирович

Бутаев Уткир Умирович 1971 йил 29 августда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1989-1995 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳзуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассислиги – бухгалтерия ҳисоби назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили.

Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Шаҳрисабз тайёрлов корхонаси бухгалтер шогирди лавозимидан бошлаган.

1989-1995 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, 1995-1997 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳузуридаги Операция бошқармаси Бухгалтерлик ҳисоботи бўлими мутаҳассиси, Қўшма корхоналарига кредит бериш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш бўлими мутаҳассиси, 1997-1998 йилларда Ўзбекистон “Саноат қурилиш банки”нинг Ички аудит бошқармаси  мутаҳассиси, 2-тоифали мутаҳассиси,  1-тоифали мутаҳассиси, 1998-1999 йилларда ДА “Ўзуйжойжамғармабанк”нинг Назорат–тафтиш бошқармаси етакчи мутаҳассиси, бош мутаҳассиси, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Яккасарой бўлими бошқарувчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси,  1999-2004 йилларда АТ “Пахта” банкнинг Касса операциялари бошқармаси 1-тоифали мутаҳассиси, бош мутаҳассиси, Тадбиркорларни, кичик ва ўрта бизнес субъектларини   кредитлаш бошқармаси  бош мутаҳассиси, бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғи, 2004-2008 йилларда АТ “Пахта” банки Кичик бизнес субъектларини  кредитлаш бошқармаси бошлиғи, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи, 2009-2011 йилларда “Агробанк” ОАТБнинг Қишлоқ хўжалигини кредитлаш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи, 2011-2012 йилларда ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Пул муомаласи департаменти бошқармаси бошлиғи, 2012-2014 йилларда “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқарув раисининг ўринбосари, 2014-2015 йилларда “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Джумаев Ойбек Чариевич

Джумаев Ойбек Чариевич

Джумаев Ойбек Чариевич 1968 йил 5 ноябрда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

1985-1992 йилларда Термиз давлат педагогика институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассисаслиги – тарих ва жамиятшунослик. Сиёсий фанлар номзоди.  2005 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

1992-1997 йилларда Термиз давлат университети “Фалсафа” кафедраси ўқитувчиси, 1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши Академияси аспиранти, 2001-2003 йилларда Тошкент молия институти “Фалсафа” кафедраси катта ўқитувчиси, 2003-2006 йилларда Тошкент молия институти маънавият  ва маърифат масалалари бўйича биринчи проректори вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2004-2007 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти “Фуқаролик жамиятини шаклланишида менталитет, урф-одат, миллий ва тарихий хусусиятларни  ўрганиш лойиҳаси” бош илмий ходими, 2007-2015 йиллар давомида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекстон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Джумамуратова Клара Шахназаровна

Джумамуратова Клара Шахназаровна

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Джумамуратова Клара Шахназаровна 1961 йил 27 июлда Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

1979-1985 йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – технолог-муҳандис.                    2002 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 1978 йилдан 21-қурилиш трестига қарашли 1-кўчма механизациялашган колонна ишчиси лавозимидан бошлаган. 1981-1983 йилдан Тошкент шаҳар 4-сонли болалар шифохонаси бўлинмасининг кичик ҳамшираси, 1985-1996 йилдан Хоразм тикувчилик ишлаб-чиқариш бирлашмасининг бўлим бошлиғи, сифат бўйича директор ўринбосари, бош муҳандиси, 1996-2005 йилларда “Феруз-Хоразм”  тикувчилик акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган.

2005 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Жамолдинова Одинахон Расуловна

Жамолдинова Одинахон Расуловна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Жамолдинова Одинахон Расуловна 1970 йил 29 майда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1988-1992 йилларда Тошкент давлат педагогика институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - педагогика ва психология ўқитувчиси. Педагогика фанлари доктори.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Тошкент давлат педагогика институтида ўқитувчиликдан бошлаган.

1999 йилда Жиззах вилояти ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича котибияти етакчи мутахассиси, 1999-2002 йилларда Жиззах давлат педагогика институти педагогика кафедраси ўқитувчиси, 1999-2008 йилларда Республика Оила илмий-амалий маркази Жиззах вилоят бўлими директори, 2002-2006 йилларда Жиззах давлат педагогика институти “Ёшлар педагогикаси ва психологияси” кафедраси мудири, 2008-2012 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш раиси ўринбосари, Республика “Камалак” болалар ташкилоти раиси, 2012-2015 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Зокиров Исломжон Илхомжонович

Зокиров Исломжон Илхомжонович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Зокиров Исломжон Илхомжонович 1979 йил 12 июнда Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1997-2001 йилларда Фарғона давлат университети бакалавр йўналишида, 2001-2003 йилларда Фарғона давлат университети магистратура йўналишида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – одам ва ҳайвонлар физиологияси магистри. Биология фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Фарғона давлат университети ўқув бўлими оператори лавозимидан бошлаган.

