Хоразм вилояти

13.11.2019, 18:10
Қўшкўпирликлар муаммоси: уни ким, қачон ҳал этади?
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Болтоевга “Ўрта қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ...
04.11.2019, 17:02
Хоразмлик тадбиркорга ер ажратилмаяпти
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашига Урганч шаҳри “Ал-Хоразмий” кўчасида яшовчи Қадамбой Ўриновдан мурожаат келиб тушди.Мурожаатда ...
01.11.2019, 18:02
O‘zLiDeP ўрганган муаммонинг натижаси: Муаммо ҳалми? Ҳал
uzlidep.uz сайтида жорий йил 30 октябрь куни “Урганчда янги бетон симёғочлар қачон ўрнатилади?” сарлавҳали мақола эълон қилинган ...
30.10.2019, 16:44
Урганчда янги бетон симёғочлар қачон ўрнатилади?
Урганч тумани “Тажриба станцияси” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашига  ...
28.10.2019, 15:49
Партия ҳудудий кенгашлари сайловларга жиддий тайёргарлик кўряпти
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари, депутатлар, туман конференцияларидан сайланган ...
22.10.2019, 17:02
“Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган маҳаллалар нега “обод” бўлмаяпти?
Боғот туманидаги “Маънавият” маҳалласи 2018 йил “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган бўлиб, дастур доирасидаги ишлар ...
11.10.2019, 19:32
O‘zLiDePнинг навбатдаги оммабоп тарғибот тадбири Хоразмда ташкил этилди
Бу йилги сайлов компаниясига “Янги Ўзбекистон, янги сайлов” шиори остида старт берилиб, илк бора мамлакатимизда сайловлар янги Сайлов ...
07.10.2019, 11:01
Сайловолди дастурига ҳаётий ва асосли таклиф-мулоҳазалар билдириляпти
Сайловларнинг аҳамияти шундаки, бу жараёнда одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфияти яққол намоён бўлади. Шу боис юртимизда ...
04.10.2019, 16:48
Муносиб номзод танланса...
Оддий савол туғилади: депутатликка номзодларга қандай талаб қўйилади? Энг асосийси, бу унинг ишчанлик қобилияти, нотиқлик маҳорати, муомала ...
19.09.2019, 14:40
O‘zLiDeP депутати питнаклик тадбиркорга ер олишда кўмаклашди
Президентимизнинг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар ...
Сафарбаев Шавкат Хасанбоевич

Сафарбаев Шавкат Хасанбоевич

O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаш раиси

Сафарбаев Шавкат Хасанбаевич 1962 йил 13 июнда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган.

1986 йил Тошкент Политехника институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - муҳандис, иқтисодчи.

1986 йилда Хонқа дон маҳсулотлари комбинати назорат ўлчов асбоблари ва автоматика устаси, 1989-1991 йилларда Шовот дон маҳсулотлари комбинати устаси, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика муҳандиси, 1991-2002 йилларда ун тегирмони бошлиғи, бош муҳандис лавозимларида ишлаган.

2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган.

2003-2006 йилларда - “Шовот дон маҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамиятига қарашли “Иссиқ нон” корхонаси директори, 2006-2008 йилларда  Хоразм вилоят ҳокимлиги мутахассиси, 2008-2009 йилларда  Хоразм вилояти “Чорва ва озуқа” Бош бирлашмаси раиси, 2009-2016 йилларда Хоразм вилояти “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси бўлим бошлиғи, давлат унитар корхонаси директори лавозимларида ишлаган.

2016 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Манзил: Урганч шаҳри, А.Баҳодирхон кўчаси, 183-уй. 
Телефон: 0 362 - 228 - 82 - 45

Факс:  0 362 228 - 82 - 41

Электрон почта: xz@uzlidep.uz