ЙТҲлар қачон камаяди?

22.02.2024, 09:26

ЙТҲлар қачон камаяди?

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мажлислар залида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш билан боғлиқ мавзуларда учрашув ташкил этилди.

Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Худойберганов, аввало, йўл ҳаракати иштирокчилари ва ҳайдовчиларнинг ҳаракатланиш маданиятини ошириш энг  мақбул чора эканлигини таъкидлади. Шунингдек, ЙТҲлар сонини камайтириш, фуқаролар ва соҳа вакиллари масъулиятини янада ошириш, асосийси, мутахассислар олдига сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда вилоят транспортини ривожлантиришга кўмаклашиш, ҳаракатни яхшилаш, тирбандликни камайтириш ва техникаларнинг атроф-муҳитга таъсирини минималлаштиришни назарда тутувчи қатор ечимлар ва замонавий янгиликларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Муҳокамалар жараёнида O’zLiDePдан сайланган депутатлар, фаоллар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакиллари билан мунтазам мулоқотлар ўтказиш, айниқса, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+