2003-2005 йилларда Фарғона давлат университети фан бўлими муҳандиси, 2005-2007 йилларда Фарғона давлат университети аспиранти, 2007-2011 йилларда Фарғона давлат университети “Зоология” кафедраси ўқитувчиси, халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб этиш бўлими бошлиғи, 2011 йилда Фарғона давлат университети табииёт-география факультети декан ўринбосари, “Зоология” кафедраси катта ўқитувчиси, 2011-2014 йилларда Фарғона давлат университети табииёт-география факультети декани, “Зоология” кафедраси катта ўқитувчиси, 2014-2015 йилларда Фарғона давлат университети “Зоология” кафедраси катта ўқитувчиси лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Исмоилов Сохибжон Ибрагимович

Исмоилов Сохибжон Ибрагимович

Исмоилов Сохибжон Ибрагимов 1963 йил 13 июнда Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1981-1986 йилларда Москва гидромелиорация институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-гидротехник.

Меҳнат фаолиятини 1980 йилда Риштон туман сув хўжалиги бошқармасида ишчиликдан бошлаган.

1986-1987 йилларда Сўх сув омбори дирекцияси инженер-технадзори, 1987-1989 йилларда Ёшлар ташкилоти Риштон туман қўмитаси бўлим бошлиғи, 1989-1991 йилларда Ёшлар ташкилоти Фарғона вилоят қўмитаси йўриқчиси, 1991-1993 йилларда Ёшлар ташкилоти Риштон туман қўмитаси биринчи котиби, иккинчи котиби, 1993-1995 йилларда Ўзбекистон ёшлар ташкилоти Фарғона вилоят қўмитаси биринчи котиби, 1996-1997 йилларда “Камолот” ёшлар жамғармаси вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, 1997-2004 йилларда Фарғона шаҳар “ARS” МЧЖ бош директори ўринбосари, 2004-2005 йилларда “Шеррос” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари бўйича менежери, 2005-2010 йилларда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси “Нефтгаздепозит” шўъба корхонаси Фарғона филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2010 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Каримов Рахматилла Хамидиллаевич

Каримов Рахматилла Хамидиллаевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1966 йил 26 январда Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1987-1988 йилларда Тошкент автомобил ва йуллар институтида тахсил олган.

Маълумоти бўйича мутахассислиги – мухандис-иқтисодчи. 

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Чарм ва спорт буюмлари ишлаб чикариш бирлашмаси ишчиси лавозимидан бошлаган.

1984-1986 йилларда Харбий хизматда, 1988-1990 йилларда Тошкент автомобил ва йуллар институти Ёшлар қўмитаси котиби ўринбосари, 1990-1992 йилларда Чилонзор тумани ҳокимияти транспорт воситаларига турли хил хизмат кўрсатиш бошқармаси бош мухандиси, 1992-2004 йилларда Чилонзор тумани транспорт воситаларига турли хил хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, 2004-2009 йилларда “Кармус-Макс” масъулияти чекланган жамияти директори,

2010 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар Қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Каримов Тўлқинжон Пайзиевич

Каримов Тўлқинжон Пайзиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1968 йил 10 майда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек.

1985-1992 йилларда Тошкент давлат университетида, 1994-1998 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси, меҳнат иқтисодиёти ва ижтимоиёти. Сиёсий фанлар номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти “Сиёсатшунослик ва фалсафа” кафедраси изланувчи-тадқиқотчиси лавозимидан бошлаган.

1993-1996 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти сиёсатшунослик ва ҳуқуқ кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси, институт қошидаги лицей-интернат директори ўринбосари, 1996-1997 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги гимназия директори

1997-2011 йилларда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича биринчи проректори (ўриндошлик асосида Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти), 2011-2015 йилларда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси раҳбари (ўриндошлик асосида), 2013-2015 йилларда Андижон Машинасозлик институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Қобилов Рустам Ражаббоевич

Қобилов Рустам Ражаббоевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1984 йил 8 майда Самарқанд вилояти, Тайлоқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

2000-2004 йилларда Самарқанд давлат университети бакалавр йўналишида, 2004-2006 йилларда Самарқанд давлат университети магистратура йўналишида, 2006-2009 йилларда Самарқанд давлат университети Иқтисодиёт факультети 2-мутахассислик йўналишларида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – социолог, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тайлоқ туманидаги 13- ўрта мактаб тарих фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган.

2005-2010 йилларда  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати  Самарқанд давлат университети бошланғич ташкилоти етакчиси, 2006-2012 йилларда Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, 2008-2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд минтақавий ахборот таҳлил маркази илмий ходими, 2009-2010 йилларда “Етакчи” ёшлар ўқув маркази Самарқанд вилоят филиали раҳбари 2010-2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар бўлими Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келган.

2015 йил 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Кушербаев Расул Хидралиевич

Кушербаев Расул Хидралиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1987 йил 12 январда Тошкент вилояти, Янгийўл туманида туғилган. Миллати – қозоқ.

2005-2010 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳалқаро журналистика.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири лавозимидан бошлаган.

2008-2011 йилларда O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими етакчи консультант – партиянинг депутатлик бирлашмалари билан ишлаш гуруҳи раҳбари, 2011-2012 йилларда O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири, 2013-2015 йилларда “Янгийўл” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Мухаммадиев Меҳритдин Мамадиёрович

Мухаммадиев Меҳритдин Мамадиёрович

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси

1968 йил 9 июнда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1987-1993 йилларда Тошкент дават аграр университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Иштихон туманидаги “Октябрь” калхоз хўжалиги аъзолигидан бошлаган.

1988-1989 йилларда Ҳарбий хизматда, 1993-2002 йилларда Иштихон туманидаги “М.Улуғбек” жамоа хўжалиги бош иқтисодчиси, бош ҳисобчиси, 2002-2006 йилларда Иштихон туманидаги “А.Бердиқулов” ширкат хўжалиги бош ҳисобчиси, 2006-2009 йилларда Иштихон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Назиркулов Атхам Ахаткулович

Назиркулов Атхам Ахаткулович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1966 йил 15 сентябрда Тошкент вилояти, Пискент туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1985-1990 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - молия ва кредит.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти “Пул муомаласи ва кредит” кафедраси ассистенти лавозимидан бошлаган.

1991 йил давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Пул муомаласи ва кредит” кафедраси ассистенти, 1991-1993 йилларда Тошкент молия институти “Пул муомаласи ва кредит” кафедраси ассистенти, 1993-1995 йилларда АТ “Ўздеҳқонсаноатбанк” Пискент бўлими Қарз бериш бўлими бош мутахассиси, бошқарувчи ўринбосари, 1995-1999 йилларда ИАТ “Пахтабанк” Пискент бўлими бошқарувчиси ўринбосари, бошқарувчиси,  1999-2000 йилларда Пискент туман ҳокимлиги Иқтисодиёт ва статистика бўлими бошлиғи – ҳоким ўринбосари,  2000-2002 йилларда ИАТ “Пахтабанк” Пул муомаласи бошқармаси бошлиғи, 2002-2004 йилларда Тошкент вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси Маҳаллий бюджетларни жамлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Пискент тумани Молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи, Молия бўлими мудири, 2004-2005 йилларда АТ “Пахтабанк” Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи, 2006-2007 йилларда АТ “Пахтабанк” Казначейлик марказининг банк фаолиятини стратегик ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2007-2007 йилларда АТ “Пахтабанк” Қишлоқ хўжалигини кредитлаш ва мониторинг қилиш бошқармасининг Давлат эхтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни имтиёзли кредитлаш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи, 2007-2007 йилларда РАТБ “Fаллабанк” Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва мониторинг бошқармасининг Дон махсулотлари корхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи, 2007-2009 йилларда РАТБ “Fаллабанк” Кредит хатарларини бошқариш бош бошқармаси таркибидаги Кредит амалиёти бошқармасининг Кредит порфелини бошқариш ва кредит амалиётларини автоматлаштириш бўлими бошлиғи, 2009 йил давомида ОАТ “Fаллабанк” Кредит амалиётлари бош бошқармасининг Кредит амалиётларини автоматлаштириш бўлими бошлиғи, ОАТ “Fаллабанк” Кредит амалиётлари бош бошқармаси бошлиғи, ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредит амалиётлари бош бошқармаси  бошлиғи, 2009-2013 йилларда ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредитлаш Департаменти бошлиғи, 2013-2014 йилларда ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Банк таваккалчиликларини бошқариш   бошқармаси бошлиғи, 2014 йил давомида ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредитлаш ва инвестицион фаолиятини  мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи, 2014-2015 йилларда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредитлаш ва инвестицион фаолиятини  мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ниёзматов Бахром Бахтиёрович

Ниёзматов Бахром Бахтиёрович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1966 йил 1 ноябрда Фарғона вилояти, Қува туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1983-1991 йилларда Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-механик.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Андижон шаҳар "Коммунар" заводи 2-тоифали муҳандис-конструктори лавозимидан бошлаган.

1992-1994 йилларда Андижон шаҳар "Коммунар" заводи директорининг сифат бўйича ўринбосари, 1994-1996 йилларда Андижон шаҳар "Коммунар" заводи 1-механика цехи бошлиғи, 1996-1998  йилларда "ЎзДЭУ авто" қўшма корхонаси локализация департаменти муҳандиси, 1998-1999 йилларда Андижон шаҳар"Истиқлолнинг 7 йиллиги" масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси, 1999-2004 йилларда Андижон шаҳар ҳокимлиги саноат, савдо ва маиший хизмат масалалари бўйича бош мутахассиси, 2004-2005 йилларда Андижон шаҳар ҳокимлиги иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича етакчи мутахассиси, 2005 йил давомида Андижон вилоят ҳокимлиги  ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва мониторинг бўлими бош мутахассиси, 2006-2015 йилларда Андижон вилоят ҳокимлиги Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Пак Виктор Николаевич

Пак Виктор Николаевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1958 йил 26 декабрида Тошкент вилояти, Бекобод туманида туғилган. Миллати – корейс.

1975-1989 йилларда Қозоғистон гидромелиоратив қурилиш институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассилиги – мухандис-механик.

2014 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 1979 йилда Наманган вилояти машинасозлик заводида техник лавозимидан бошлаган.

1988-1997 йилларда Наманган шаҳар “Электротерм” уюшмаси бош мухандиси ўринбосари, бош технологи, 1997-2012 йилларда Бектемир туман “KARDISE” қурилиш компанияси раҳбари, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Корейс миллий-маданий марказлар Ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Раджапов Нодирбек Мухторович

Раджапов Нодирбек Мухторович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1972 йил 18 декабрда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1992-1996 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида, 2002-2003 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - халқаро иқтисодчи, молиячи.

Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Арнасой тумани давлат хўжалиги устахонаси таъмирловчиси лавозимидан бошлаган.

1992-1992 йилларда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси санитари, 1996-1997 йилларда Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиққа тортиш бўлими давлат солиқ  инспектори, 1997-1997 йилларда Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси  жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори, 1997-1999 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” Жиззах вилояти бўлими инвестицион сектори 1-тоифали мутахассиси, сектор бошлиғи, 1999-2004 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” Жиззах вилояти бўлими қарз бериш ва  инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш  бўлими бошлиғи, 2004 йил давомида Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” Жиззах вилояти бўлими бошқарувчиси ўринбосари  вазифасини бажарувчи, 2004-2005 йилларда Акциядорлик тижорат “Пахтабанк” Зарбдор тумани филиали бошқарувчиси, 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат “Халқ банки” Жиззах вилояти филиали бошлиғи, 2009-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси “Халқ банки” бошқарувининг кредитлаш  департаменти қишлоқ хўжалик корхоналарини кредитлаш ва  мониторинг бошқармаси  бошлиғи, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат “Халқ банки” Жиззах вилояти филиали бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат “Халқ банки” Жиззах вилояти филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келган.

Шукуров Элбек Хабибуллаевич

Шукуров Элбек Хабибуллаевич

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1988 йил 18 мартда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

2005-2009 йилларда Тошкент давлат аграр университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассистлиги - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши муассислигидаги “Камалак” маркази мутахассиси лавозимидан бошлаган.

2005-2009 йилларда Тошкент давлат аграр университети талабаси, 2005-2006 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Юнусобод туман бўлими Кенгаши бош мутахассиси “Камалак” болалар ташкилоти раиси, 2007-2009 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш аппарати Ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси, 2009-2010 йилларада “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Халқаро муносабатлар, спорт ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўлими бош мутахассиси, 2010-2012 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Халқаро алоқалар бўлими мудири, 2012-2013 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси ўринбосари, 2013-2014 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси, 2014-2015 йилларда Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси лавозимларида ишлаган.

 2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2017 йилнинг 3 мартдан буён O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.

Турсунов Ўткир Абдугаффорович

Турсунов Ўткир Абдугаффорович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1983 йил 2 мартда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Миллати – Ўзбек.

1999-2003 йилларда Самарқанд давлат университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

2003-2004 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси Шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси, 2004-2006 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, 2006 йил давомида Навоий вилоят Адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, 2006-2008 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси, 2008-2011 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2011-2015 йилларда Навоий вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 Эргашев Қаҳрамон Пайзуллаевич

Эргашев Қаҳрамон Пайзуллаевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси

1964 йил 1 октябрда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида туғилган. Миллати - ўзбек.

1983-1987 йилларда Тошкент халк хўжалиги институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассистлиги – иқтисодчи. 2012 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Китоб тумани туманлараро базаси ишчиси лавозимидан бошлаган.

1983-1985 йилларда харбий хизматда, 1985-1986 йилларда Китоб шаҳар матлубот жамияти товаршунос-ташкилотчиси, 1986-1987 йилларда Китоб шахридаги “Бахт” савдо маркази товаршуноси, 1987-1992 йилларда Китоб шахридаги “Бахт” савдо маркази директори, 1992-1995 йилларда Китоб шахар матлубот жамияти раиси, 1995-1998 йилларда Китоб нон ишлаб чикариш корхонаси директори, 1998-2009 йилларда “DAVR” савдо ишлаб чикариш  фирмаси бошлиғи, 2009-2010 йилларда Китоб туманидаги  “Оқила сут” сутни қайта ишлаш хусусий корхонаси раҳбари, 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси Меҳнат ва  ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич

Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1984 йил 20 февралда Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

200-2004 йилларда Тошкент молия институтининг бакалавр, 2009-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассистлиги суғурта иши, халқаро муносабатлар.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Сирдарё вилояти Молия бошқармаси иқтисодий соҳадаги харажатларни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2005-2007 йилларда  Сирдарё вилояти Молия бошқармаси ижтимоий соҳани ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2007-2008 йилларда Сирдарё тумани Молия бўлими мудирининг ўринбосари-бюджет инспекцияси бошлиғи, 2008 йил давомида Сирдарё виляти Молия бошқармаси маҳаллий бюджетни жамлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2008-2010 йилларда Гулистон шаҳар Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (2009-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси), 2010-2012 йилларда Сирдарё вилояти Молия  бошқармаси бошлиғи ўринбосари халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2012 йил давомида Сирдарё вилояти Молия  бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2012-2013 йилларда Сирдарё вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, 2013 йил давомида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи, 2014-2015 йилларда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

 2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ўткир ТУРСУНОВ

Ўткир ТУРСУНОВ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Мавлуда Исламовна Хожаева

Мавлуда Исламовна Хожаева

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1962 йил 4 октябрда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1981-1985 йилларда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – шифокор-педиатр.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Қўқон шаҳар болалар шифохонаси врач-педиатр лавозимидан бошлаган.

1989-1991 йилларда Қўқон шаҳар гўдаклар уйи врач-педиатри, 1991-2000 йилларда Қўқон шаҳар гўдаклар уйи бош шифокори, 2000-2004 йилларда Қўқон шаҳар ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2004-2015 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Владислав Олегович Цветков

Владислав Олегович Цветков

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1978 йил 22 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – рус.

2000-2004 йилларда Тошкент давлат юридик институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассислиги – ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент шаҳар Миробод туман суди суд ижрочиси лавозимидан бошлаган.

2001 йил давомида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди суд ижрочиси, 2001-2006 Тошкент шаҳар Миробод туман суд ижрочилари бўлими суд ижрочиси, 2006-2007 йилларда Тошкент шаҳар “Aleksta yure” адвокатлик фирмасининг адвокати, 2007-2008 йилларда Тошкент шаҳар “Biznes advokatlik servisi” адвокатлик фирмасининг адвокати, 2008-2012 йилларда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди судьяси, 2012-2015 йилларда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси лавозимларида ишлаган.

2015 йил 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Расулов Хамдамбек Курбаналиевич

Расулов Хамдамбек Курбаналиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1981 йил 12 апрелда Сурхондарё вилояти, Узун туманида туғилган. Миллати –  ўзбек.

1999-2004 йилларда Тошкент давлат юридик институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Узун тумани Ж.Пирназаров ширкат хўжалиги ишчиси лавозимидан бошлаган.

2004-2006 йилларда Тошкент шаҳар “ИНТЕРМАХСУСҚУРИЛИШ” ЁАЖ ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси, 2006-2008 йилларда Тошкент вилоят адлия бошқармаси Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш бўлими етакчи маслаҳатчиси, 2008-2011 йилларда Тошкент вилоят адлия бошқармаси Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи, 2014-2015 йилларда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи лавозимларда ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Саидахметова Нилуфар Зокиржоновна

Саидахметова Нилуфар Зокиржоновна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1978 йил 30 ноябрда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида туғилган. Миллати – тожик.

1995-2000 йилларда Омск давлат университетида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Чирчиқ шаҳар “Чирчиқ сут” акциядорлик жамияти ҳуқуқшуноси лавозимидан бошлаган.

2000-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бошқармаси 1-тоифали иш юритувчи котибаси, 2001 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси, 2001-2008 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бош маслаҳатчиси, 2008-2012 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Свешников Полянте Грамитонович

Свешников Полянте Грамитонович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1954 йил 27 мартда Грузия Республикаси, Аджария шаҳрида туғилган. Миллати – рус.

1978-1982 йилларда Тошкент политехника институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-қурувчи.

2001 йилда  “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 1972 йилда Сирдарё вилояти Пахтаорол тумани 361-сонли қурилиш монтаж поезди бетончиси лавозимидан бошлаган.

1973-1975 йилларда Ҳарбий хизматда, 1975-1986 йилларда Чкалов номли Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси қурилиш бошқармаси прораби, 5-участка прораби, темир бетон участкаси устаси, 282-цех бошлиғи ўринбосари, 1986-1991 йилларда “Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мухандиси, капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи,  1991-1992 йилларда “Альтаир” брокер контораси директори,  1992-2009 йилларда Тошкент шаҳридаги “ПГС” хусусий корхонаси директори лавозимларида ишлаган.

2010 йилдан ҳозирги вақтгача  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Турсунов Муродулла Холсаидович

Турсунов Муродулла Холсаидович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1979 йил 13 сентябрда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида туғилаган. Миллати – ўзбек.

1996-2000 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – бухгалтерия ҳисоби ва аудит, халқаро муносабатлар.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси Пул-кредитни тартибга солиш бошқармаси Нақд-пул муомаласи бўлими етакчи иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.

2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси Пул муомаласи таҳлили бўлими бошлиғи, 2006-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Пул муомаласи таҳлили бўлими бошлиғи, 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Сурхондарё вилояти  Инкассация бошқармаси бошлиғи, 2011 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Сурхондарё вилояти Инкассация бошқармаси бошлиғи, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Республика Инкассация хизмати Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи, 2014-2015 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Тўхтаева Муҳаббат Абдуллаевна

Тўхтаева Муҳаббат Абдуллаевна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Файзиева Дилором Ҳуснитдиновна

Файзиева Дилором Ҳуснитдиновна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1962 йил 13 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – Ўзбек.

1978-1985 йиллар давомида Тошкент давлат тиббиёт институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – санитария, гигиена ва эпидемиология.

1985-1987 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институти болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси ассистенти, 1987-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти шифокори, кичик илмий ходими, илмий ходими, 1995-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Байналминал маданият маркази мутахассиси, 1996-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сув муаммолари институти етакчи илмий ходими, лаборатория мудири в.б., докторанти, катта илмий ходими, лаборатория мудири лавозимларида  фаолият юритган.

2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ҳакимов Раҳим Расулжонович

Ҳакимов Раҳим Расулжонович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1983 йил 2 январида Наманган вилояти, Чуст туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1999-2003 йилларда Наманган давлат университети бакалавр йўналишида, 2004-2005 йилларда Тошкент давлат юридик институти магистратура йўналишларида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Юридик фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи етакчи илмий ходими, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи бош илмий ходими, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академияси Юридик фанлар кафедраси доценти (ўриндошлик асосида), 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи раҳбари, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Давлат тузилиши ва бошқаруви асослари” кафедраси доценти (ўриндошлик асосида), 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Халбутаев Эркин Эргашевич

Халбутаев Эркин Эргашевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1977  йил 3 июнда Жиззах вилояти  Ғаллаорол туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1996-2000 йилларда Тошкент электротехника алоқа институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйич мутахассислиги – телекоммуникациялар.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда “Жиззах телеком” шўъба корхонаси Жиззах шаҳар филиали ўқувчи ўрганувчи, 3-тоифа техниги лавозимидан бошлаган.

2001-2002 йилларда Ҳарбий хизматда, 2002 йил давомида “Жиззах телеком” шўъба корхонаси Жиззах шаҳар филиали Техник бўлими муҳандиси “Ўзбектелеком Интернешнл” акциядорлик жамияти Ўзбек-Индонезия қўшма корхонаси “УзИ Жиззах” филиали станция “Зилол” электрмеханиги, 2002-2004 “Ўзбектелеком Интернешнл” акциядорлик жамияти Ўзбек-Индонезия қўшма корхонаси, “УзИ Жиззах” филиали Маркетинг бўйича менежери, 2004-2008 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

Халилова Наргиз Алихановна

Халилова Наргиз Алихановна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1960 йил 11 августда Наманган вилояти, Наманган шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

1980-1985 йилларда Тошкент давлат университетида тахсил олган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1978 йилда Наманган шаҳар судининг суд мажлиси котибаси лавозимидан бошлаган.

1984-1986 йилларда 1-сонли Наманган шахридаги давлат нотариал идораси маслаҳатчиси, 1986-1988 йилларда Наманган вилоят ижроия қўмитаси ФҲДЁ бўлими инструктори, 1988-2003 йилларда Наманган вилоят Адлия бошқармасининг ФҲДЁ ишлари бўйича етакчи маслаҳатчи, 2003-2004 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси, 2004-2009 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг судьяси, 2009-2014 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг катта маслаҳатчиси, судьяси, 2014-2015 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Хамракулов Абдуллажон Кадирович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1973 йил 14 апрелда Андижон вилояти, Асака туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1992-1997 йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институтида тахсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – мухандис-механик. Техника фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институти “Металлар технологияси ва машина деталлари” кафедраси ассистенти лавозимидан бошлаган.

2012-2013 йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети декани вазифасини бажарувчиси, 2013-2015 йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар билан ишлаш буйича проректори лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ханиязов Зафар Базарбаевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1980 йил 3 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида туғилган. Миллати – қорақалпоқ.

2000-2003 йилларда Қорақалпоқ давлат университетида,  2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида тахсил олган маълумот бўйича мутахассислиги –иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Элликқалъа тумани "Янги-ер" фермер хўжаликлари уюшмаси ҳисобчи ёрдамчиси лавозимидан бошлаган.

2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Элликқалъа тумани бўлими бош мутахассиси - "Камалак" болалар ташкилоти раиси, 2003-2008 йилларда  Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Элликқалъа тумани Кенгаши раиси, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси, 2009-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Элликқалъа тумани Кенгаши раиси, 2009-2012 йилларда  Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, 2012-2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси, 2014-2015 йилларда Туямуйин-Нукус минтақалараро сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси директори лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ходжаева Мавлудахон Исламовна

Ходжаева Мавлудахон Исламовна

Ходжиев Иброхим Икрамович

Ходжиев Иброхим Икрамович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1989 йил 15 августда Наманган вилояти, Наманган шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

1997-2011 йилларда  Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган тумани Кенгаши раиси лавозимидан бошлаган.

2013-2014 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши аппарати Бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси, 2014 йил давомида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши аппарати Ташкилий-кадрлар ва малака ошириш ишлари бўлими мудири вазифасини бажарувчи, 2014-2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилояти Кенгаши раиси лавозимларида ишлаган.

2015 йил 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Худоярова Гульшана Бердиназаровна

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1972 йил 22 июлда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

1990-1994 йилларда Қарши давлат университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассислиги – тарих, давлат ҳуқуқ асослари, жамиятшунослик  фанлари ўқитувчиси.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Қарши шаҳар газ қурилиш савдо жамоаси иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.

2000-2001 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти маркази бошлиғи, 2001-2005 йилларда “Нуристон” академик лицейининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, 2005-2009 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали маънавият ва маърифат  маркази бошлиғи, 2009 -2010 йилларда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳар филиали директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича  ўринбосари, 2010-2011 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, 2011-2013 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “Гуманитар ва ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, 2013-2015 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йил 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Шарафутдинов Шухрат Хурсанович

Шарафутдинов Шухрат Хурсанович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1965 йил 5 февралида Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1982-1989 йилларда Украина Республикаси Запорожье саноат институтида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассислиги - мухандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Фарғона вилояти сув хўжалиги бошқармаси сувлардан комплекс фойдаланиш бўлими катта мухандиси лавозимидан бошлаган.

1992-1997 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Қўқон туманлараро қўмитаси 1-тоифали мутахассиси, 1997-2003 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Қўқон туманлараро қўмитаси етакчи мутахассиси, 2003-2006 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ер, сув ва номаъдан конлардан фойдаланиш вилоят инспекцияси бош мутахассиси, 2006-2008 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ер, сув ва номаъдан конлардан фойдаланиш вилоят инспекцияси бошлиғи, 2008-2012 йилларда Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Қўқон шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси илмий текшириш ахборот маркази Ўзбекистон бўлинмаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Шодмонов Адҳам Ҳурсанбоевич

Шодмонов Адҳам Ҳурсанбоевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1965 йил 29 ноябрда Тошкент шахрида туғилган. Миллати – ўзбек.

2006 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

1985-1989 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 1997-2001 йилларда Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассислиги – бухгалтер, иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

Меҳнат фалиятини 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат агросаноат қўмитаси РБАҲ марказининг Самарқанд филиали 7-бўлимида катта техниги лавозимидан бошлаган.

1989-1990 йилларда Самарқанд вилояти агросаноат қўмитасининг катта мутахассиси, 1990-1991 йилларда Самарқанд вилояти “Агротаъминоттузатиш” бирлашмасининг катта мутахассиси, етакчи мутахассиси, 1991-1992 йилларда Самарқанд вилояти иқтисодиёт қўмитасининг моддий жамғармалар бўлимида етакчи мутахассис, 1992-1998 йилларда Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш вилоят ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси, шўъба мудири, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, 1998 йил давомида «Интер-Азия»  ёпиқ акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси, 1998-2001 йилларда Республика кўчмас мулк биржасининг бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси, 2001-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат  қўмитаси бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғи, котибият мудири, бош бошқарма бошлиғи, давлат мулки қўмитаси ҳайъати аъзоси, 2003-2005 йилларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, 2007-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари – Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси, 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015 йил 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Шукуров Элбек Хабибуллаевич

Шукуров Элбек Хабибуллаевич

Эгамов Айбек Нормухаммедович

Эгамов Айбек Нормухаммедович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1973 йил 15 июлда Андижон вилояти, Избоскан туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

1994-1998 йилларда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутаҳассистлиги – муҳандис-механик.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилдан Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Избоскан тумани бўлими компьютер оператори лавозимидан бошлаган.

1998-2001 йилларда Избоскан тумани қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва тадбиркорларга амалий ёрдам ва консалтинг хизмати кўрсатувчи маркази директори, 1999-2001 йилларда Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Избоскан туман бўлими Кенгаши раиси ўринбосари, ижрочи директори, 2001-2004 йилларда Избоскан тумани меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи,  2004 йил давомида Избоскан тумани ҳокимлиги иш юритиш бўлими мудири, 2004-2006 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси меҳнат бозори ва дастурларни назорат қилиш бўлими бошлиғи, 2006-2008 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2008 йил давомида Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси ташкилий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи, 2008-2009 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси тизимидаги "Саҳоват" уйи директори, 2009-2010 йилларда Андижон вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2010 йил давомида Балиқчи тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоиий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари,  2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси, 2011-2014 йилларда Балиқчи туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоиий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2014-2015 йилларда Андижон вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Эргашев Қаҳрамон Пайзуллаевич

Эргашев Қаҳрамон Пайзуллаевич

Эшназаров Тулкин Шералиевич

Эшназаров Тулкин Шералиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

1963 йил 6 январда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

1984-1988 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтининг иқтисодиёт факултетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи. Иқтисод фанлари доктори.

Меҳнат фаолиятини 1988 йилда Самарқанд холодильник ишлаб чиқариш заводи иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.

1990-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси иқтисодиёт институти кичик илмий ходими, аспиранти, 1993-1997 йилларда Тошкент шаҳридаги Давлат солиқ бош бошқармаси солиқ инспектори, бош тафтишчи-инспектори, 1997-1998 йилларда Тошкент шаҳри Акмал Икромов тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари, 1998-2001 йилларда Тошкент шаҳри Молия бош бошқармаси бўлими бошлиғи, 2001-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси давлат бюджети ва бюджетлараро муносабатларни таҳлил қилиш бўлими бошлиғи, 2002-2003 йилларда Франция Давлати олий Ғазначилик мактаби тингловчиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  Давлат бюджети бош бошқармаси бюджет жараёни методологияси ва бухгалтер-экспертларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими  бошлиғи, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  Давлат бюджети ғазначилик ижросини жорий қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2007-2009 йилларда ЎзФА Иқтисодиёт институти катта илмий ходими, 2009-2012 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, 2012-2014 йилларда “Uzbekistan Today” Ахборот агентлиги бош директори, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Минтақавий тадқиқотлар маркази бош илмий ходими (ўриндошлик асосида), 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти илмий котиби вазифасини бажарувчиси лавозимларида ишлаган.

2015 йилнинг 12 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Тўлқин Эшназаров

Тўлқин Эшназаров

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси

Ойбек Джумаев

Ойбек Джумаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Сағиндиқ Турманов

Сағиндиқ Турманов

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Тўлқин Каримов

Тўлқин Каримов

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси