Партия дастури

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг
IX Съездида (2019 йил 5 ноябрь куни) тасдиқланган

 

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК  ПАРТИЯСИ ДАСТУРИ

“Битта мақсад бизни бирлаштиради. У ҳам бўлса, Ватан тараққиёти ва халқимиз фаровонлигидир”.

 “Бетакрор юртимизга, олижаноб халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – барчамизнинг энг шарафли ва муқаддас бурчимиздир”

Ҳар бир мустақил давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эга бўлиб, уларнинг ҳақиқий яратувчиси ва бунёдкори халқ ҳисобланади. Ушбу муқаррар ҳақиқатни Ўзбекистоннинг кўп асрлик  тарихи ва мустақил ривожланишининг сўнгги даври, тараққиёт, мустақиллик ва давлат суверенитетини мустаҳкамлаш, барқарор ва жадал ривожланаётган, демократик ҳуқуқий давлатни, бозор иқтисодиётини, юксак маънавиятли, маърифатли, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакатимизнинг ҳозирги ва келгуси авлодлари турмушининг юқори сифатини таъминлаш йўли ёрқин тасдиқлайди.

Мамлакатимизнинг энг янги тарихи ҳамда жамият ва давлат ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларини либераллаштириш соҳасида эришилган улкан ютуқлар шундай деб таъкидлашга асос бўладики, Ўзбекистон халқи мардлик ва куч-қудратга, букилмас иродага ва қатъиятга эга бўлиб, ушбу олижаноб мақсадга эришиш йўлида ҳар қандай қийинчиликлар ва синовларни енгиб ўтишга қодир. Барча соҳалардаги чуқур  ислоҳотлар, жадал амалга оширилаётган либерал ўзгаришларнинг устуворликлари уларнинг асосида  сиёсий тизим, фуқаролик жамияти, миллий иқтисодиётнинг ривожланиши таъминланадиган, аҳолининг турмуш даражаси, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ўсадиган, давлат тараққиётининг энг муҳим тамойили - «Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун» эканлиги мустаҳкам пойдеворни ҳосил қилади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O`zLiDeP) шуни таъкидлайдики, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси устуворликлари — реал янгиланишлар дастурининг фаол амалга оширилиши Ўзбекистон онгли равишда қатъий либерал ислоҳотлар йўлидан бораётганидан, мамлакатнинг янги қиёфасини шакллантириш ғоясига содиқ эканлигидан гувоҳлик беради.

Биз давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтларининг Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга ошириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантириш бўйича хатти-ҳаракатларининг амалий бирлашувини қайд этмоқдамиз.  Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, чуқур маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, миллатлараро ҳамдўстликни таъминлаш, пухта ўйланган, ўзаро манфаатли  ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича тизимли ва ўзаро боғлиқ, бир бирини тақозо этувчи чоралар амалга оширилмоқда.

«Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун» тамойилини ҳаётга жорий этиш, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчиллик билан ошириш, ижтимоий соҳа, фуқаролар соғлигини сақлаш тизимини  тубдан такомиллаштириш, инфраструктурани такомиллаштириш, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш, оилани, давлат ёшлар сиёсатини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Натижада бугунги кунга келиб Ўзбекистон дунёнинг жадал ривожланаётган, гуллаб-яшнаётган ва барқарор мамлакатларидан бири ҳисобланади. Республикамизда ҳукм сураётган дўстлик ва ҳамжиҳатлик, уйғунлик ва ўзаро ҳурмат  муҳити, ривожланган барғикенглик ва инсонпарварлик маданияти, миллатларараро ва фуқаролараро дўстлик — тинчлик ва барқарорлик, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, халқаро майдонда Ўзбекистон нуфузининг ўсиши, халқ орзу-умидлар ва интилишларини ҳаётга жорий этишнинг муҳим омилидир.

O`zLiDeP шуни алоҳида таъкдлайдики, Ҳаракатлар стратегияси   мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг партиянинг VIII Съездида қабул қилинган Сайловолди дастурига асосланган ва айни пайтда, партия унинг қоидалари амалга оширилиши учун маъсулиятни ўз зиммасига олади, шу мақсадда ўзининг вакиллик ва ижро ҳокимияти органларидаги барча имкониятларини сафарбар этади. 2014-2019 йилларда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб чиққан  ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини илгари сурган партия сифатида Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва олис истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурининг амалга оширилиши учун маъсулиятни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз.

Ҳозирги пайтда бизнинг партиямиз мамлакатнинг қудрати ва салоҳиятини мустаҳкамлаш, тинч ва бунёдкорона ҳаётни таъминлашда таъсирчан кучга айланмоқда, Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмоқда. Биз бундан буён ҳам ўз дастурларимиз, ташаббусларимиз ва амалий ишларимиз билан одамларнинг эҳтиёжлари, халқ фаровонлигини янада ошириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилишга муносиб ҳисса қўшмоқчимиз.

Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, барча соҳаларда  эришилган марраларни ҳамда жамият ва давлат ривожининг ушбу босқичи бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини баҳолар экан, O`zLiDeP ўз олдига қуйидаги мақсад ва вазифаларни қўяди:  

Биринчидан. 2050 йилга келиб,  Ўзбекистоннинг дунёнинг 50 та ривожланган, рақобатбардош демократик давлатлари қаторига киришини,  бунда унинг жадал суръатлар билан ва барқарор ривожланаётган иқтисодиётли, “билимлар иқтисодиёти” ва “ахборот жамияти”нинг қудратли базаси шаклланган  мамлакатга айланишини таъминлаш.

O`zLiDeP ўзининг бор куч ва имкониятларини халқимизнинг фаровон турмушини, гуллаб-яшнаётган келажагини таъминлашга йўналтирилган барқарор иқтисодий, ижтимоий, гуманитар ва экологик ривожланиш бўйча ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга сафарбар этади.

Шунга ишончимиз комилки, мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлашга фақат “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини изчил ва сўзсиз амалга оширилиши орқали эришиш мумкин бўлади.

Иккинчидан. Жамиятнинг кенг қатламлари онгига партиянинг сиёсий платформасини ташкил этувчи либерал-демократик ғоялари ва қадриятларни етказиш, унинг сафларини мустаҳкамлашга йўналтирилган пухта ўйланган тарғиботни олиб бориш. Партия ғояларига содиқ бўлган ва сайловчиларнинг ишончини қозонган номзодларни давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро органларига тайинлашига фаол кўмаклашиш.

O`zLiDeP – либерал-демократик концепция ҳамда жамият ва давлат ривожланиши таълимотининг ташаббускори ва ташувчисидир. Партия ўзининг либерализм ва демократиянинг  умум тан олинган тамойилларига содиқлигини тасдиқлайди. Партиямизнинг очиқ ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишга асос бўладиган, донишманд, бағрикенг халқимиз томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давомида ўзининг ҳаётийлигини кўрсатган асосий қадриятлари – эркинлик, маъсулият, сабр-тоқатлилик ва имкониятлар тенглиги, биз учун ўзгармас бўлиб қолади. 

  Партия нуқтаи назарига кўра, мамлакатда барча соҳаларда амалга оширилаётган чуқур ислоҳотларнинг бош мақсадини инсон, унинг ҳаёти, ор-номуси, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари ташкил этади. Биз учун шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари жамият ва давлат манфаатларидан устун ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, инсоннинг индивидуал ҳуқуқлари жамият ва иқтисодий тартибнинг ҳуқуқий базаси ҳисобланади ва биз “Инсон манфаатлари  ҳамма нарсадан устун” деган олижаноб ғояни ва тамойилни изчиллик билан ҳаётга жорий этиш, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, шахснинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш тарафдоримиз.

Партия нуқтаи назарига кўра,  мулк – эркинликнинг бош шарти, энг муҳим кафолати, инсоннинг бошқа ҳуқуқлари манбаи, фуқароларнинг ҳимояланиши асосидир. Сиёсий, ижтимоий, маданий эркинликни иқтисодий эркинликсиз тасавур этиб бўлмайди. Мол-мулк ва мулкий муносабатлар масаласи янги ижтимоий-сиёсий тизимни барпо этишда муҳим ўрин эгаллайди. Давлат хусусий мулкдорнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоялаши, ҳар ким ўз мол-мулкини кўпайтириш мақсадида ишлаши мумкин бўлган шароитларни  яратиши керак. Бизнинг фикримизча, қаердаки  жамият ва давлат хусусий мулкни ҳурмат қилиш тамойилларига таянса, ўша ерда – тараққиёт, қаердаки инкор этиш устунлик қилса – орқага кетиш кузатилади.

Фуқаролик жамиятининг шаклланиши кўп укладли бозор иқтисодиёти ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ, унда хусусий мулк етакчи роль ўйнайди. Партия тадбиркорларнинг эркинлиги, уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг  иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни ёқлайди.

Партиянинг шунга ишончи комилки, фуқаролик жамияти, конституциявий парламент демократияси, эркин иқтисодиёт  ижтимоий-сиёсий тизим учун адолатли ва барқарор асосни ташкил этади. Биз учун фуқаролик жамияти бу эркин ва қонунга итоаткор, қонун доирасида яшайдиган фуқаролардан ташкил топган жамият бўлиб, унда индивидуал ҳуқуқлар кафолатланган, ҳокимиятнинг ҳукмронлиги чекланган ва демократик маъсулият билан изоҳланган бўлади. Шунга ишонамизки, эркин бозор ғояларига асосланган иқтисодиёт мамлакатнинг янгиланишига ва модернизациясига кўмклашади. Фикримизча, иқтисодиёт ва хусусий сектор устидан фавқулодда ва кучли давлат назорати тенг равишда сиёсий эркинлик учун хавф туғдиради ва давлатнинг ҳар қандай ҳаракатида демократик маъсулият принципларига ҳурмат сақланиши керак.

Учинчидан.  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар номидан қудратли сиёсий кучга бирлашиб, халқ ҳокимиятининг оғзаки эмас, амалий кучини таъминловчи механизмларни мустаҳкамлаш, парламент ва жамоат назоратининг таъсирчанлигини таъминлаш.

 O`zLiDeP мулкдорларнинг ўрта синфи, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, ўзининг тадбиркорлиги ва хусусий ташаббусни ривожлантириш эвазига халқ фаровонлигини оширишга интилувчи барча фуқароларнинг манфаатларини ифодалаб ва ҳимоя қилиб, жиддий сиёсий тажриба орттирди. Партия, энг аввало, ушбу ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалайди.

Бу –  одамларнинг энг  ижтимий  фаол, иқтисодий мустақил тоифаси бўлиб, мамлакатимизнинг моддий ва маънавий бойликларини яратиш ва кўпайтиришда улкан роль ўйнайди, шаклланаётган фуқаролик жамиятининг таянчи ва асоси, ислоҳотларга оид ғоялар ташувчиси ва амалга оширувчиси ҳисобланади. Бу – амалий ташкилотчилик тажрибасига эга, ўз қадамларини олдиндан мўлжаллайдиган ва уларнинг оқибатлари учун маъсул бўлган одамлардир. Бу – аввало, ўз меҳнати, иродаси ва энергияси билан фаровонликка эришадиган, келажагини ер билан боғлайдиган, ўз тақдирини, фарзандлари тақдирини Ватан тақдиридан ажратмайдиган, барқарор ва кучли фуқаролик позициясига эга бўлган, ижтимоий-сиёсий муаммоларнинг ҳал қилиниши, жамиятда барқарорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун маъсулиятни ҳис қилувчи одамлардир.

Ўзбекистоннинг замонавий ривожланган, демократик давлатлари қаторига киришидан, халқ учун муносиб турмуш шароитлари яратилишидан манфаатдор бўлган ушбу кенг ижтимоий қатлам номидан, партия шуни маълум қиладики, Ўзбекистондаги ислоҳотлар муваффақияти, мамлакатнинг тараққиёт ва фаровонлик  сари ҳаракатланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, Ҳаракатар стратегияси вазифаларни ҳал қилишга эришиш учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга тайёр.

Биз демократлаштириш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид янги кенг кўламли вазифалар, инновацион ривожланишнинг ҳозирги умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда давлат органларининг самарадорлиги ва маъсулиятини ошириш тарафдоримиз.

 Тўртинчидан. Ижтимоий кафолатлар ва шахсий жавобгарлик ғоялари бирикувига асосланган принципиал жиҳатдан янги ижтимоий сиёсатнинг янги либерал моделини изчиллик билан ҳаётга жорий этиш.

Бундай модель энг кам ижтимоий стандартлар, аҳолининг ҳимоясиз ва ночор қатламларининг манзилли ижтимоий ёрдами жорий қилиниши, ижтимоий дастурлар амалга оширилиши, даромадлар, турмуш даражасининг сақланиши, аҳолининг ишга жойлашуви ва бандлиги, ижтимоий соҳа тармоқларини қўллаб-қувватланиши, жамиятда ижтимоий низоларнинг олдини олиниши, гендар сиёсат ва барқарор ривожланиш, ювенал адлия устуворликларининг имплементация қилинишини таъминловчи самарали ва таъсирчан тизимнинг шаклланишини кўзда тутади. 

Бунда давлат барча учун тенг старт имкониятларини, инсон ривожланиши, барча соҳаларда иқтисодий эркинлик ва эркин рақобатни таъминлаш учун қулай бўлган ҳадли шароитларни яратади, “субсидарлик” тамойилига риоя қилинади – фуқаролар таълим, тиббиёт, маданият, иқтисодий имкониятлар каби базавий ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.  Айни пайтда иқтисодий эркинлик ва эркин рақобат жамиятда ижтимоий адолат ва фуқаролик ҳамжиҳатлиги принципларининг амалга оширилишига кўмаклашади. Хусусий мулк ва бозорга эркин кириш имконияти ҳар кимнинг ижтимоий маъсулияти билан боғлиқ бўлади.

Бешинчидан. Жамиятнинг  интелектуал салоҳияти  изчил ва барқарор ривожланиши, ҳар бир фуқаро томонидан ўз қобилиятлари ва салоҳиятини амалга ошириши учун кенг шароитларни яратиш. 2050 йилга келиб, Ўзбекистон томонидан инсон ривожланишининг энг юқори индексига эга давлатлар ўртасида (ҳаётнинг давомийлиги ва даражаси, саводхонлик, маълумот ва ҳ.з. лар бўйича)  муносиб ўринга эга бўлишини таъминлаш.

Партиянинг фикрича, XXI аср – бу интеллектуал қадриятлар устунлик қиладиган аср бўлиб, давлат тараққиёти фақат инсоннинг интеллектуал салоҳиятига ҳамда фан ва таълимнинг сўнгги ютуқларига таяниши мумкин. Шу нуқтаи  назардан жамиятни интеллектуаллаштириш, фан ва таълим, технологияларнинг илдам ривожланиши, мамлакатни модернизациялаш ва замонавий жамият барпо этиш, одамларнинг муносиб ва сифатли турмуш даражасини таъминлаш билан боғлиқ бўлган энг мураккаб вазифаларни амалга оширишга қодир янги давр кадрларини тайёрлаш масалалари алоҳида аҳамият касб этади.

Биз “фуқароларни бутун умри давомида ўқитиш” моделини жорий этиш, аҳолини олий таълим билан қамраб олиш даражасини ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш масаласини қўямиз.

Олтинчидан. Жамиятда тинчлик ва осойишталик, барқарорлик, бағрикенглик, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга, давлатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг мажбурий ва зарур шарти сифатида  хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олишга кўмаклашиш.

Бизнинг устуворлигимиз – эркин фуқаролик жамиятининг эркин фуқароси маънавиятини доимий равишда такомиллаштириш, ўз ҳуқуқларини билувчи, ҳар қандай боқимандалик кўринишларига қарши бўлган, ўз кучи ва лаёқатларига ишонувчи ва айни пайтда жамоада яшашга қодир, содир бўлаётган воқеаларга ўзининг мустақил нуқтаи назарига эга бўлган ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантиришдан иборат. Демократия, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга фақат инсон маърифатли бўлса, у нафақат демократия неъматларнинг оддий истеъмолчиси, балки уларнинг фаол яратувчиси ва ҳимоячиси бўлган ҳолдагига эришиш мумкин.

Бизнинг фикримзча, ҳозирги жадал ўзгариб бораётган давр, кенгайиб бораётган глобаллашув  инсоният, айниқса, ёшлар олдида янгидан янги улкан имкониятларни очмоқда. Айни пайтда биз аввал дуч келмаган янги таҳдидлар юзага келмоқда. Бузғунчи кучлар, ҳали маънан шаклланмаган, қатъий ҳаётий қарашларга эга бўлмаган, ишонувчан йигит ва қизларни ўз ота-онасига, юртига қарши чиқишга ундар экан, амалда уларни ҳалокатга етаклайди.

O`zLiDeP шуни таъкидлайдики, инсоният цивилизацияси ривожланишининг ҳозирги босиқчига хос бўлган ўта муҳим хусусият ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ва шиддатли ривожланиши, шунингдек уларнинг инсон турмушининг барча соҳаларига жорий қилиниши ҳисобланади. Аста-секин янги, ахборот жамияти шаклланмоқда. Ахборот жамиятининг ривожланиши давлатларнинг барқарор иқтисодий тараққиёти, фуқаролар турмуши сифатининг ошиши, мамлакатлар ва ҳудудий бирлашмаларнинг изчил ривожланишининг устуворликларидан ва асосий шартларидан бири сифатида амал қилади. Ахборот тобора энг муҳим стратегик ва иқтисодий ресурсга, оммавий истеъмол предметига айланиб бормоқда.

Аммо ушбу соҳада янги муаммолар ва таҳдидлар юзага келди. Улар тез суръатда ривожланиб бормоқда ва улар жаҳон ахборот маконинига жипс  боғлиқлиги ва бир-бирига қарамлиги шароитида ҳам алоҳида шахсга, ҳам бутун бир жамият ва давлатларга жиддий зарар етказишга қодир. Тобора кўпроқ ёшлар “оммавий маданият”нинг салбий таъсирига берилмоқда.

Бизнинг нуқтаи назаримиз – ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, давлат бошқарувининг электрон шаклини яратиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тақозо этади. Биз жамиятнинг, энг аввало, ёшлар ва хотин-қизларнинг ахборот соҳасидаги турли муаммо ва таҳдидлардан, жамиятнинг маънавий ва аҳлоқий қадриятларини емиришга, ўзбек халқининг авлодлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар бузилишига қаратилган  турли зарарли таъсирлардан самарали ахборот-мафкуравий ҳимояланишини таъминлаш ишида фаол иштирок этамиз.

Еттинчидан. Эркин фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган ёшларни тарбиялаш, йигит ва қизларда Ватанга, ўз халқига садоқат туйғусини шакллантириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиш.

Ҳозирги пайтда мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади ҳамда ХХI асрда Ўзбекистон ва унинг иқтисодиёти рақобатбардошлигини, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳаётга жадал кириб келаётган мутлақо янги авлод – мамлакат мустақиллиги йилларида тарбияланган авлод салоҳиятига боғлиқ бўлади. Ёшлар адолатли равишда ўз зиммасига Ватан келажаги учун маъсулиятни олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги куннинг ҳал қилувчи кучига айланмоқда. Биз ёшларнинг таълим олиши, янги билимларни, янги кўникмаларни эгаллаши, кундалик ҳаётда билим ва технологиялардан оқилона ва самарали фойдаланиши учун, шунингдек йигит ва қизларнинг профессионал, ижодий ва хизмат поғоналаридан ўсиши, ўз бизнесларини ташкил этиши учун барча имкониятларни, энг қулай шарт-шароитларни яратиб беришимиз зарур.

Партия бундан буён ҳам ўз сафларида мақсадга интилувчан, шижоатли, ташаббускор йигит ва қизларни – янги авлод вакиллари, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланиши, изчил ва жадал ривожланаётган, эркин ва гуллаб-яшнаётган демократик давлатни барпо этиш вазифаларини амалга оширишга қодир янги давр кадрларини бирлаштиришга йўналтирилган  фаол ишларни олиб боради.

Саккизинчидан. Парламент ва халқ дипломатияси механизмларини ҳар томонлама ривожлантириш орқали, мамлакат ташқи сиёсатининг бош мақсади ва асосий вазифаси – тинч, иқтисодий гуллаб-яшнаётган Марказий Осиёга эришиш, минтақани барқарор ривожланиш ва яқин қўшничилик ҳудудига айлантиришни амалга оширишга кўмаклашиш.

O`zLiDeP бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига асосланган фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш, юзага келаётган низолар ва қарама-қаршиликларни фақат тинч, сиёсий йўл билан ҳал қилиш, барча хорижий давлатлар ва жаҳон ҳамжамияти билан конструктив мулоқот ва ўзаро амалий ҳамкорлик қилиш, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик тарафдоридир.

Тўққизинчидан. Мамлакатнинг давлат ва жамият ривожига оид энг муҳим тамойили – “Ўзбекистон халқига тинчлик ва хотиржамлик керак” ғоясини изчиллик билан амалга оширишга, мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлиги, халқ фаровонлигининг энг муҳим шарти сифатида мамлакат мудофаа лаёқатини, Қуролли Кучларнинг салоҳиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашга            кўмаклашиш.

Ўзининг дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда O`zLiDeP ҳозирги дунё мураккаб ва ранг-баранг, зиддиятли ва тезкор, халқаро муносабатларнинг бутун тизими ўзгариши, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида ноаниқлик ва беқарорлик омилларининг кучайиши билан тавсифланувчи мураккаб ўтиш даврини бошидан кечираётганлигидан келиб чиқади ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши йўлида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар ва тўсиқларга алоҳида эътибор қаратади.

Бу, аввало, халқаро муносабатларда ўзаро ишонч ва ҳамкорликка путур етказувчи, қарама-қаршиликнинг кучайишига ва ноҳалол рақобатга олиб келувчи геосиёсий манфаатларнинг тўқнашувидир. Бу – глобал иқтисодий инқироз, жаҳон бозорларидаги беқарорлик, деярли барча мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатувчи энергоресурслар нархларининг тушиб кетиши, бир қатор давлатларда ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескинлашувига олиб келувчи табиий ресурслар учун кураш.

Бизнинг фикримизча, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва айрим ҳудудларда вазиятнинг кескинлашуви миграция жараёнларининг кучайишига олиб келади, жиноятчилик, одам савдоси, террорчилик, экстремизм, наркотрафик  кўпайишига ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг тарқалишга сабаб бўлади.

Биз санаб ўтилган хавфсизликка таҳдидларга, шунингдек, порахўрлик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик каби иллатларга қарши курашамиз, зеро улар давлат ҳокимиятини обрўсизлантиради, иқтисодий ўсишга ва тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилади.

Санаб ўтилган асосий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва таҳдидларни эътиборга олиб, партия ўзининг стратегик ва тактик вазифаларни белгилайди. Биз Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми бўлган мамлакатнинг 2050 йилгача бўлган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқамиз ва босқичма босқич амалга оширамиз.

 

I. ПАРТИЯНИНГ ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ

 

Биз - парламентаризмни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тарафдоримиз.

Партиянинг фикрича, давлат ҳокимиятини қонунчилик, ижро ва суд ҳокимятига бўлиниши принципи, уларнинг мустақиллигини ва реал экинлигини  таъминлаш, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва тизгинлаш бўйича самарали механизмларни шакллантириш демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг асосий шарти ҳисобланади.

Шунга қаътий ишонамизки, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак. Давлат ҳокимияти халқ манфаатлари йўлида иш олиб бориши, унинг сиёсий иродасини ифодалаши керак, кучли ва самарали фаолият юритувчи парламент, ривожланган кўп партиявий тизим, ғоялар кураши ҳақиқий халқ ҳокимиятининг гарови ва ифодаси  ҳисобланади. Давлат фақат ўз фуқароларига хизмат кўрсатиш воситасидир ва унинг ҳар қандай ҳаракати демократик парламентаризм ва жамоатчилик назорати тамойилини ҳурмат қилиши лозим.

Парламентаризмни ривожлантириш, халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш соҳасида партиянинг асосий тамойилларини қуйидагилар ташкил этади:

ҳокимият тармоқлари бўлишга оид конституциявий тамойилнинг изчил амалга оширилиши, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва тизгинлаш бўйича самарали тизимни яратиш, парламентаризмни ҳар томонлама ривожлантириш ва кучайтириш, мамлакатнинг сиёсий тузилмасида вакиллик депутатлик органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, кўп партиявийлик тизимини ва партиялараро рақобатни мустаҳкамлаш;

марказда ва жойларда қонунчилик ва вакиллик ҳокимиятининг ролини, ваколатларини кучайтириш, қонунларнинг ижроси ва ижро ҳокимияти, суд идоралари, ҳуқуқ-тартибот ва куч ишлатувчи тузилмалар фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмини яратиш; 

қонунчилик фаолияти сифатини тубдан ошириш, қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтириш, идоравий ҳужжатлар сонини кескин қисқартириш, аҳоли ва ижрочиларга қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш;

барча даражадаги халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг улар олдидаги ҳисобдорлик тизимини жорий этиш, фракциялар ва депутатлик гуруҳларининг вакиллик ҳокимият органларидаги ролини кучайтириш, қонунни бажармасликнинг ҳар бир факти бўйича аниқ ҳуқуқий таъсир чорасини қабул қилиш.

Партия устуворликлари орасида – жойлардаги давлат ҳокимияи органлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи бор. Хусусан, биз истиқболда маҳаллий ҳокимларнинг бевосита халқ томонидан сайланиши тарафдоримиз. Шунингдек, биз маҳаллий бюджетларни шакллантиришда давлат ҳокимияти органлари ваколатларини кенгайтириш, ҳудудларнинг барқарор комплекс ривожлантиришда уларнинг маъсулиятини кучайтириш, аҳолининг реал даромадлари, турмуши даражаси ва сифатини ошириш тарафдоримиз.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш – ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва халқ фаровонлигини таъминлаш гаровидир.

Шунга ишончимиз комилки, давлат бошқаруви тизимининг самарали ва сифатли амал қилишини таъминлаш, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ва ижро ҳокимияти органларининг уюшган ҳолда ҳаракатланишини таъминлаш – бу инновацион ривожланиш бўйича замонавий тенденцияларни ва жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда Ҳаракатлар стратегиясида қўйилган жамиятимиз ва давлатимизни янада ривожлантириш бўйича мақсадли вазифаларга эришиш гаровидир.

Партия  қуйидагиларни кўзда тутувчи, давлат бошқаруви тизимини изчил ислоҳ қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди:

вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари ўзаро ҳамкорлигининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шаклларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг жорий этиш;

давлат бошқарувининг децентрализацияси, бир қатор ваколатлар, функцияларни марказий ҳокимият органларидан маҳаллий ҳокимият органларига бериш;

иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солинишини, унинг тармоқларига маъмурий таъсирни босқичма босқич қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, кўп сонли текширув, назорат қилувчи тузилмаларни изчиллик билан қисқартириш, давлат тузилмаларининг хўжалик, иқтисодий алоқалар соҳасига тўғридан тўғри аралашуви имкониятини бартараф этиш. Партия халқаро либерал-демократик ҳаракатнинг “давлат аралашувининг камлиги – кўпроқ хусусий, фуқаролик ташаббуси” ва “давлат – жамиятни ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳаракатлантирувчиси” каби тамойилларга амал қилади;

профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминоти  даражасини ошириш, ижро ҳокимияти органлари тизимида порахўрликка қарши кураш, расмиятчилик кўринишларини ва бошқа салбий ҳолатларни бартараф этиш;

мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши вазифаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат-хусусий ҳамкорликка оид замонавий механизмларни жорий этиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид ахборот беришнинг замонавий шаклларини жорий этиш;

“Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъекти учун давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш ва ҳ.з.

Фуқаролик жамияти шакллантирилиши муваффақияти – жамият бошқаруви тизимини мустаҳкамлашда.

Партиянинг фикрича, фақат унда инсон ва фуқаролар бирлашмаси фикри давлат тузилмалари фикридан устун бўладиган, давлатга чекланган роль ажратиладиган, кўпроқ фуқаролик ташаббуслари ва эркинликлари амал қиладиган фуқаролик жамияти шароитида миллатнинг ҳақиқий гуллаб-яшнашига эришиш мумкин бўлади. Бу эса шуни англатадики, бошқарув функциялари аста-секин халқнинг ўзига, жамоат бирлашмаларига, ўзини ўзи бошқариш органларига, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига берилади, яъни Ўзбекистондаги давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойилларидан бири – “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари”  амал қила бошлайди. 

Бунда давлатнинг бош вазифаси стратегияни белгилаш ва унинг амалга оширилишини назорат қилишдан иборат бўлиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат энг муҳим умуммиллий функциялар: мудофаа, давлат хавфсизлиги, ташқи сиёсат, валюта-молия ва солиқ тизимларини шакллантириш, қонунларнинг қабул қилиниши амалга оширилади. Давлат, энг аввало, тадбиркорлик эркинлиги, бозор, рақобатнинг фаол ҳимоя қилиниши, ҳар қандай шаклдаги монополияга йўл қўймаслик, мулкдорлар, тадбиркор-новаторлар сафини кенгайтириш учун маъсулдир. 

Партиянинг фикрича, Ўзбекистоннинг келажаги ўзини ўзи бошқариш органлари – фуқаролик жамияти пойдевори билан тўғридан тўғри боғлиқдир, деб ҳисоблайди. Уларнинг фаолиятини ҳар томонлама яхшилаш – тўғридан тўғри демократиянинг асосий йўлидир. Биз, ижтимоий бошқарувда маҳалла фаолиятининг аҳамияти ва самардорлигини ошириш, уни аҳолига ўта яқин халқ тузилмасига, халққа амалий ёрдам ва кўмак кўрсатувчи фуқаролик жамиятининг энг етук, таъсирчан институтига айлантириш  тарафдоримиз.

Бизнинг устуворликларимиз – қуйидагиларда маҳаллалар нуфузи ва аҳамиятини янада ошириш: ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат, жамиятнинг ҳамжиҳатлиги муҳитини шакллантириш; ёшларни маънавий ривожланган ва жисмоний соғлом шахслар қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан асраш, аҳолининг ночор қатламларини, катта авлод вакилларини  ижтимоий қўллаб-қувватлаш; жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни эрта олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурмат туйғусини кучайтириш.

Шунга ишончимиз комилки, фуқаролик жамиятининг асосий мақсади – уларнинг миллати, эътиқоди, ирқи, қарашлари ва нуқти назаридан қатъий назар, мамлакатимизда истиқомат қилувчи ҳар бир инсоннинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила туриб, қобилиятлари ва иқтидорини намоён этиш учун барча шарт-шароитларни яратишдан иборат. Партия ҳар доим ушбу мақсадни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашади.

Партиянинг шунга ишончи комилки, ҳақиқий демократиянинг олий мақсади – бу шахслараро, миллатлараро, давлатга оид ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат, токи инсон ва жамият, жамият ва давлат ҳокимияти дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшайди. Фуқаролик жамиятини барпо этишда асосий ўринни жамиятнинг ўзи эгаллаши керак.

Партия, фуқароларга турли туман, ўз ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича уларнинг манфаатларига жавоб берадиган шаклларини таъминлайдиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг тармоқли тизимини шакллантиришга, жамият ҳаётида ва давлат бошқарувида онгли ва маъсулиятли иштирокини амалга оширишга  кўмаклашишни ўзининг энг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблайди.

Биз ветеранларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шарт-шароитларни яратиш соҳасида ННТ лар фаолиятини янада такомиллаштириш  тарафдоримиз. Бизнинг устуворлигимиз – жамиятда, оилаларда ва маҳаллаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлашда, шунингдек Ўзбекистон янгиланиши ва ривожланишида  катта авлод, ННТлар ролини оширишдан иборат. Биз ёшларни халқимизнинг асрий анъалари, жумладан, Ватанга муҳаббат, катта авлод вакилларига ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга йўналтирилган жамоатчилик фаолиятига оқсоқоллар, катта ёшлилар ва ветеранларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз.

Биз давлат органларининг халқ, ННТлар билан мулоқотининг самарали механизмлари жорий қилиниши, фуқаролар мурожаатлари билан боғлиқ ишларни тубдан қайта кўриб чиқиш тарафдоримиз. Зеро, бу сансалорлик ва маъсулиятсизлик ҳолатларининг олдини олиш, бирон бир мурожаат жавобсиз қолмайдиган тизимни яратиш имконини беради. Биз, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқ, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг самарали ҳуқуқий механизмларини яратиш бўйича чораларни қўллаб-қувватлаймиз.

Биз ўрта синф, мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини жонлантириш, уларнинг куч ва имкониятларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид ҳаётий муҳим аҳамиятга эга муаммоларини ҳал қилиш, қишлоқларда турмуш шароитини ва уларнинг қиёфасини яхшилашга қаратилган узоқ  муддатли дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга  алоҳида эътибор қаратамиз.

Ахборот соҳасини эркинлаштириш – жамиятни ҳақиқий демократлаштириш гарови.

Партиянинг фикрича, демократик жамиятни матбуот эркинлиги, ўз иродасини ифодалаш эркинлиги, танлаш эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунга ишончимиз комилки, оммавий ахборот воситаларининг амалда тўртинчи ҳокимиятга айланиши, миллий медиа-маконда фикрлар ва қарашлар хилма хиллигини таъминлаш, ҳар бир ОАВни мулоқот учун ҳақиқий майдонга, фикрларни эркин ифодалаш минбарига айлантириш – мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш бўйича қўйилган мақсадларга эришиш гаровидир.

Партиянинг энг муҳим устуворлиги – ОАВ ролини янада мустаҳкамлаш, улар учун қонунчилик, моддий-техник, ўқув-услубий нуқтаи назардан янада кенг имкониятларни яратиш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилишдан иборат. Биз бунда, Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги босқичида сўз ва ахборот эркинлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминловчи демократик ислоҳотларнинг амалга оширилишини кўрмоқдамиз.

Оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг ўзагига айланиш керак. Биз замонавий миллий журналистика мактабини шакллантириш, давр талабига жавоб берадиган, юқори маънавий ва интеллектуал салоҳиятга, ўз сўзи учун маъсулият туйғусига, қатъий фуқаролик позицияси ва маънавий жасоратга эга  малакали кадрларни тарбиялаш тарафдоримиз.

Биз учун ҳақиқий журналистлар – ОАВ саҳифаларида ривожланиш йўлидаги тўсиқларни, аввало, расмиятчилик, бефарқлик, ғаразгўйлик, порахўрлик каби салбий иллатларни  бартараф этиш масалаларини дадил ёритадиган, улар учун   бундай иллатларга муросасиз ижтимоий фикрни шакллантириш бурчга ва ҳаётининг маъносига айланган  инсонлардир. Партия, улар орқали ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг ўткир муаммоларини кўтариш, одамларни ташвишлантирувчи барча масалаларни жамоат муҳокамасига қўйиш, ҳокимият ва бошқарув тузилмалари томонидан қабул қилинадиган қарорларга танқидий  ва холис баҳо бериш ниятида.

Бизнинг устуворлигимиз – турдош олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим стандартлари ва ўқув дастурларни такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат тузилмалари, фуқаролик институтлари, экспертлар ҳамжамияти, хорижий ва халқаро ижодий ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

 Партия, бозор муросабатлари ва адолатли рақобатни ривожлантириш учун ахборот майдонида, мулкчилик шакли, тиражи, мавзули йўналиши, ахборот органидан қатъий назар, унинг барча иштирокчиларига ривожланиш учун шарт-шароитларни яратиш зарур, деб ҳисоблайди. Партия ОАВларнинг иқтисодий мустақиллиги, эркинлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятига замонавий рақамли ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий этиш, журналистларнинг касбий тайёргарлиги даражасини оширишни устувор вазифа, деб ҳисоблайди. Партия медиа-бозорда йирик, рақобатбардош, молиявий барқарор медиа-тузилмалар, шунингдек нодавлат медиа-гуруҳлари пайдо бўлиши йўлида чора-тадбирлар мажмуаси қабул қилиниши ташаббусини илгари суради. Бу – жамиятни ҳақиқий демократлаштириш гаровидир.

Партия, шунингдек жамиятни, энг аввало, ёшларни самарали ахборот-мафкуравий ҳимоя қилишда, жамиятнинг маънавий ва аҳлоқий қадриятларига  зарар етказиши, ўзбек халқининг авлодлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларни бузиш мумкин бўлган ҳар қандай актларга қарши туришда  фаол  иштирок этади.

 

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ПАРТИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

 

Партия, либерал-демократиянинг умум тан олинган қадриятларига содиқлигини ифодалаб, шуни таъкидлайдики, инсон ҳуқуқлари бўлинмас ва унверсалдир, эркинлик ва шахсий маъсулият маданий фуқаролик жамиятиниг асоси ҳисобланади. Бунда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзаро боғлиқ бўлиб, ҳар бир фуқаро жамиятнинг бошқа аъзолари олдида маънан масъул  ҳисобланади.

Партиянинг диққат марказида қонун устуворлиги бўйича конституциявий тамойилни амалга ошириш, унинг барча фуқаролар учун мажбурийлиги, шу асосда инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг муҳим қадрият сифатида тасдиқлаш масалалари турган ва шундай бўлиб қолмоқда. Зеро, бу  демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Партия бундан буён ҳам суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, суд,  ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг адолатли судловга ишончини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш йўлида бор куч ва имкониятларини ишга солади.

Бизнинг энг муҳим устуворлигимиз – суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд нуфузини ошириш, суд тизимни демократлаштириш ва такомиллаштиришдан иборат. Мустақил суд ҳокимияти, ишни судда кўриб чиқиш ва жазонинг адолатлилиги ва инсонпарвалигини таъминлаш – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимояланишининг гарови, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва жамиятни демократлаштириш, қонун устуворлигига эришишнинг энг муҳим шартидир. Ҳақиқатдан мустақил ва таъсирчан суд-ҳуқуқ тизимисиз эркин фуқаролик жамиятини барқарор ривожлантиришга эришиб бўлмайди.

Биз қуйидагиларга йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан кучли парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатамиз: суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва адолатли судловни амалга ошириш бўйича фаолиятга аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги тўғрисидаги конституциявий меъёрларга сўзсиз амал қилиш; адолатли судловдан фойдаланиш даражасини ошириш; номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш, судьяларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;  иқтисодий ва маъмурий судларнинг янги тизимини шакллантириш; «Хабеас корпус» институти қўлланилиши соҳасини кенгайтириш ва ҳ.з.

 Биз фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланиши кафолатлари, адолатли судлов, узил-кесил ва барқарор суд қарорларининг қабул қилиниши, бир-бирини такрорловчи ваколатлар ва инстанциялар қисқартирилиши тарафдоримиз. Биз учун адолатли судлов, жиноий ишда айбланаётган шахс бирон бир сиёсий таъсирдан холи бўлган тезкор ва ошкора адолатли судлов ва холис ҳукм чиқарилиши ҳуқуқига эга бўлишини тақозо этади.

O`zLiDeP жиноий процессга катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ишлар бўйича уларни судгача ва судда кўриб чиқишга доир соддалаштирилган тартибни жорий қилиш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турлари қўлланилишини кенгайтириш борасидаги хатти-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Бу ишни судда кўриб чиқилиши тезкорлиги ва сифатини ошириш, суд ишлари бўйича қарор қабул қилиш муддатларини асоссиз чўзиб юборилишига йўл қўймаслик ва жиноий процессда судларнинг ролини кучайтириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш гаровидир.

Шунга ишончимиз комилки, суд фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини кучайтириш, уларнинг фаолиятига электрон ҳужжат айланишини кенг жорий қилиш, судьяларнинг ўз фаолияти ҳақида халқ депутатлари Кенгашларида ҳисобот бериши амалиётини киритиш, маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд йиғилишлари ўтказилиши амалиётини кенгайтириш – адолатли судловни таъминлашнинг энг муҳим шартидир. Бу суд,  ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари фаолиятида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигини ишончли ҳимоялашга, фуқаролар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишига, сансалорлик, расмиятчилик ва мурожаатларни кўриб чиқишга лоқайд муносабат ҳолатларига йўл қўйилиши учун жавобгарликнинг муқаррарлигига, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларнинг қабул қилинишига ёрдамлашади.

Партия маъмурий, жиноий, фуқаролик ва хўжалик қонунчилиги меъёрларининг янада такомиллаштирилиши ва либераллаштирилиши, айрим жиноий ҳаракатларни криминалликдан холи қилиш, жиноий жазоларни  ва уларнинг ижро тартибини инсонпарварлаштириш, ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим вазифалари сифатида жазо тизимининг репрессив, жазоловчи функцияларини торайтириш ва қисқартириш тарафдори. Жиноий ва фуқаролик суд жараёнида шахс унга ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имконини берадиган кафолатланган ҳуқуқлар мажмуасига эга бўлиши керак.

Ҳуқуқий низоларни тартибга солишнинг муқобил, суддан ташқари шаклларини ривожлантириш, улар бўйича судгача тартибга солиш мажбурий ҳисобланадиган ишлар тоифасини кенгайтириш – ислоҳотларнинг ушбу босқичида ҳуқуқий давлат қуришниг энг муҳим вазифаси бўлиб қолмоқда. Биз тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармон одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончи таъминлаш мақсадида қонунчилик меъёрлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг юридик маъсулияти тизимини эркинлаштириш тарафдоримиз.

Партия учун энг муҳим устуворлик – жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш, диний экстремизм, террорчилик ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши кураш, порахўрликка қарши туриш ва порахўрликка қарши йўналтирилган чораларнинг самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий-амалий чораларини кучайтиришдан иборат. Партиянинг фикрича, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд-ҳуқуқ органлари учун қонунчилик йўли билан шундай ваколатлар ҳажмини белглаб қўйиш зарурки, токи бу фуқаронинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва шахсий қадр-қимматига қатъий риоя қилинишини, содир этилган жиноят учун жазо муқаррар бўлгани ҳолда амалда айбсизлик презумпциясининг амалга оширилишини  кафолатласин.

O`zLiDeP жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот органларининг жамоатчилик билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини мамлакатда жиноятчилик, гиёҳвандлик, экстремизм ҳамда жамоавий хавфсизлик ва барқарорликка бошқа таҳдид ва даъватларга қарши курашга фаол жалб қилинишига кўмаклашади.

Партиянинг муҳим вазифалари қаторида фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ушбу йўналишда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлигини ташкил қилиш кабиларни санаб ўтиш мумкин.

Бизнинг устуворлигимиз – судларнинг холислиги, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни мустаҳкамлаш, суд процесси томонларининг тортишувчанлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, тамойиларини ҳар томонлама амалга ошириш, адвокатура институтини янада ривожлантириш, жиноий, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларида адвокатнинг ролини ошириш ташкил қилади. Шунингдек, устуворликларимиз орасида – юридик ёрдам ва хизматлар кўрсатилиши тизимини такомиллаштириш, давлат органлари юридик хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идоралари тизимини ислоҳ қилиш кўзда тутилган.

O`zLiDeP ҳуқуқ-тартибот ва назорат қилувчи органлар фаолиятини самарали режалаштириш ва натижаларини таҳлил қилиш, тизимли тартиббузарликларни  аниқлаш ва сабабларини бартарараф этиш, суд, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари хизматчиларини ўқитиш, танлаш, тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг ротацияси масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Партия ички ишлар органлари тизимидаги туб ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Биз қуйидагилар тарафдоримиз: ички ишлар органларини уларнинг  фаолияти, энг аввало, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган профессионал хизматга айлантириш; кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш; уларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш ва фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш; аҳоли билан тизимли манзилли мулоқот ўрнатиш.

Бизнинг фикримизча, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва бартараф этиш бўйича идоравий назорат механизмларининг мустаҳкамланиши, шунингдек уларнинг фаолияти устидан жамоат назорати механизмлари самарадорлигини ошириш суд-ҳуқуқ тизимида қонунийлийни таъминлашнинг зарур шарти ҳисобланади.

Ишончимиз комилки, суд-ҳуқуқ тизимида, ва умуман, жамиятда қонунийликни мустаҳкамлашда прокуратура органлари алоҳида ўрин эгаллайди.  Партия прокуратура органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган, шу жумладан, қонунийлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг сабабларини ва шарт-шароитларини бартараф этиш, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорликни ва  ҳудудларнинг комплекс ривожланишини ҳартомонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чораларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди.

 

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЭРКИНЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ПАРТИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

 

Рақобатбардош иқтисодиёт – қудратли давлат ва гуллаб-яшанаётган жамият.

Партиянинг нуқтаи назарига кўра, иқтисодий сиёсатнинг бош вазифаси – одамлар турмуши сифати ва фаровонлигини, мамлакат ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишдир. Макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш, тузилмавий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш, барча даражаларда Давлат бюджетининг мувозантланганлигига эришиш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш,  мамлакат иқтисодиётининг етакчи кучи –  тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаш биз учун ҳар доим стратегик аҳамиятга эга бўлади.

Биз шундай фикрга асосланамизки, юқори ўсиш суръатлари – бу ягона мақсад эмас. Энг муҳим вазифалар сирасига миллий иқтисодиётнинг мувозанталанганлиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва тадбиркорлик улушини кўпайтириш,  иқтисодиёт секторлари ва соҳалари рақобатбардошлигини ошириш, уларни модернизациялаш ва диверсификация қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтириш киради.

Партия иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда маъмурий тартиботларнинг ошкоралигини таъминлаш, яширин иқтисодиётга, маблағларнинг банкдан ташқари айланмасига барҳам беришга қаратилган солиқ-бюджет сиёсати юритилиши тарафоридир.

Бизнинг устуворлигимиз – солиққа тортиш базасини кенгайтириш орқали  иқтисодиётга ва хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкламасини камайтиришни давом эттириш,  солиқ солиш тизимини соддалаштириш,  солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг замонавий усулларии жорий қилиш, бир хил солиқ солиш объектларига эга бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бирлаштириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилишдан иборат.

Биз замонавий АКТ ни ва илғор автоматлаштирилган таҳлил усулларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига кенг жорий қилиш, солиқ тўловчилар, тадбиркорлик субъектларига   мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш, алоҳида индивидуал тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини мақбуллаштиришга йўналтирилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз.

Ишончимиз комилки, солиқ сиёсатининг устуворлигини айнан солиқ тартиббузарликларининг профилактикаси ташкил этиши керак.  Бунга қуйидагилар орқали эришилади: солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш; солиқ мониторинги ва назоратини амалга оширишнинг замонавий усулларини жорий қилиш; солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш; ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, шу жумладан, иш ўринлари, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини қонунийлаштириш ва ҳ.з. чораларни жорий этиш. 

Биз фаолият юритмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий аҳволини соғломлаштириш, ўзаро ҳисоб суришиш механизмларини мустаҳкамлаш, солиқ қарздорлиги ўсишига йўл қўймаслик, ҳалол солиқ тўловчиларга – вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик юритувчи субъектларга “солиқ таътилларини” беришга йўналтирилган солиқ сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз.

Бизнинг устуворлигимиз – Давлат бюджетининг мувозантлилигига эришиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг  мувозанатли ривожланиши ҳисобидан ижтимоий муаммоларни ҳал қилинишини таъминловчи маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтиришдан иборат. Бизнингча, туманлар ва шаҳарларда маҳаллий бюджетларнинг имкониятларининг кенгайтирилиши ушбу ҳудудлардаги аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга ва даражасини кўтаришга, умуман – барқарорлик ва фаровонликка хизмат қилиши керак. Бу ҳудудларнинг жадал ва комплекс ривожланишининг зарур шарти ҳисобланади.

Биз молиявий бозорнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган мўътадил қатъий пул-кредит сиёсатини юритишбанк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини, банклар капитализациясини ва депозит базаси даражасини таъминлаш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Биз учун банк секторида ислоҳотларни чуқурлаштиришдан кўзланган энг муҳим мақсад – аҳолининг банк тизимига ишончини ошириш, жамғармаларни ва уларнинг инвестицияларга ўтказилишини рағбатлантиришдир. Амалиётга мамлакат тижорат банкларининг инвестициявий имкониятларини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан механизмларни жорий этиш, истиқболли инвестициявий лойиҳаларни, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларни кредитлашни рағбатлантиришни давом эттириш зарур.

Партия ўз эътиборини банклар инвестицион жараёнларнинг асосий бўғинига, уларнинг ривожланишидан манфатдор бўлган  корхоналар ва тадбиркорлик тузилмаларининг ҳақиқий шерикларига айланишига қаратади. Биз тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламлари учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятини, янги рўйхатдан ўтган хусусий тадбиркорлар ва юридик шахсни ташкил этмайдиган оилавий бизнес субъектлари учун кредитлар ажратилишининг соддалаштирилган механизмини жорий қилиш ишларини  қатъий парламент ва депутатлик назорати остига оламиз.

Бизнинг фикримизча, банклар билан бир қаторда бозор инфратузилмасининг бошқа институтлари - консалтинг, маркетинг, инжиниринг, лизинг, суғурта хизматлари ва бошқа молиявий хизматлар уларнинг янги турларини жорий этиш ва сифатини ошириш ҳисобидан, шунингдек, сармояни жалб қилиш ва корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг бўш ресурсларини жойлаштириш бўйича муқобил манба сифатида   фонд бозорлари ривожланиши керак.

Биз мамлакатда фақат бозор механизмлари асосида фаолият юритадиган валюта бозори шаклланиши, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, хорижий валютага нисбатан миллий валюта курсини белгилашда фақат бозор механизмларидан фойдаланиш тарафдоримиз. Биз барча банкларнинг хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш бўйича валюта биржаси савдоларида эркин иштирок этиши, шунингдек мижозлар томонидан ўз валюта маблағларини  бирон бир чекловсиз тасарруф этиши тарафдоримиз. Биз валюта ресурсларидан фойдаланишда бозор воситаларининг ролини ошириш, валюта бозорида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, экспортни ривожлантиришда валюта сиёсатининг  рағбатлантирувчи ролини ошириш, минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз.

Бизнингча, валюта сиёсатини эркинлаштириш шароитида мижозларнинг хорижий валютага ва кредит портфели, депозит базаси ва кўрсатилаётган хизматлар таркибидаги сифат ўзгаришларига бўлган талабини қондиришда  банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш,  эҳтимолий таваккалчиликларни назорат қилишнинг  зарурияти алоҳида аҳамият касб этади. Шу мунсабат билан O`zLiDeP  тижорат банкларининг капиталлашуви даражасини сақлашда давом эттириш, пруденциал назоратни кучайтириш, валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бўлажак салбий оқибатларни нейтраллаштириш, ўз ичига бўлажак банк таваккалчиликларидан огоҳлантириш бўйича банк назорати ва мониторингига оид  қатор воситаларни жорий қилиш,  илғор халқаро стандартларни ҳисобга олиш асосида уларни баҳоланиши назорат қилишга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлайди.

Шунга ишончимиз комилки, валюта сиёсатининг либераллаштирилиши ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш суръатларига ижобий таъсир кўрсатади.

O`zLiDeP ташқи савдо фаолият соҳасини янада такомиллаштириш, етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтириш, ташқи қарзлар бўйича пухта ўйланган сиёсатни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлардан самарали фойдаланишни ёқлайди.

Биз  мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, замонавий экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш, мамлакатнинг рақобатбардош маҳсулотини ташқи бозорларга чиқариш тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан хорижий ҳамкорлар ўртасида савдо соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бизнинг устуворликларимиз орасида – экспортни рағбатлантириш, қулай молиявий-иқтисодий ва божхона шароитларини яратиш, янги транспорт йўлакларини шакллантириш орқали унинг номенклатураси ва географик маконини кенгайтириш каби вазифалар бор.

Қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит – мамлакат ва унинг иқтисодиётининг жадал ва барқарор ривожланишини гаровидир.

O`zLiDeP нуқтаи назарига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўлида тўлиқ эркинлик бериш, амалда “Одамлар қанчалик бой бўлса – давлат шунчалик қудратли бўлади” деган тамойилни амалга ошириш – мамлакат иқтисодий тизимини либераллаштиришнинг энг муҳим йўналишидир. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада кучайтириш, бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражасига ўтиш – бу мамлакат ривожланишининг динамик ва барқарор ривожланишга ўтиши, иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъминлашнинг зарурий шартидир.

Мамлакатдаги кенг кўламли демократик ўзгаришлар мантиғи ва изчиллиги, уларнинг замонавий талабларга, бозор меъёрларига мослигини баҳолаш иқтисодиётни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва либераллаштиришни, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, мамлакат иқтисодий қудратини оширишда хусусий сектор ролини кучайтиришни тақозо этади. Шунга ишончимиз комилки, халқ фаровонлиги, жамиятимизда тинчилик ва барқарорлик кўп даражада шунга боғлиқ бўлади ва биз Ўзбекистн Президенти томонидан белгиланган қуйидаги тамойилга амал қиламиз: тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш давлат сиёсатига, президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади. Партия ўзининг кундалик ва парламент фаолиятида хусусий мулкнинг дахлсизлигига оид конституциявий тамойилни ҳимоялайди ва уни ҳимоялашнинг ишончли кафолатлари тизими яратилишини ёқлайди.

Бизнинг энг муҳим вазифамиз – давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, энг қулай ишбилармонлик муҳитни яратиш мақсадида давлат органлари фаолиятида такрорлаш ҳолатларига йўл қўймасликдир. Биз замонавий халқаро стандартлар ва корпоратив бошқарув  усулларини жорий этиш, корхоналарни, энг аввал, давлат иштирокидаги корхналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш тарафдоримиз. Давлат ва хусусий ташаббус роли ўртасидаги мақбул нисбатни белгилаш, хўжалик бошқаруви тармоқ органларини аста-секин асосий илғор лойиҳаларни амалга оширишга қодир  янги турдаги корпорацияларга айлантириш зарур.

Биз давлат харидларининг самардорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган товарларнинг давлат харидларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз. Биз лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этиш, уларнинг шаффофлиги ва суистъмолчиликларнинг олди олинишини таъминлайдиган давлат харидларини амалга ошириш учун ягона ахборот маконини яратиш, шартномавий мажбуриятлар ижроси бўйича мониторингнинг самарали механизмларини жорий қилишга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз.

Биз давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва таомилини соддалаштириш, давлатнинг хўжалик юритувчи субъектларининг устав фондларидаги иштирокини қисқартириш, давлат мулкининг хусусийлаштирилган объектлари негизида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш тарафдоримиз. Биз тадбиркорлик субъектларига, хусусийлаштирилган корхоналар негизида амалга оширилаётган лойиҳаларга хусусийлаштиришдан кейинги таъсирчан ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз.

Партия товар-моддий бойликларни маъмурий тақсимлашдан тўлиқ воз кечиш, мамлакатда бизнес юритиш билан боғлиқ барча таомилларни соддалаштириш, арзонлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат, ҳуқуқ-тартибот органлари ва назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига ноқонуний аралашувига қатъий барҳам бериш зарурлигини таъкидлайди.

Биз, янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларнинг қурилиши ва ишга туширилиши, янги иш ўринларининг яратилишини кўзда тутувчи йирик  инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларнинг, шу жумладан, хорижий инвестицияларнинг барқарор жалб қилинишини таъминловчи фаол инвестициявий сиёсатни юритиш, янги иш ўринларини яратиш, инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишни кўзда тутувчи лойиҳавий бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш тарафдоримиз. Биз, энг аввало, хорижий инвестицияли корхоналар учун солиқ қонунчилигини олдиндан аниқлиги ва барқарорлигини таъминлашга, саноатнинг юқори технологияли ва қайта ишлашга оид кўп меҳнат талаб этиладиган  соҳаларига тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинишини, хорижий инвестицияли корхоналарга ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятини енгиллаштиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чораларни қўллаб-қувватлаймиз.

Партия инвестициявий муҳитни такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига ва мамлакат ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш жараёнларида фаол иштирок этади. Биз хорижий инвестицияларни жалб қилиш, халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукуматлар молия институтлари, етакчи хорижий компаниялар ва банк тузилмалари  билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек жалб қилинаётган хорижий инвестицияларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган, инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни таклиф қиламиз.

Бизнинг устуворлигимиз – маъданли-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларига чуқур ишлов бериш бўйича рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий ишлаб чиқаришларни яратишга хорижий ва мамлакатимиз инвестицияларини жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, мамлакатда амал қилаётган эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш ташкил этади. Шунингдек, улар ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва  самарали фойдаланишга, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этишга ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши керак.

Биз мамлакатда етакчи ва нуфузли халқаро молия институтлари томонидан белгиланадиган  рейтингларда Ўзбекистон кўрсаткичларини жиддий яхшилашга қаратилган комплекс дастурнинг ишлаб чиқилиши тарафдоримиз. Биз давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат компаниялари ва корхоналари  раҳбарлари фаолиятини қуйидаги бизнес-кўрсаткичлар бўйича баҳолаймиз: бюждет маблағларини тасарруф этишнинг самарадорлиги ва мақсадлилиги; бизнесни қўллаб-қувватлаш ва қулай инвестициявий бизнес-муҳитни шакллантириш; хусусийлаштиришнинг ошкоралиги ва давлат мулки, хусусийлаштирилган объектлардан фойдаланиш самарадорлиги ва ҳ.з.

Кичик бизнес ва эркин тадбиркорлик кучли иқтисодиёт асоси.

Шунга ишончимиз комилки, тадбиркорлар, ишбилармон одамлар фаолияти ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқишда етакчи ўрин эгаллаши, фуқаролар фаровонлигини оширишнинг  асосий манбаига айланиши керак. Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши мамлакат ЯИМ да кичик бизнес улушини изчиллик билан ошириш бўйича стратегик вазифа билан боғлиқ.

Бизнинг устуворлигимиз – айниқса, фаолиятини йўлга қўйиш жараёнида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича самарали тизимни яратиш, жадал ривожланишга, устувор  ролини, шунингдек хусусий мулкнинг дахлсизлигини  таъминлашга, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш. Партиянинг бош вазифаси иқтисодиётнинг энг муҳим тузилмавий сектори бўлган, ички бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдирувчи хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатига имтиёз ва преференциялар бериш бўлиб қолмоқда.

Партия кичик бизнес ва фермерлар учун ягона солиқ тўлови бўйича ставкани пасайтириш бўйича сиёсатни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди, бу эса хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида  айланма маблағларни тўлдириш, инвестицияларни киритиш учун қўшимча маблағлар қолишини, ўз даромадларининг реал даражасини яширувчи корхоналар сонини камайишини таъминлайди.

Биз тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнига жалб қилиш, ушбу соҳада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз.

Партия хусусий мулкнинг дахлсизлигини ҳимоялаш бўйича ҳуқуқий механизмлар ва кафолатларнинг мустаҳкамланиши, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъекти ҳуқуқлари устунлиги тамойилини, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактикаси ва уларга йўл қўймаслик самарадорлигини оширишини  таъминлаш  тарафдори. Партия учун айнан бир масала бўйича қонунлар ва идоравий ҳужжатларни қабул қилиш тартибига, айни пайтда аввал қилинган ҳужжатларни ўзгартиришга чекловлар киритиш устувор аҳамиятга эга, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга,  ва узоқ истиқболга бизнес юритишни тахминлашга қаратилган ҳолатлар бундан мустасно.

Биз давлат ва бизнес ҳамжамияти томонидан самарали мулоқот ва соғлом шерикликнинг таъсирчан механизмларини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматларини  кўрсатиш  бўйича амалга оширилаётган чораларнинг амалий самарадорлигини таъминлаш тарафдоримиз.

Бизнинг мақсадли вазифамиз – саноат ишлаб чиқаришида кичик бинес улушини кўпайтириш, йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришдан иборат. Биз мамлакатда ташкил қилинаётган йирик ишлаб чиқаришлар атрофида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат-ишлаб чиқариш салоҳиятини фаол жалб этган ҳолдда қўшилган қиймат солиғи занжирини шакллантиришни қўллаб-қувватлаймиз. Касаначиликни ривожлантиришни рағбатлантиришга, ишлаб чиқариш фаолиятига ишлаб чиқариш корхоналари ва касаначилик меҳнат вакиллари ўртасидаги кооперцияни кенгайтириш ҳисобидан республиканинг банд бўлмаган аҳолисини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Биз хусусий корхоналарни жамоавий инфратузилмавий ва ижтимоий хизматлар кўрсатишга қаратилган давлат-хусусий шериклигига оид меъёрий-ҳуқуқий базани, шунингдек иқтисодий кластерлар, давлат мулкини бошқаришга оид қонунчиликнинг ривожлантирилишии қўллаб-қувватлаймиз.

O`zLiDeP истиқболда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот экспортини тезкор илгари суриш ҳисобидан жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаш учун барча зарур миллий ресурсларни ишга сола олиши мумкин бўлган саноат  гуруҳлари яратилишини рағбатлантиришни таклиф  қилади. Биз бизнес гуруҳлар ҳақида алоҳида тижорий ташкилотлар тўғрисидаги каби қонунчиликни ривожлантириш, уларни шаклланишининг бошланғич даврида ва узоқ истиқболда қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз.

Шунингдек устуворликларимиз орасида – тадбиркорлик, энг аввало кичик бизнес  субъектларининг халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграцияси, мамлакат ташкилотлари маҳсулотининг ташқи бозорларга чиқиши, хорижда миллий брендларни  фаол илгари суриш каби вазифалар бор. Биз экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштиришга, экспорт таркибини ва географиясини диверсификациялашга,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ишбилармон одамлар, уларнинг уюшмалари ва бирлашмаларининг ташқи иқтисодий фаолиятда иштирокини кенгайтиришга, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш  бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш ва янг тузилмаларни яратишга  қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.

Таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш – унинг рақобатбардошлилигини таъминлаш гаровидир.

O`zLiDeP фикрича, саноатнинг бақарор, жадал ва мувозантали ривожланишини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, мутлақо янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ва замонавий технологияларни  ўзлаштириш – бу мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ва асосидир.

Ушбу вазифалар марказига Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланган мақсадни – 2030 йилгача иқтисодиётда саноат улушини 40 фоизга етказиш вазифасини қўямиз. Ушбу мақсад мустаҳкам иқтисодий асосга эга, ва  таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиётни диверсификация қилишни давом эттириш, юқори технологияли меҳнат талаб ишлаб чиқаришлар улушини оширишни кўзда тутувчи самарали саноат сиёсатини юритиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотининг таннархини пасайтириш ва сифатини ошириш  орқали эришилади. Бизнинг фикримизча, иқтисодиётда маъданли ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсига чуқур ишлов бериш асосида тайёр экспортга йўналтирилган маҳсулотни ишлаб чиқарувчи, якунланган технологик циклга эга ишлаб чиқаришлар етакчи ўринни эгаллаши керак. Бунда устуворлик асосан ўзининг табиий ва хом ашё салоҳиятига асосланган, илғор замонавий технологияларни қўлловчи, рақобатбардош маҳсулотларни тайёрловчи ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга берилиши керак. Ушбу масалаларнинг ҳал қилинишини партия, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари учун рақобат муҳитини яратиш, ва товарлар ва хизматлар бозорида монополияни босқичма босқич пасайтириш, хусусий инвесторларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда хусусий мулк томонидан иқтисодиётнинг реал секторида, саноатда ва унинг асосий соҳаларида етакчи ролга эга бўлиш билан боғлайди.

Бизнинг устуворлигимиз – ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босиш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва ички бозорни зарур товарлар ва бутловчи қисмлар билан тўлдириш, мамлакат ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларидан устувор фойдаланиш, ва бунда товарлар ва хизматларнинг айрим турлари импортини босқичма босқич қисқартириш асосида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришдан иборат. Биз кимёвий, тўқимачилик, тери-пойабзал, фармацевтика саноатини, углеводород хом ашёсини қазиб олиш, рангли ва қимматбаҳо металлар, мева-сабзовот маҳсулотлари ва қурилиш материалларии ишлаб чиқаришни  ривожлантиришга қаратилган махсус дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Бу – юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар экспортини кўпайтириш, янги сотиш бозорларини ўзлаштириш гаровидир.

Биз янги рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш, айрим ҳудудларга уларнинг жамланишини, ва бунда мухандислик тармоқларини тортиб келиш  ва зарур инфратузилмани яратиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, илмий-технологик ва инновацин салоҳиятни оширишни таъминлаш, шу асосда ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлиги соҳасида янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз. Шу мақсадда янги эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат зоналарининг яратилиши ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини оширишни янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ҳудудларда ишлаб чиқариш, мухандислик-коммуникациявий, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилмалар ва логистика хизматларининг жадал ривожланишининг муҳим омили, деб ҳисоблаймиз.

Партия юқори технологияларни ўзлаштириш зоналари, технополислар, технопарклар ташкил қилинишини иқтисодиётнинг инновацион турига ўтиш учун асосларни шакллантириш, фан ва ишлаб чиқариш интерациялашуви,  илмий-технологик ва инновацион тадбиркорликнинг барқарор ривожланишини таъминлаш нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Ишончимиз комилки, инновациялар модернизациянинг бош омили бўлиб, ХХI асрда иқтисодий тараққиёт уларнинг асосида таъминланади. Бугунги кунда барчага маълум бўлиши керакки, фақат технологияларга эгалик қилган  кишигина рақобат курашида ғолиб чиқиши мумкин.  

Бунда юқори технологияларни ўзлаштириш зоналари, технополислар, технопарклар доирасида номоддий активларнинг капиталлашуви, яратилган технологиялардан тижорий фойдаланиш жадал ривожланиши керак, бу эса нафақат таркибий ислоҳотларнинг чуқурлашуви ва иқтисодиёт  таркибининг яхшиланиши орқали, айни пайтда олимларнинг фаровонлиги ўсиши орқали эришилади. Бу эса интеллектуал мулкни ҳимоялашни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни, янги технологиялар импортини, ишлаб чиқариш воситаларни ишлаб чиқариш соҳасида ноу-хауларни, мамлакат ва хорижий технологиялар трансферини, корхоналарда инновацияларни жорий қилинишини чуқурлаштиришни талаб этади.

O`zLiDeP фикрича, Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар сафига кириишига, шунингдек венчур корхоналар фаолияти учун шароитларнинг яратилиши кўмаклашади ва улар инновацион лойиҳалар учун маблағларни жалб қилиш билан шуғулланади. Венчур  бизнес асосан илмталаб ишлаб чиқаришларда ташкил қилинган кичик корхоналарга ва янги технологияларга йўналтирилиши зарур. Илмий-инновацион фаолиятнинг ривожланиши ва самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида партия корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларнинг солиққа оид рағбатлантирилиши бўйича чораларни амалга оширишни таклиф қилади.

Биз технологик йўналишлардаги ривожланишнинг муҳимлигини тан оламиз, улар ўз ортидан ишлаб чиқаришнинг янги маданиятини ривожлантириш, маҳсулотнинг, айниқса, илмталаб маҳсулотларнинг ҳудудий ва жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш аҳамиятини тан оламиз. Биз иқтисодиётнинг АКТдан фойдаланишга асосланган, юқори технологияли тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантиришга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз.

Биз бу соҳада ахборот технологиялари маҳсулотар ишлаб чиқарувчиларига ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар ва префренциялар бериш орқали фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг янада чуқурлашуви, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, мамлакатимиз ва хорижий инвестицияларни замонавий  АКТ ни жорий этиш ва улардан янада самарали фойдаланишни рағбатлантириш тарафдоримиз. “Ахборот технологиялари” мутахассислиги бўйича олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, шу жумладан иқтидорли ёшларнинг  «старт-ап» лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масааларига алоҳида эътибор қаратамиз.

Мамлакатнинг саноати, иқтисодиёти рақобатбардошлигини кучайтиришга доир энг муҳим вазифа – унинг энергия сиғими ва ресурс сиғимини қисқартириш, ишлаб чиқаришга энергияни тежаш технологияларини кенг жорий қилиш, энергиянинг тикланувчан манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Биз ушбу соҳадаги ноёб тикланмайдиган ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, муқобил энергетик ресурсларни излаб топиш ва жорий этишга қаратилган узоқ муддатли дастурларнинг ишлаб чиқарилиши ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаймиз. Партия ушбу йўналишда ўз ҳаракатларини қуйидаги масалаларга қаратади: муқобил энергия манбалари, газ ва электр таъминоти тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантириш; ушбу соҳага инновацион технологиялар, илмий-техник ишланмаларни жорий қилиш;  ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва энергияни тежовчи ускуна ва жиҳозларни, шу жумладан, технологиялар трансфери ва муҳандислик марказларини яратиш орқали маҳаллийлаштириш.

 Бизнинг устуворликларимиз – ёқилғи-энергетика мувозанатини диверсификация қилиш, қайта тикланувчан ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, иккиламчи энергетик ресурсларнинг энергетик утилизацияси, қуёш, шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича синалган технологиялар асосида генерацияланувчи қувватларни, микро ва кичик гидроэлектростанцияларни яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш. Биз замонавий энергия самарали ва энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш асосида янги қувватларни яратиш ва амалдагиларини модернизация қилиш, уларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш тарафдоримиз.

Шунингдек биз қуйидаги масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз: муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни моддий рағбатлантириш; аҳоли ўртасида энергоресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, энергияни тежовчи технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни тарғиб қилиш.

O`zLiDeP фармацевтика саноатини ривожлантиришга иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани барқарор ривожлантиришнинг муҳим омили деб қарайди. Бизнинг устуворлигимиз – ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқлараро саноат коорперациясини кенгайтириш, фармацевтика саноатининг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун қулай шарт шароитларни таъминлаш. Биз қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратамиз: фармацевтик эркин иқтисодий зоналар фаолиятини самарали ташкил этиш; саноат плантацияларини яратиш ва доривор ўсимликларни етиштириш бўйича мақсадли дасурларни амалга ошириш; кейинчалик чуқур қайта ишлаш ва доривор воситалар ва биологик фаол қўшимачларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

Партия асосий эътиборни хизматлар соҳасини ривожлантиришга ва иқтисодиёт таркибида унинг ролини кучайтиришга қаратади. Ушбу соҳа нафақат, айниқса, қишлоқ жойларида иш ўринларини таъминлашга, балки аҳоли даромадларини оширишга қодир, муҳими, унинг амалга оширилишига одамларнинг турмуши даражаси ва сифати боғлиқ бўлади.   

Туризм – Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоғи

O`zLiDeP таъкидлайдики, бугунги кунда Ўзбекистонда 7 мингдан зиёд ноёб тарихий ёдгорликлар ҳамда муҳташам ва бетакрор меъморий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, у тарихий, меъморий ва археологик ёдгорликлари бўйича дунёнинг ўнта етакчи давлатлари сафидан ўрин олган. Бу эса мамлакатнинг улкан туристик салоҳиятидан далолат беради. Биз Ўзбекистонни жозибадор жаҳон туристик марказига айлантириш, 2050 йилга келиб, мамлакатнинг туристлар энг кўп ташриф буюрадиган 30 та етакчи давлат қаторидан ўрин эгаллашини таъминлаш, ЯИМда, маҳаллий бюджетлар даромадида туризм ҳиссасини жиддий равишда кўпайтириш вазифасини қўямиз.

Биз миллий туризм соҳасида амалга оширилаётган, ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтишини белгиловчи туб ислоҳотларни қўллаб-қуватлаймиз. Биз туризм саноатининг жадал ривожланиши, унинг иқтисодиётдаги роли ва улушини ошириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, миллий туристик маҳсулотни яратиш ва уни жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича чораларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини таъминлаш тарафдоримиз.

Ушбу соҳадаги устуворликларимиз:

туризмни ривожлантириш бўйича махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш, туризм соҳасида халқаро ва миллий ташкилотлар, йирик хорижий брендлар ва компаниялар  билан ҳамкорликни кенгайтириш, туристик хизматлар кўрсатилиши сифатига оид илғор жаҳон стандартларини жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

туризм саноати субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, туризм ривожланишига тўсқинлик қилувчи барча тўсиқларни олиб ташлаш, илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда визали ва регистрация жараёнларини, паспорт ва божхона назоратини  соддалаштириш;

туристик инфраструктурани жадал ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, туристлар борадиган объектлардан фойдаланиш имкониятини, транспортда бориш имкониятини яратиш, туристик хизматларни кўрсатиш жараёнида туристлар ва сайёҳатчилар ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш, туризм соҳаси учун юқори малакали кадрларни  тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбрлар комплексини  амалга ошириш;

туристик инфратузилмани динамик ривожлантириш, замонавй ахборот технологияларини жорий этиш туристик объектлардан фойдаланиш имкониятин таъминлаш, транспортда бориш имкониятини яратиш, туристик хизматларни кўрсаишда туристлар ва сайёҳатчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлигини таъминлаш, туристик соҳа учун юқори малакаи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёралш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

туризмнинг янги салоҳиятли турларини – зиёрат туризми, экологик, таълимий,  этнографик, гастрономик, спорт тури, даволаш-соғломлаштириш, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик, болалар, ёшлар, оилавий туризм ва ҳ.з.ларни жадал ривожлантириш;

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш – мамлакатнинг барқарор ривожланиши гарови.

Тузилмавий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини жиддий равишда ошириш, аҳоли овқатланишини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш барқарор ривожланиш вазифалари бўлиб, улар ҳар доим O`zLiDeP диққат марказида бўлган.

Партия давлатнинг аграр соҳадаги  муносабатларни такомиллаштириш бўйича стратегик курсни, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича стратегик курсни  доимо қўллаб-қувватлаган ва уни амалга оширишда фаол иштирок этади. Партиянинг фикрича, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш муаммоларини ҳал қилмай туриб, умуман иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириб бўлмайди.

Биз фермер ва деҳқон хўжаликлари учун ҳуқуқий асосларни ва зарур шарт-шароитларни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларнинг етакчи кучга айланиши  тарафдоримиз. Бизнинг устуворлигимиз – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўлаб-қувватлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, ва  оқибат натижада деҳқонларнинг ўз даромадларини оширишда муносабатни тубдан ўзгартириш.

Биз қуйидагиларга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни кўрамиз: фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқалар мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш; қишлоқ аҳолиси ўртасида “Томорқа хўжалиги – қўшимча даромад манбаи!” шиорини кенг тарғи этиш; деҳқонларнинг билим ва тажрибасини ошириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш. Бизнинг депутатлик корпусимиз фемер ер майдонларидан фойдаланиш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари мулкдорлари экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги масалалари устидан қатъий парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатади.

O`zLiDeP  замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотни сақлаш ва унга чуқур ишлв бериш инфратузилмасини  такомиллаштириш, пахта майдонларин янада қисқартириш ва айни пайтда полиз, дуккакли экинлар ва озуқа экинлари майдонларини кенгайтириш, интенсив боғлар ва токзорларни яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни пайтда экспортга йўналтирилган мева-сабзавот экинлари, озиқ-овқат ва чорвачилик маҳсулотларини етиштирини кўпайтириш, қишлоқда майда ишлаб чиқариш корхоналари тармоғини яратиш масалалари ҳам устуворликларимиз сирасига киради.

Партия қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги, чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Биз қуйидагиларга йўналтирилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз: юқори даромадли озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш эвазига экин майдонлари тузилмасини такомиллаштириш, унинг рентабеллигини таъминлай олмайдиган ҳосилдорлиги паст ерларда пахта майдонларини босқичма босқич қисқартириш; сабзавотлар,  мевалар, резаворлар етиштириш майдонларини кенгайтириш; фермерлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари, маркетинг ҳамда мева-сабзавот ва сут-гўшт маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва транспортда ташиш хизматларини кўрсатувчи бошқа инфратузилмавий ташкилотлар ўртасидаги кооперацияни рағбатлантириш механизмларини шакллантириш.

Биз қишлоқда озиқ-овқат инфратузилмасини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, унга чуқур ишлов бериш, юқори қўшилган қийматли маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалигига замонавий агротехнологияларни, селекция ва уруғчилик усулларини жорий этиш, ер, сув ва бошқа табиий ресураслардан фойдаланишда ривожланган давлатлар даражасига эришиш муҳим эканлигини қайд этамиз. Биз ҳам қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, шу жумладан, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизмат кўрсатиш билан шуғилланувчи кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратилиши чораларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу рақобатбардош маҳсулот етиштириш, фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, унга чуқур ишлов бериш ва транспортда ташиш билан шуғуланувчи инфратузилма ташкилотлари кооперациясининг энг муҳим омилидир.

 Биз замонвий қайта ишлаш корхоналарини, совутиш омборлари, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарвчи, якунланган технологик циклли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсига чуқур қайта ишлов берилишини таъминловчи, шунингдек ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, ўрам маҳсулотларни  ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициявий лойиҳаларни амалга оширилиши қўллаб-қувватлаймиз.

Шунингдек бизнинг устуворликларимиз орасида – суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив ва ирригацион  объектлар тармоғини яратиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий сувни ва ресурсларни тежовчи агротехнологияларни жорий этиш, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш каби вазифалар кўзда тутилган.

Шунга ишончимиз комилки, бу кафолатли ва барқарор ҳосилдорликни таъминлаш, бутун агросаноат комплексини,  иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ  бошқа тармоқларини ривожлантиришга хизмат қилади. Энг муҳими – фермер ва деҳонларнинг моддий манфааатдорлиги кучайишига, қишлоқ жойларида турмуш даражасининг ортишига, мамлакат иқтисодий қудратининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Иқтисодий кучли ҳудудлар – қудратли Ўбекистон

Партиянинг фикрича, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг комплекс ва мувозанатланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиши – мамлакатнинг барқарор ривожланишини, аҳоли фаровонлигини, одамларнинг юқори турмуш даражасини таъминлашнинг  энг муҳим омили ва зарур шартидир.

Ушбу соҳадаги устуворликларимиз қуйидагилардан иборат: 

ҳар бир ҳудуднинг табиий,  маъданли-хом ашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва унумли фойдаланишни таъминлаш;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ҳудудлар иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификация қилиш кўламларини кенгайтириш, уларнинг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш;

кичик шаҳарлар ва шаҳар типидаги поселкаларни фаол ривожлантириш, уларда майда саноат зоналари, янги саноат ишлаб чиқаришлари ва сервис марказларини фаол ривожлантириш, алоқа ва ахборотлаштириш, ускуналарни таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш каби янги замонавий хизмат турларини фаол ривожлантириш ва б.;

ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш ва модернизациялаш, хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ва ҳ.з.

Биз ҳар бир туман ва маҳалла бўйича ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг устуворлигимиз – ҳудудларнинг барқарор ривожланишига эришиш, аҳолини арзон замонавий ва қулай уй-жой билан таъминлаш, фуқароларнинг таълимий-маданий, маънавий ривожланишига кўмаклашадиган қулай транспорт ва ижтимоий инфратузилмани яратиш,  локал қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергияни тежовчи технологиялардан фойдаланиш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали хорижий инвестицияларни жалб қилишни кўзда тутувчи хорижий инвестицияларни жалб қилиш.  Шунга ишончимиз комилки, буларнинг барчаси шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш, одамларнинг турмуш сифати ва даражасини тубдан яхшилашнинг муҳим омили ҳисобланади.

 

IV. ПАРТИЯНИНГ ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА ВАЗИФАЛАРИ

 

Тўлиқ бандлик ва барча учун муносиб иш ўрни.

O`zLiDeP фикрича, меҳнат қилиш, адолатли меҳнат шароитларини тъминлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш, профессионал имкониятларини намоён этишга бўлган  ҳуқуқ инсоннинг индивидуал ҳуқуқ ва эркинликларининг ажралмас ва муҳим қисми – жамиятнинг олий қадрияти ҳисобланади.

Биз фуқароларни муносиб иш билан таъминлаш, тўлиқ ва самарали, оқилона бандлиги ва бунга тенг қийматли меҳнатни таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, меҳнат бозорининг мувозанатланганлиги ва инфратузилмасини таъминлаш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим устуворлиги сифатида ишсизлик даражасини қисқартириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз учун, айниқса, ёшлар ўртасида ишсизликка йўл қўйиб бўлмайди. Бунда биз – ишга жойлашиш имкониятларини яратувчи, бу соҳада давлат органлари билан бир қаторда фуқароларнинг маъсулиятини оширувчи, ҳар бир инсоннинг шахсий шароитларини ҳисобга олувчи, ўзига мустақил ёрдам бера олмайдиганларни қўллаб-қувватловчи фаол ва таъсирчан сиёсат юритилиши ва ушбу мақсадларга жамият ва хусусий сектор ресурслари жалб қилиниши тарафдоримиз.

O`zLiDeP, мамлакат парламенти томонидан тасдиқланадиган, ҳудудий ва тармоқ ривожланиш дастурлари, демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари  билан боғлиқ бўлган  аҳоли бандлигига оид йиллик дастурларнинг амалга оширилиши ва янги иш ўринлари яратилиши амалиётини қўллаб-қувватлайди. Биз жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органларининг янги иш ўринларини яратиш бўйича мақсадли ва тизимли ишларни олиб бориш, тадбиркорлик субъектларига фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришда асосий омил сифатида ишсиз аҳолини, айниқса, профессионал коллежлар битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш борасидаги  фаолияти устидан таъсирчан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатамиз.

Шунга ишончимиз комилки, тадбиркорлик аҳоли бандлигининг гаровидир! Ушбу масалаларнинг ҳал қилинишини биз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларининг иш ўринларини яратиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, коллеж битирувчиларини ишга олувчи  кичик корхоналарга кенг имтиёзлар бериш ва ҳ.з.лар нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз.

Биз иш ўринларини яратиш генератори сифатида кичик бизнес ва фермерликни қўллаб-қуввайтлаймиз! Кичик саноат зоналарини ташкил этиш, иш ўринларини заҳира қилиш, аҳолини, шу жумладан, хотин-қизлар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бошқа тоифаларни, энг аввало ёшларни ишга жойлаштириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқдамиз. Биз ёшларни ишга олишни, тадбиркорларнинг ҳалоллиги ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳаракатларини рағбатлантирувчи, реал иш ҳақининг барқарор ўсишига кўмаклашувчи солиқ сиёсати амалга оширилиши тарафдоримиз.

O`zLiDeP банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилиш ва фуқаролар оилавий бюджетлари даромадларини оширишнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида касаначилик меҳнатини янада ривожлантиришнинг улкан салоҳиятини таъкидлайди. Биз замонавий машиналар, ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини, уларга маркетингни амалга ошириш ва касаначилик маҳсулотини (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида буюртмачиларни излашга кўмаклашиш, бозорда унга талаб  катта бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаришда уларнинг бошқа тадбиркорлик субъектлари билан кооперациясини  янада кенгайтириш тарафдоримиз.

Биз меҳнатга лаёқатли аҳолига уларнинг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларга касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини кенгайтириш, бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда улар учун шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистоннинг халқаро ишчи кучи бозорига маданий кириб бориши, ёлланма ходимларнинг самарали меҳнатдан манфаатдорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг даромадларини амалда кўпайтииш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи функциясини кучайтириш  партиянинг устувор вазифалари бўлиб қолади.

Шунга ишончимиз комилки, ушбу вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширлиши, аҳолининг реал пул даромадлари ва харид лаёқатларининг изчил кучайиши, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақаларни  инфляция суръатларидан ошадиган миқдорда ошириш – бу жамията тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халқ фаровонлиги ва мамлакат равнақини таъминлашнинг зарур шартидир.

Саломатлик жамият қадрияти сифатида  ва саломатлик мамлакат турмуш тарзи қиёфаси сифатида (ёки Тиббиёт барча учун: фойдаланиш имконияти, сифат, профессионаллик).

Биз иш ўринларини яратиш ва ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, таълим, уй-жой, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалаларини одамлар турмуши сифатини белгиловчи энг муҳим омиллар сифатида кўриб чиқамиз ва ушбу кўрсаткичларни доимо ошириб бориш, одамларнинг фаровонлигини ошириш устида иш олиб борамиз.

Ижтимоий сиёсат соҳасидаги энг муҳим устуворлигимиз  - соғлиқни сақлаш тизимини, энг аввало унинг бирламчи бўғинини, тез ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдамни  янада ривожлантириш,  замонавий тиббиётнинг энг янги ютуқларини жорий қилиш, оила саломатлигини мусткамлаш, хусусий капитални жалб этган ҳолда аҳолига арзон, сифатли ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратишдан иборат.

Шунга ишончимиз комилки, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг саломатлиги мамлакатнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Биз оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятии кенгайтириш, оналар ва гўдаклар ўлимини қисқартириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.

Партия таъкидлайдики, биз Абу Али Ибн Сино, Шарафутдин ибн Абдуллах Илоқий, Исмоил Журжоний, Маҳмуд ибн Умар Чағминий, Нажибуддин Самарқандий каби жаҳон маданияти ва тиббиёт фанига  улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ворисларимиз. Ўзбекистоннинг замонавий шифоркорлари ва олимлари жаҳон тиббиёт фани ривожига катта ҳисса қўшмоқда.  Шу асосда биз мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини дунёдаги етакчи позицияларга чиқариш, унинг инновацион ва инсон капиталини ошириш, кўрсатилаётга тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, касалланиш кўрсаткичларини пасайтириш ва  аҳоли умри давомийлигини ошириш масалаларини қўймоқдамиз. Хусусан, биз мамлакатда замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва малакали кадрлар билан бутланган замонавий, юқори технологик ва самарли тиббий ёрдам тизимини шакллантириш, тиббий муассасаларнинг илмий, услубий ва таълимий салоҳиятини ошириш, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида замонавий тиббий ускуналар, диагностика воситалар ва усулларидан кенг фойдаланиш  тарафдоримиз.

Партия давлат-хусусий шерикчилик асосида тиббиёт сифатини тубдан яхшиланишини қўллаб-қувватлайди, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш, соғлиқни сақлаш тизимига янада самарали ва замонавий технологиялар ҳамда инновацияларни жорий этиш гарови деб билади. Биз соғлиқни сақлаш тизимини барқарор ривожлантириш, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар ва юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилишни кенгайтириш, хусусий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тиббий туризмни ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантиришга  йўналтирилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз.  

Биз, айниқса, “касалликкача” (поликлиника) даражасида профилактика тиббиётини ривожлантириш тарафдоримиз. Ишончимиз комилки, ҳар доим касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган маъқул, шунда даволаш ёки касаллик ривожланишини тўхтатиш имкониятлари кўпроқ бўлади. Биз “ахборот бериш, билимни ошириш ва профилактика” моделини амалга ошириш тарафдоримиз. Биз мамлакатда қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини, профилактика ва патронаж тизимини яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни қўллаб-қувватлаймиз.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилаларда соғлом турмуш муҳитини мустаҳкамлаш, болаларда, айниқса қизларда жисмоний тарбия ва спортга ҳавас уйғотиш партиянинг устувор  вазифалари бўлиб қолаверади. Партия “Фарзандлари соғлом юртнинг келажаши буюкдир” деган тамойилни ҳаётга жорий қилиш бўйича иш олиб боради. Биз оилаларда, аввало қиз болаларда тиббий маданиятни оширишга қаратилган чора-тадбирлар комплекси қабул қилиниши, Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни оммалаштириш, ушбу соҳада ижтимоий реклама улушини кўпайтириш, аҳолининг барча қатламлари учун соғломлаштириш, даволаш ва реабилитация тиббиёти имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш тарафдоримиз.

Биз 2030 йилгача бўлган даврда юқумли бўлмаган  касалликлар профилактикаси ва назорати, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича узоқ муддатли давлат стратегиясини (дастурини) ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таклиф қиламиз. Биз Ўзбекистон фуқароларини ОИВ-инфекцияси ва унга ўхшаш касалликлар профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва тарқалиши, шунингдек соғлом турмуш  тарзини шакллантириш, оилавий ва маънавий-аҳлоқий қадриятларнинг аҳамияти тўғрисидаги хабардорлигини ошириш, таваккалчиликли ҳаракатланиш ва зарарли одатлар моделларини қабул қилмасликка оид аниқ чора-тадбирларни қабул қиламиз.

Бизнинг устуворлигимиз – аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш. Фикримизча, тиббий амалиётда кенг қўлланиладиган, ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган ва ўта зарур, ижтимоий аҳамиятга эга  дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати, ошкора тарзда ва бевосита профессионаллар жамоаси иштирокида шакллантирилиши, янгиланиши ва кенгайтирилиши зарур.  Биз ижтимоий аҳамиятга эга  дори воситалари ва тиббиёт буюмларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш  мақсадида ижтимоий аптекалар тармоғини, шу жумладан давлат-хусусий шерикчилиги асосида ривожлантиришга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз.  

Инсоннинг ривожланиши ва ўз қобилиятларини намойиш этишига  кўмаклашувчи ижтимоий сиёсат.

Партиянинг фикрича, Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг бош мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи инсондир. Биз унинг ҳар томонлама ривожланиши, шахс манфаатларини амалга ошириш бўйича таъсирчан механизмларни  шакллантирилишини ёқлаймиз. Биз боқимандалик каби эскирган қарашлар ва зарарли ижтимоий хатти-ҳаракатни ўзгартириш тарафдоримиз. Биз либерал давлатнинг ўз ҳуқуқларини билувчи, ўз кучи ва имкониятларига таянувчи, ўз келажагини мустақил барпо этувчи эркин фуқароларнинг шаклланишига кўмаклашувчи чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ёқлаймиз.

Партия шунга аминки, ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси унинг хотин-қизларга бўлган муносабатига кўра белгиланади. Бизнингча, хотин-қизлар ва эркаклар мамлакат ривожида иштирок этишда тенг имкониятларга эга бўлиши керак. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг муносиб меҳнати ва турмуши, қобилият ва салоҳиятини намойиш этиши учун шарт-шароит яратиш, оналик ва болаликни, оила институтини муҳофаза қилиш, жамиятда хотин-қизларнинг роли ва мақомини ошириш O`zLiDeP нинг энг муҳим вазифалари бўлиб қолади.

Биз хотин-қизларнинг интеллектуал ва инсон салоҳиятини кучайтириш, ўзлигини намоён қилиши учун барча зарур шарт-шароитларнинг яратилиши тарафдоримиз. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг ролини кучайтириш, хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бизнинг устувор вазифаларимиз бўлиб қолаверади.

Биз барқарор ривожланишнинг ўта муҳим омили сифатида хотин-қизлар тадбикорлигини ривожлантириш, уларга оилавий бизнес ва касаначиликни, ўз бизнесини ташкил қилиш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитларни ажратишни қўллаб-қувватлаймиз. Биз жамиятнинг ижтимоий муаммоларини енгиллаштириш, анаънавий тадбиркорлик билан хайрия ишларининг туташ нуқтасида турган ижтимоий бизнесга хотин-қизларнинг ҳар томонлама жалб қилинишини қўллаб-қувватлаймиз: у хайриядан  ўз зиммасига ижтимоий йўналишни, бизнесдан – тадбиркорлик ёндашувини олади. Бизнинча, оила тўғрисида ғамхўрлик билан ишни қўшиб олиб бориш – бу аёлга ўз салоҳиятини амалга ошириш имконини бериши билан бирга оилага молиявий мустақилликка эришиш, ва оқибат натижада – мамлакат иқтисодиёти ривожланишига ва жамият барқарорлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишга ёрдам беради.

Турли жабҳаларда фаолият юритаётган, иқтисодиётни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз. Биз мамлакат ривожига, халқ фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшаётган фаол тадбикор хотин-қизлар ва фермерлар, олима аёлларни рағбатлантиришга, уларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга, фаолиятини ва илғор иш тажрибасини оммалаштиришга  қаратилган чораларни амалга оширамиз.

Биз мамлакатимизда “Агар оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият бақарор ва фарвон бўлади” тамойилини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишларни янги, янада юқори босқичга кўтариш,  тарафдоримиз. Шунга ишонамизки, оила – бу шахсни ҳар томонлама ривожлантириш, соғлом ва баркамол ривожланган авлодни тарбиялашнинг энг фундаментал институти, жамиятнинг асосий бўғинидир.

Биз мамлакатимизда халқимиз учун муқаддас  бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, оиаларда тинч, дўстона ва қулай муҳитни шакллантириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ижтимоий дастурларни амалга ошириш, мустаҳкам, соғлом оилани шакллантиришда маҳалла, хотин-қизлар ташкилотлари ролини кучайтириш бўйича кенг кўламли чораларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини энг аввало, унинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш – оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз. Шунга аминмизки, оила қанчалик мустаҳкам бўлса – жамият шунчалик кучли ва давлат шунчалик қудратли бўлади!

Биз маҳалланинг таълим муассасалари ва оилалар билан жамиятда соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар ривожланишнинг бошқа муҳим масалаларини ҳал қилишда  яқин ҳамкорлигини таъминлашни қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек биз ушбу вазифаларни амалга оширишда, шунингдек хотин-қизлар меҳнатини рағбатлантиришда, бунинг учун янги имтиёзлар ва имкониятлар тизимини яратишда  фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, энг аввало, хотин-қизлар қўмиталарининг ролини таъкидлаймиз.

Биз, бундан буён ҳам мамлакат ва халқ олдида катта хизмат кўрсатган  катта авлод вакилларига зарур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг хотиржам ва мазмунли ҳаёти учун шарт-шароитларни яратиш, бу орқали жамиятда инсонпарвардик ва меҳр-шафқат муҳитини мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисоблаймиз. Биз пенсионерларга, ёлғиз қарияларга ва аҳолининг бошқа ҳимоясиз тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тарафдоримиз.

Биз катта авлоднинг жамиятда, оилаларда ва маҳаллада тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг асрий анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш ишидаги улкан ва бебаҳо хизматларини тан оламиз. Қарияларга, ветеранларга давлат ёрдамини кўрсатиш тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни, уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида, янгиланиш ва ривожланишнинг маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялаш, жамиятда бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш ишларида тўлақонли ва фаол иштирок этишини  қўллаб-қувватлаймиз.

Бизнинг устувор вазифамиз – аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг ночор қатламлари ижтимоий ҳимоясини ва имконияти чекланган одамларга давлат ёрдамини кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатилишини яхшилаш, аҳолига  ижтимоий хизматлар  кўрсатишда давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришдан иборат. Биз ногиронлар учун, шу жумладан, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, таълим, фан, технологиялар соҳасида имкониятлар тенглиги принципларини амалга оширилиши,  шунингдек ушбу соҳада уларнинг ташкилотлари билан дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тарафдоримиз. Партия улар ўзларини жамиятнинг тўлоқонли аъзоси деб ҳис қиладиган, жамият ва давлат ҳаётига уйғун тарзда жалб қилинадиган, ўз бизнесини ташкил қилиш ва ўз қўллари ва хатти-ҳаракатлари билан  келажагини ярата олиши учун  реал шароитларни яратишга интилади.  

Партия жамиятнинг ҳаддан зиёд ижтимоий ва иқтисодий қутбланишга йўл қўймаслик учун барча чораларни кўради. Партиянинг энг муҳим вазифаларидан бири - ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётнинг, аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликлари барқарор ўсишини таъминлаш орқали аҳолининг реал даромадлари ва фаровонлигини ошириш  ҳисобланади.

O`zLiDeP энг кам иш ҳақи ва пенсиялар даражасини ошириш, аҳолининг энг ҳимоясиз қатламларини ҳимоялашга интилади. Партия мақсадли давлат дастурлари лойиҳаларини таклиф этади, шунингдек нодавлат маблағларини йўналтириш ва ушбу муаммони ҳал қилишга кенг жамоатчиликни  жалб этишга фаол кўмаклашади. Биз пенсия ва нафақаларни етказиш ва ўз вақтида тўлаш бўйича тизимни тубдан такомиллаштиришга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлаймиз.

Тенг имкониятлар, турмушнинг юқори сифати ва барча учун фаровонлик.

Халқ учун муносиб турмуш шароитини яратиш, унинг фаровонлигини биз аҳолини ва энг аввало ёш оилалар, эски уйларда истиқомат қилувчиларни ва турмуш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа фуқароларни арзон замонавий қулай уй-жой билан таъминлаш билан узвий боғлиқликда кўриб чиқамиз.

O`zLiDeP мамлакатда уй-жой мулкчилиги тузилмасида содир бўлган туб ўзгаришлар, бозор уй-жой сиёсатига ўтилиши, уй-жой қурилишини молиялаш бўйича мутлақо янги моделинг жорий қилиниши, уни ипотека кредитланишига оид институтлар ва механизмлар, уй-жой секторининг жадал ўсишини таъминловчи уй-жой сиёсати воситаларининг шаклланиши аҳамиятини таъкидлайди. Партиянинг  парламент фаолиятида ва кундалик фаолиятида фуқароларинг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, уларга имтиёзли шартларда ипотека кредитини бериш, шаҳарлар ва қишлоқларда арзон ва қулай уй-жойларни қуришни  кўзда тутувчи Ҳаракатлар стратегияси қоидаларини ўз вақтида ва сўзсиз бажарилиши  мамлакатнинг барқарор ва жадал ривожланишининг  энг муҳим вазифаларидан бири деб қаралади.

Бизнинг устуворлигимиз – кўп квартирали уй-жой фондининг техник ҳолатини ва ундан фойдаланишни тубдан яхшилаш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, болалар ва спорт майдончаларини ташкил қилиш, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлантириш ишларини яхшилашдир. Устуворликларимиз орасидан шунингдек – уй жой қурилишида рақобат муҳитин яхшилаш, давлат-хусусий шерикчилиги асосида бинолар қурилган ҳудудларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни рағбатлантириш, турар-жой қурилишига оид намунавий қурилиш лойиҳалари учун маълумотлар банкини яратиш масалалари ўрин олган.

Бизнингча, янги Ўзбекистоннинг янги қиёфасини ҳар томонлама ривожланган инфратузилмали замонавий шаҳарлар ва шаҳарчалар ташкил этиш керак. O`zLiDeP  архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш, шаҳарлар ва аҳоли  пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳолатини яхшилаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг аҳоли пунктларида комплекс қурилишни амалга ошириш, шаҳарсозлик  ҳужжатларини  ва давлат қурилиш кадарстрини  керакли тарзда юритиш бўйича чора тадбирларни қўллаб-қувватлайди. Биз фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қарорларининг мустақил жамоат экспертизаси ва мониторинги ўтказилишини қўллаб-қувватлаймиз.

Бизнингча, Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини ривожланган йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникациясиз, ижтимоий инфратузилмасиз тасаввур этиб бўлмайди. Биз аҳолига транспорт хизматини кўрсатилиши, йўловчилар ташишнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ошириш, зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқарилишини қисқартириш, автовокзал ва атвостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш, йўл инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилишни тубдан яхшилашга оид чораларни қўллаб-қувватлаймиз. Алоҳида эътибор автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш, уларни молиялаш тизимини такомиллаштириш, лойиҳалаш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини оширишга комплекс ёндашиш асосида йўл хўжалигини бошқариш бўйича самарали тизимни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Биз технологияларни ривожлантириш ва замонавий “экологик” ва “ақлли” уйлар қурилиши тарафдоримиз!  Биз қонунчилини такомиллаштириш,

аҳолининг уй-жойга оид  турли эҳтиёжларини қондириш, хавфсиз, хилма хил ва эстетик жозибали муҳитни яратиш, шу жумладан, имконияти чекланган шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олиш  имконини берувчи уй-жой қурилиши ва лойиҳавий ечимларда  янги замонавий технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш  тарафдоримиз.  

O`zLiDeP шуни таъкидлайдики, аҳолини арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш чораларининг амалга оширилиши локомативга айланади ва қурилиш ва бутун мамлакат иқтисодиёти билан боғлиқ кўплаб тармоқларнинг мувозанатли ва барқарор ривожланишига хизмат қилади. Уй-жой қурилиши коммунал ва ижтимоий секторларни, инфратузилма, транспорт ва коммуникация тармоқларини ривожлантиришда, замонавий қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш, энг муҳим ижтимоий муаммони – аҳоли бандигини ҳал қилишда  локоматив ролини бажарувчи йўналишга айланади. Биз илғор технологиялар, энергия самарадорлик ва энергияни тежаш бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган  рақобатбардош маҳсулотлар турлари, янги қурилиш ва безак материалларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чораларни қўллаб-қувватлаймиз.

Аҳолига қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича энг муҳим вазифалардан бири сифатида аҳолининг коммунал-маиший хизматлар, тоза ичимлик  суви, электр энергияси билан таъминланиши даражасини тубдан ошириш, замонавий тежамкор  ва самарали технологияларни изчил жорий этиш, одамлар турмуши учун экологик хавфсиз ва қулай муҳитни шакллантиришни қайд этамиз.  Биз қуйидагиларга йўналтирилган чора тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча ташкилотларнинг  туташ технологик занжирини шакллантириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, кўп квартирали уйларнинг сақланиши талабларига риоя қилиниши, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти  устидан техник назоратнинг самарали тизимини яратиш  ва моливий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш;

сув таъминоти ва канализация тизими объектларидан самарали фойдаланиш, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича давлат назоратининг ягона тизимини яратиш;

янги энергия яратувчи қувватларни барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилиш, паст вольтли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш, аҳолини бошқа ёқилғи энергетик ресурслар билан таъминлаш ва тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш. Шунингдек устуворликларимиз орасида – истемолчиларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш, иссиқлик таъминоти тизимлари асосий фондларини янгилаш ва замонавийлаштириш, замонавий, тежамкор ва энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш, энергия самарали махаллий қозонхоналарни қуриш, шунингдек, хусусий квартира ичидаги иссиқлик таъминоти тизимларини ўрнатиш орқали марказдан четлашган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш;

экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг  фуқаролар соғилигига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитларни яратиш, чиқиндиларн йиғиш, сақлаш, транспортда ташиш, утиллаштириш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотиш тизимини янада такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш. «Тоза худуд» давлат унитар корхоналарининг самарали фаолиятини ташкил қилиш, чиқиндилар муомаласи соҳасида тўлиқ циклни қамраб олиш учун тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.  

Партия ушбу масаларни коммунал ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, улардан фойдаланиш имконияти ва ишончлилигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Бизнинг фикримизча, бозорда нархларнинг тартибга солиниши эмас,  тенг ҳуқуқли рақобат  товарлар ва хизматлар сифатини ва мақбул нархларини таъминлашнинг асосий шартидир. Биз уй-жой коммунал хўжалик ва инфратузилма соҳасини хусусий капитал учун жозибали рақобат бозорига айлантириш, табиий, сув-энергетик ресурслардан иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишни жадаллаштиришнинг энг муҳим шарти деб ҳисоблаймиз.  

Инсон капиталини ривожлантириш, жамиятни интеллектуаллаштириш   мамлакатимиз  рақобатбардошлигининг кафолатидир.

Ўзини халқаро   либерал-демократик  ҳаракатнинг бир қисми деб ҳисоблайдиган партия, ҳар бир шахснинг  таълим олиши учун тенг имкониятлар яратиш, хотин-қизларнинг мактаб таълими  ёки ундан сўнг эркаклардан кам билим  олишларини тўхтатишларини  таъминлаш учун  ҳаракат қилади.

Партия инсонга сармоя киритиш давлатнинг  ижтимоий сиёсатидаги стратегик устувор вазифа бўлиши, лозим деб ҳисоблайди ва ислоҳотларнинг барча босқичларида   эришилган натижаларни  мамлакатнинг интеллектуал, инсон  капитали ўсиши билан ўлчайди. Биз жамиятни  интеллектуаллаштириш  ҳамда либерал-демократларнинг таълимни  камчилик учун имтиёздан – кўп сонли фуқаролар учун  ҳаётий жараёнга  айлантириш қатъий  позициясини ҳаётга тадбиқ этиш тарафдоримиз. Биз ўз олдимизга  “фуқароларнинг бутун ҳаётлари давомида  таълим олишлари” андазасини ҳаётга жорий этилишини таъминлаш,  аҳолининг  олий таълим  билан қамраб олиш кўрсаткичини 2050 йилга келиб  камида 50 фоизгача етишига эришиш, бу мақсадлар учун хусусий сектор ресурсларини  ҳар томонлама ишга солиш, барча  таълим тизимларида   рақобат  муҳити, давлат-хусусий  шериклик тамойилларини қўллаб-қувватлаш  вазифасини қўямиз.  

Партия таълим ва илм-фан, технологияларни  ривожлантиришга эришиш зарур, деб ҳисоблайди,  фуқароларнинг, энг  аввало  ёшлар ва хотин-қизларнинг  билим олишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва уларнинг  меҳнатини енгиллаштириш учун шароитлар яратиш, фуқаролик институтларининг янги билимларни ўзлаштиришлари, интеллектуал салоҳиятларини оширишлари учун уларнинг фаолиятини фаоллаштиришни қўллаб-қувватлайди.

Биз узлуксиз таълим тизимини  янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматларидан  фойдаланишни ошириш, меҳнат бозори  талабларига мувофиқ  юксак малакали кадрларни  тайёрлаш  бўйича чора-тадбирларни  қўллаб-қувватлаймиз. Партия муҳим мақсадлар – Ўзбекистонда  янги, озод ва фаровон ҳаётни барпо этиш, мамлакатни янада ривожлантиришга эришиш йўлида ўқитувчилар меҳнатини  муносиб рағбатлантириш бундан буён ҳам  давлат ва жамият  эътибори марказида  бўлиши керак, деган ғояга содиқдир.

Биз таълим муассасаларининг моддий-техник базасини  мустаҳкамлаш, ўқитувчилар, профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш, хориждаги етакчи  таълим марказлари билан  илмий-педагогик  ҳамкорликни  кучайтириш, ўқув-тарбиявий жараёнига  замонавий таълим ва ахборот технологиялари, ўқитишнинг янги услубларини  жорий этиш бўйича бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Биз таълим муассасаларини  қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий  ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, ўқув –методик қўлланмалар билан  жиҳозлаш  бўйича мақсадли  чора-тадбирларни  қўллаб-қувватлаймиз.

Мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий эркин  жамиятни барпо этиш билан боғлиқ муҳим вазифаларни ҳал эта оладиган кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш бундан  кейин ҳам  партия фаолиятининг  муҳим йўналиши бўлиб қолади. Биз мамлакатимизни  ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш бўйича устувор  вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлаш мазмунини, халқаро стандартлар даражасида  малакали  мутахассисларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш ишларини замонавий билимлар билан қуролланган баркамол ривожланган инсон эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда тубдан қайта кўриб чиқилиши тарафдоримиз.

Биз бутун таълим тизимида  рақобат муҳитини  шакллантириш тарафдоримиз. O`zLiDeP хусусий  мактабгача таълим  муассасалари ва  мактаблари тармоғини  олий маълумотли  ва  баркамол ривожланган  авлодни тарбиялашнинг энг муҳим омили сифатида  ривожлантиришга доир чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди. Биз хусусий секторнинг мактабгача таълим тармоғинини кенгайтириш ва уларда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмонан ривожлантириш, фойдаланиш имкониятини,  болаларнинг  мактабгача таълим билан  қамраб олиниши даражасини, педагоглар ва мутахассислар  малакасини ошириш соҳасидаги катта салоҳиятига ишонамиз.

 Биз болаларни спорт билан шуғулланишга оммавий жалб қилиш, уларни  мусиқа ва санъат оламига ошно  қилиш мақсадида янги  болалар спорти объектлари ва болалар мусиқа ва санъат мактабларини барпо этиш, мавжудларини  реконструкция қилиш соҳасида  давлат-хусусий  шерикчилигини ривожлантириш  тарафдоримиз.

Биз шунингдек, умумий ўрта таълим сифатини  тубдан  ошириш,  хорижий тиллар, информатика,  қатор муҳим ва талаб юқори бўлган  фанлар, жумладан математика, физика, кимё, биология каби фанларни  ўрганишни  чуқурлаштириш соҳасида  хусусий секторнинг имконятларига  ишонамиз. Биз ўрта махсус касб-ҳунар таълимидаги ўқув жараёни,  таълим муассасалари фаолиятининг сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш тарафдоримиз. Биз умумтаълим мактабларининг  энг   қобилиятли  битирувчиларни   академик лицейларда тўплаш, ёшларнинг ўзлари танлаган касб ва мутахассисликларга бўлган талабларини  қондириш мақсадида  шарт-шароитларни  янада  кенгайтириш  масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз.

Биз хусусий касб-ҳунар  таълимини  янада ривожлантириш тарафдоримиз, бу  меҳнат  ресурсларининг мобиллигига, бу мақсадда хусусий сектор, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат  шерикчилигини кенгайтириш, қўшимча касбий таълим,  кадрларни қайта тайёрлаш, барча ёшдаги фуқароларнинг малакасини ошириш (“ёши катталар” учун таълим) соҳасида  давлат-хусусий  шерикчилигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Партия истеъдодли талабаларни  рағбатлантириш, олий  таълим  муассасаларига салмоқли институционал ва  молиявий  автономияни тақдим этиш, таълим ва илм-фанни  мустаҳам интеграциялаш,  халқаро  ҳамкорликни яхшилаш, ўқитувчиларни моддий ва маънавий  рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ўз қобилиятларини рўётга чиқаришлари учун  шарт-шароитлар яратиш орқали таълим сифатини яхшилашни барқарор ривожланишнинг  муҳим омилларидан деб ҳисоблайди. Биз олий ўқув юртлари фаолияти сифати ва самарадорлигини таълимнинг халқаро стандартларини жорий этиш ва ўқитиш сифатини баҳолаш, аста-секин олий ўқув юртларига қабул квотасини ошириб боришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.

Биз  демократик “маърифатли жамият” қуриш тарафдоримиз, таълим маърифатни – озодлик ва мустақилликка етакловчи йўл деб, зўравонлик ва жаҳолатга қарши мустаҳкам қалқон деб биламиз. Шунга аминмизки, унинг ёрдамида маданий, сиёсий ва бошқа  турдаги тоқатсизликларга  қарши  курашиш мумкин бўлган асосий восита – бу  демократик  қадриятларга, маърифатга асосланган  бепул таълимдир. Таълим тинчликни ушлаб туришда  либерал сиёсатнинг энг муҳим  воситаси бўлган ва шундайлигича қолади. Биз “Жаҳолат ва  зўравонликка қарши маърифат” тамойилини ҳаётга тадбиқ этиш таарафдоримиз.

Биз давлат-хусусий шерикчилиги, мамлакат бизнес-ҳамжамиятлари  ва тадқиқотчилик ва академик марказлари илмий-тадқиқотчилик ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этиш, олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот инстиутлари ҳузурида илмий-экспериментал махсус лабораториялар, юксак  технологияли марказлар, технопарклар  ташкил этиш борасида улкан салоҳиятга эга, деб ҳисоблаймиз.

Биз мамлакатимиз  иқтсодиёти ва тармоқларини халқаро бозорда юксак малакали  ва рақобатбардош бўлган мутахассислар, педагогик ва илмий кадрлар  билан   таъминлаш, истиқболли ёш ва илмий кадрларнинг хорижда малакасини ошириш, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини  такомиллаштириш, уларнинг  моддий техник-базасини мустаҳкамлаш ва  инновацион  фаолиятни ривожлантириш учун қулай  шарт-шароитлар яратилишини қўллаб-қувватлаймиз.

 Биз  қуйидги масалаларга  устувор аҳамият қаратамиз:  илмий-тадқиқот муассасалари  фаолиятини такомиллаштириш; олий таълим муассасаларида  академик илм-фан ва таълим жараёнини  интеграциялаш; ёш олимларни  илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш учун  қулай шароитлар яратиш; илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш, технологияларни сифат жиҳатидан ўзгартириш, ишланмаларни тижоратлаштириш, маркетинглаштириш, патентлаштириш ва лицензиялаш ва ҳ.з.

Биз педагогларимиз, олимларимиз, тадқиқотчиларимизнинг салоҳиятига ишонамиз.  Эришилган ютуқларимизга таянган  ҳамда  истиқболли вазифаларни ҳисобга  олган ҳолда, таълим ва илм-фанни янада ривожлантиришда  жамиятнинг, давлат ва бизнес ҳамжамиятнинг  куч ва имкониятларини  сафарбар этиш бўйича  ишларни давом эттиришни режалаштирганмиз. Биз бу – юксак малакали кадрлар тайёрлаш гарови,  куч ва салоҳиятни мустаҳкамловчи Ўзбекистон ва унинг халқининг  фаровонлигини таъминловчи омил эканига ишонамиз.

Ҳар томонлама баркамол,  эркин, кучли ва ўз кучига ишонган ёшлар. Ёшлар – келажак бунёдкорларидир.

Ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, мустаҳкам ўз қарашларига эга ёшларни  тарбиялаш,  демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва  фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида  уларнинг ижтимоий  фаоллигини ошириш масалалари O`zLiDePнинг энг муҳим вазифалари бўлган ва шундайлигича қолади. Партия  мамлактимиз ҳар бир фуқаросининг  онгги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаган “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, ақлли, доно ва албатта  бахтли бўлишлар керак” деган ҳаётий даъватга содиқликларича қолади.

Биз ёшлар давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, уни бугунги кун талабларига мувофиқ янада юксак даражага кўтариш тарафдоримиз. Биз ёшларимиз  жисмонан соғлом, бахтли бўлиши,  мустақил фикр, юксак интеллект ва  маънавий  салоҳиятга эга бўлиши,  ҳеч бир соҳада   бошқа мамлакатлардаги  ўз тенгдошларидан кам бўлмасликлари, ўз келажакларига ишонишлари учун  барча куч ва имкониятларимизни  сафарбар қиламиз.

Биз ёшлар давлат сиёсатини  амалга ошириш,  ёшлар ташклотлари  фаолиятини такомиллаштиришда давлат ҳокимияти   ва бошқаруви органларининг фуқаролик жамияти институтлари, хусусий сектор билан  ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича  чора-тадбирларни  қўллаб-қувватлаймиз. Биз ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этадиган  ваколатли органлар фаолияти устидан  самарали жамоат  назоратини ўрнатамиз.  

Биз ёшлар учун  ижтимоий оптимизм ва ижтимоий-иқтисодий истиқболларни яратиш, ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасалари  битирувчиларини ишга жойлаштиришга изчил равишда  ҳаракат қиламиз.  Биз  ёш авлодни  қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодий ва  интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида  соғлом турмуш  тарзини  шаклантириш,  уларни  жисмоний тарбия ва спортга кенг  жалб қилиш бўйича изчил  ишларни амалга ошириш  тарафдоримиз. Биз  шунингдек,ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш,  ёш оилалар учун  муносиб яшаш ва ижтимоий-маиший  шароитлар яратиш, ёшлар учун  уйларни  қуриш бўйича  чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш тарафдоримиз.   

Ҳар бир бола учун бутун маҳалла масъул” деган тамойилни  амалга ошириш  кун тартибимиздаги асосий масала бўлиб қолади. Биз ёшларимизни  миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш учун  барча  куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.  Бу вазифаларни  амалга оширишда биринчи навбатда, улкан  ҳаётий тажриба ва билимга,  маънавий салоҳиятга эга  фахрийлар ва  аёллардан иборат маҳалла фаолларига таянамиз.

Партия ёшларни  тадбиркорлик ва фермерликка  ҳар томонлама жалб қилиш, мактаблар,  касб-ҳунар  коллежлари ва лицейлар битирувчилари бандлигини таъминлаш,  ёш авлоднинг замонавий касбларни эгаллашига  кўмаклашиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигини ҳисобга  олган ҳолда,  ёшларни касбга йўналтириш масалаларини  самарали ҳал этиш бўйича ишларни амалга оширади. Биз ёшларнинг  ўз бизнесини ташкил этишлари  ёш тадбиркорлар  кластерларини яратиш    учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни  қўллаб-қувватлаймиз.  

Биз қуйидаги масалаларга устувор  аҳамият қаратамиз: республикамиз ёш олимлари  ва талабаларининг  илмий тадқиқотларни  ўтказишнинг  замонавий  илғор услублар ва  технологияларни ўзлаштириши; ёшларнинг инновацион  фаолиятини  ривожлантириш,  уларнинг илмий ва техник ғояларини саноат намуналари, ускуналар ва технологик жараёнлар ва ечимларга татбиқ этиш; ёшларни  атроф-муҳитга  энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган, юқори  даражада  энергия тежамкор бўлган, экспорт ва импорт ўрнини босиш вазифаларини ҳал этадиган замонавий юқори технологияли  ишлаб чиқаришларни яратишга жалб қилиш. Биз ушбу мақсадларда мамлакатимиз олий ўқув муассасалари  ҳузурида ёшлар инновация марказларини шакллантириш ва ривожлантиришга  йўналтирилган  чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.   

Биз ёшларнинг ҳуқуқ ва  манфаатларини  ҳимоя қилиш, уларнинг  истеъдоди ва салоҳиятини рўёбга чиқариш,  улар орасидан  ҳақиқий  етакчиларни  тарбиялаш,  ёшлар ўртасида  мутоала маданиятини  юксалтиришга  қаратилган  комплекс чора-тадбирларни  амалга ошириш,  Ватанга  муҳаббат ва унинг тақдирига  дахлдорлик туйғуларини  қарор топтириш  тарафдоримиз.

Ёшларнинг  сиёсий, ҳуқуқий маданиятини  юксалтириш, уларда  фаол фуқаролик позициясини,  сиёсий жараёнларга онгли муносабатини, маънавий-маърифий соҳада турли ташқи ва ички таҳдидларга қарши мустаҳкам ғоявий иммунитетини  шакллантириш, болаларнинг ахборот хавфсизлигини  таъминлаш  партиянинг муҳим  вазифаси бўлиб қолади. Биз либерал-демократиянинг  қадриятларини ёшлар онггига етказадиган, уларда  миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан  ҳурматни шакллантирадиган гуманизм руҳидаги  тарбияни  яратиш тарафдоримиз.  

Биз  келажак интеллектуал ва  маънан  баркамол, ўз куч ва имкониятларига  ишонган, кучли фуқаролик позициясига эга, соғлом  ёшларники эканига  ишонамиз. Биз  уларга ва мамлакатимиз келажаги  буюклигига ишонамиз.

 

V. ПАРТИЯНИНГ ХАФСИЗЛИК, ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ  СОҲАСИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ

 

Кучли  армия – хавфсизлик ва  барқарорлик, халқимизнинг фаровон  ҳаёти  кафолатидир.

Партия фундаментал вазифа – мамлакатимизда  хавфсизликни  таъминлаш,  жамиятимизда  тинчлик, барқарорлик, миллатлараро  ва фуқаролараро  тотувликни сақлашни  ҳал этмай туриб демократик ва ижтимоий-иқтисодий  ўзгаришлар, халқни маънавий  ривожлантиришни тасаввур этиб бўмлайди, деб ҳисоблайди. Шу боис, мамлакатимиз  конституцион  тузуми суверенитет, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, юртимиз мудофаа қудратини  ҳар томонлама мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасининг  Қуролли Кучлари  салоҳиятини  юксалтириш ҳамиша биз учун  устувор   бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Айни дамда  “Ўзбекистон халқига тинчлик ва  осойишталик керак” деган тамойил партиянинг  хавфсизликни таъминлаш  соҳасидаги фаолияти асосини  ташкил этади.   Жамиятимиз ва давлатимиз ривожланишининг ушбу босқичида  минтақа ва  дунёда юзага келган мураккаб шароитни ҳисобга  олиб, эришилган натижалар ва  истиқболларни  чуқур ва  танқидий  таҳлил қилиш асосида  мамлакатимизда  миллий армиямизни   янада ривожлантириш ва  такомиллаштиришга доир амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.

O`zLiDeP нинг устувор йўналиши – миллий хавфсизлик сингари муҳим соҳани қонунчилик жиҳатдан тартибга солиш самарадорлигини оширишдир. Биз хусусан, Миллий хавфсизлик бўйича янги  Концепцияни  ишлаб чиқиш ва  қабул қилинишида фаол иштирок этамиз. Унда Ўзбекистон ташқи  сиёсатининг эгилувчанлик ва очиқлик  тамойиллари, яқин  қўшни  давлатлар билан конструктив муносабатларни ривожлантиришнинг  устуворлиги кўзда тутилади   

Биз Ватанимизнинг  суверенитети ва мустақиллигини,  халқимизнинг маданий-цивилизация  ўзига хослигини янада  асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни  қўллаб-қувватлаймиз. Айни дамда мамлакатимизнинг  ҳар қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслиги, Ўзбекистон ҳудудида хорижий базалар ва объектларни жойлаштириш ҳамда хориждаги тинчликпарвар операцияларда  ҳарбийларнинг иштирок  этишига йўл қўймаслик партиянинг қатъий позицияларидан бўлиб қолади.

Бундан ташқари дунёда ва минтақадаги вазиятнинг ривожланиши,   юз бераётган таҳдидлар ва чақириқларга  тўғри жавоб  қайтариш зарурияти, шунингдек, давлатимизнинг устувор йўналишларини ҳисобга олиб,  Ўзбекистон Республикасининг янги Мудофаа Доктринасини қайта ишлаш ва қабул қилинишини  қўллаб-қувватлаймиз. Бундай изчил ёндашув миллий хавсизликни таъминлаш соҳасида ягона, мувофиқлаштирилган ва изчил стратегияни  ишлаб чиқиш, мавжуд ресурслар ва воситаларни  иккинчи даражали  эҳтиёжларга тарқалиши ва бўлинишига йўл қўймаган ҳолда, устувор вазифаларни ҳал этилишига йўналтириш имконини беради.

Биз Қуролли Кучларни ташкилий тузиш тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз, бунда ҳарбий қурилиш  бўйича тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда қўшинлардан фойдаланиш хусусиятлари, шунингдек операцион йўналишлар хусусиятлари ҳисобга олинади. Мамлакатимизнинг “ҳаво қалқони” – Ҳавога қарши мудофаа ва Ҳарбий-ҳаво кучлари қўшинларининг  салоҳиятини мустаҳкамлаш,  уларнинг ташкилий  тузилмаси ва бошқарув  тизимини  такомиллаштириш,  замонавий техника ва  қуроллар билан  таъминлаш масалалари  эътиборимиз марказида бўлади.

Биз қўшинларни тайёрлаш чора-тадбирларини режалаштириш   соҳасида қабул қилинган қарорлар ижроси устидан кучли парламент ва депутатлик  назоратини ўрнатамиз. Бу биринчи навбатда, бўлинмалар зиммасига юкланган вазифалар ҳамда  қўшинларнинг тайёрланганлик ва қуролланганлик  даражасига мос келиши лозим. Охирги энг асосий мезон – Қуролли Кучларнинг жангговар қобилияти ва жангговар  тайёргарлигини ошириш, юқори даражада тартибга солингалик ва  самарали  ўзаро ҳамкорликдир.

Биз профессионал ҳарбий кадрларни  тайёрлаш, ҳарбий таълим, ҳарбий илм-фан тизимини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Ўқув жараёнига энг янги услублар ва технологиялар, жумладан  замонавий ахборот-коммуникация, компьютер технологиялари жорий этилган бўлиши лозим. Биз ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар  таркибини,  жумладан  хорижнинг етакчи  олий ҳарбий  ўқув муассасалари негизида  тайёрлаш имкониятларидан кенг фойдаланишга доир  чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз. Номзодларни  ҳарбий билим юртларга кириши учун чуқур ўқитишга хизмат қиладиган мактаб – ҳарбий билим юрти тизимини шакллантириш  ва ривожлантириш – устувор вазифаларимиздандир.

Биз қўшинларни замонавий турдаги  қуроллар ва ҳарбий техника  билан таъминлаш,  ана шу мақсадда  ҳарбий буюмларни харид қилиш, истеъмолда бўлган техникани  таъмирлаш ва модернизациялашга доир  аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган  ўрта муддатли ва узоқ муддатли  дастурларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тарафдоримиз. Биз ўзимизнинг ҳарбий-саноат комплексимизни  яратиш, мамлакатимиз  мудофаа саноатини  ривожлантириш, илмий-ишлаб чиқариш базаси,  сервис-марказлари ва қўшма корхоналарни  ташкил этиш, юртимиздаги етакчи корхоналарда алоҳида турдаги ҳарбий буюмларни маҳаллийлаштиришни ташкил этишга оид чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз. 

 Биз ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш,  бу борада  давлат дастурини  амалга оширишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш тарафдоримиз. Биз ҳарбий  хизматчиларнинг оилалари учун якка тартибдаги  уйлар, кўп қаватли турар жойлар қурилиши учун узоқ муддатли ипотека  кредитларини тақдим этиш амалиётини  кенг жорий этишга доир  чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз ҳарбий хизматга  муносиб ҳақ тўланиши ва ушбу  хизмат муносиб мукофотланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Армияда  хизмат қилиш мамлакатимиздаги   ҳар бир ёш, ҳар бир фуқаро  учун обрўли иш, жамиятда, ҳаётда  ўз ўрнига эга бўлишда онгли ва чуқур ўйланган қарори, мардлик ва ватанпарварлик тарбия мактаби бўлмоғи лозим.

 Биз ахборот хавфсизлигини таъминлаш  ва ахборот  ҳимояси тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга  қарши ўз вақтида ва  тўғри жавоб  қайтариш масалаларига  алоҳида эътибор қаратамиз. 

Биз Ҳаракатлар стратегиясида мазкур  соҳада белгиланган  вазифаларни амалга ошириш  мамлакатимиз  хавфсизлиги ва барқарорлиги, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашнинг  муҳим шарти  ва кафолати эканига  қатъий ишонамиз. 

Миллатлараро ва фуқаролар тотувлиги – жамиятимиз ва давлатимиз  қадриятларидир.

O`zLiDeP мамлакатимизда бағрикенглик маданияти ва  инсонпарварликни янада ривожлантириш,  миллатлараро ва фуқароларнинг ўзаро тотувлигини мустаҳкамлаш, дўстлик ва бирдамлик  муҳити, тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш жамиятимиз ва давлатимизни изчил  ривожлантириш,  кенг кўламли демократик ислоҳотларни  амалга  оширишнинг  муҳим ва зарур  омилларидандир, деб ҳисоблайди.

Биз  мамлакатимизнинг қуйидагиларга асослаган  миллий сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз: фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб  чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, қонун олдида тенг бўлиш тамойилларига;  сиёсий институтлар, мафкура ва  фикрлар хилма-хиллиги асосида жамият ҳаётини ривожлантириш; турли  миллатлар ва элатлар  вакилларининг  тили, урф-одати ва анъаналарини ҳурмат қилиш, уларни ривожлантириш учун зарур  шароитлар  яратиш.  Ўзбекистонда эришилган  ижтимоий ва сиёсий  барқарорлик  мамлакатимизда  миллатлараро  тинчлик ва фуқаролар тотувликни таъминлашга йўналтирилган ушбу чуқур ўйланган сиёсатнинг натижасидир.

Биз юртимизда истиқомат қиладиган турли миллатлар ва элатлар вакилларининг  миллий  урф-одатлари,  анъаналари ва маросимларини  асраб-авайлаш ва ривожлантириш, хорижий мамлакатлар билан миллатлараро муносабатлар ва дўстона алоқаларни янада  ривожлантириш ва уйғунлаштиришда  фуқаролик жамияти институтлари, энг аввало, миллий маданият марказлари ва дўстлик жамиятларининг улкан салоҳиятга эга эканликларини  қайд этамиз.

Биз давлатимизнинг тинчликпарвар сиёсати,  Ўзбекистоннинг  демократик  ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасидаги  мақсад ва вазифалари, шунингдек,  бугунги кунда юртимиз ҳаётининг барча соҳаларида эришилган ютуқларни хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилишда  парламент ва халқ дипломатияси  салоҳиятидан  максимал даражада  фойдаланилишига  кўмаклашамиз.

Биз давлатнинг дунёвий хусусиятини  сақлаб қолган ҳолда,  “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди” деган тамойилни изчил амалга ошириш,  виждон ва дин эркинлиги  тўғрисидаги конституциявий  меъёрларни амалга ошириш тарафдоримиз. Биз  турли диний бирлашмаларнинг  маънавий тикланиш, умуминсоний маънавий қадриятларни  қарор топтириш ишидаги  имкониятларидан фойдаланишда улар билан мулоқот қилиш  сиёсати тарафдоримиз.  Биз дин халқнинг ахлоқий суянчи, маънавий покланишнинг тенги йўқ воситаси бўлиб хизмат қилиши,  инсонларни  этник хусусияти, динидан қатъи назар тинчлик, эзгулик, сабр, ўзаро ҳурмат ва  тотутлик каби абадий қадриятларга ундашига ишонамиз.

Бизнинг устувор  вазифамиз – кўп миллатли ва кўп конфессияли халқимизнинг  миллий қадриятларини қайта тиклаш, аҳолини юксак маънавий, маънавий ва ахлоқий қадриятлар, тарихий ва маданий меросимизга жалб қилиш, фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдир. Биз халқимизнинг диёнатлилик, яқинига нисбатан яхшилик қилиш, ёрдам бериш ва муҳаббатли бўлиш сингари маънавий қадриятларни қадрлаймиз.

Шунга ишончимиз комилки, буюк тарих ҳеч қачон изсиз йўқолмайди.  У халқнинг генетик кодида, тарихий хотирасида, у амалга оширган ишлари  ва маданий қадриятларда         сақланади ва қайта тикланади. Унинг қудратли кучи айнан  шунда. Биз халқимизнинг тарихий, маданий ва номоддий меросини сақлаш ва ўрганиш, эҳтиёткорлик билан авлоддан авлодга бериш, миллий урф одат ва анъаналарни тиклаш, буюк аждодларимиз хотирасини адабийлаштириш, уларнинг муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни қўллаб қувватлаймиз. Шунингдек биз хорижий мамлакатларда сақланаётган маданий қадриятларни аниқлаш, ўрганиш ва қайтариш бўйича ишларни қўллаб қувватлаймиз.

Шунга ишончимиз комилки, айниқса ҳозирги глобалашув шароитида, янги таҳдидлар, шу жумладан, “оммавий маданият”, истеъмолчилик қарашлари, аҳлоқ ва қадриятларга оид мўлжаллар бузилиши авж олаётган бир пайтда, ҳар доимгидан кўпроқ инсоннинг маънавий олами, халқ маданиятини белгиловчи нарсаларни сақлаш ва кўпайтириш зарурдир. 

Биз жамиятда бағринглик муҳити янада мустаҳкамланиши, шунингдек муқаддас ислом динини нотўғри изоҳловчи ва ўз хатти ҳаракатлари билан уни обрўсизлантирувчи, унинг ниқоби остида тинч ва осоойишта ҳаётимизга зарар етказишга интилувчи бузғинчи кучларга қарши қатъиян кураш олиб бориш тарафдоримиз. Биз ҳар қандай маданий ва диний экстремизмга қарши кураш сиёсатини, энг аввало, ҳаётга “Маърифат билан  жаҳолатга қарши”, “Маърифат ва таълим тинчлик ва бунёдкорлик йўли” тамойилларини ҳаётга изчил жорий этиш, шунингдек мамлакатимизда диний таълимни янада ривожлантириш асосида олиб борилишини қўллаб қувватлаймиз. Шунга ишончимиз комилки, айнан маърифат ва таълим одамларни эзгу ишларга, меҳр саховатга, сабр тоқатлиликка етаклайди, муқаддас Ислом дини айнан шундай деб ўргатади. Бизнинг фикримизча, бундай ёндашув  давр талаби.

Биз буюк аждодларимиз, ислом оламининг мутафаккирларининг меросини, уларнинг жаҳон маданияти ривожланишига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш, англаш ва кенг оммалаштириш тарафдоримиз. Бу барча жамиятларда ислом қадриятлари ва маданиятини тўғри тушуниш ва англаш, дунёнинг барча халқларига исломнинг асл моҳиятини етказиш учун зарур, ва бу халқаро даражада конфессиялараро, миллатлараро ва маданиятлараро мулоқотга эришиш, тинчилик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш учун зарур.

Биз фаолияти халқимизнинг бой тарихий, илмий ва маънавий меросини ҳар томонлама тадқиқ қилиш, нафақат ислом маданияти, балки бутун инсоният маданиятини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний маънавий меросини ўрганишга йўналтирилган халқаро ва миллий илмий тадиқот ва таҳлилий марказлар тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган чора тадбирларни қўллаб қувватлаймиз. Улар ислом динининг ҳақиқий гуманистик моҳиятини ва моҳиятини очиб беришга хизмат қилиши керак. Биз  ислом дини ва ислом ҳуқуқини чуқур ўрганиш соҳасида миллий илмий мактабларнинг ривожлантирилиши тарафдоримиз.

Шунга ишончимиз комилки, барқарор ижтимоий иқтисодий тараққиётни инновацион ривожланишсиз, кенг илмий техник кооперациясиз ва янги технологиялар, фан ва техникам ютуқларини жорий этмасдани тасаввур этиб бўлмайди. Айнан шу сабабли давлатнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари унинг фаолиятида асосий ўринни эгаллаши керак. Биз ҳаётга давлатимиз раҳбарининг илмий техник алмашинувни жонлантириш ва фаннинг турли соҳаларида ҳамкор мамлакатлар билан, шу жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида  қўшма тадқиқотлар ўтказиш тарафдоримиз.

Шунга ишончимиз комилки, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли миллат ва конфессиялар вакиллари уни ўзининг умумий уйи, деб билади. Ўзбек халқини ташкил этар эканмиз, биз ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида яшашга, мустақиллигимизнинг бош неъмати  тинчилик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни эҳтиёткорлик билан асрашга интиламиз.

Динамик ва конструктив ташқи сиёсат.

O`zLiDeP мамлакатнинг  қуйидаги фунданментал тамойилларига асосланган ташқи сиёсий курсини қўллаб қувватлайди: 

Умумқабул қилинган меъёрлар ва принципларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмасликка содиқлик; бошқа давлатларнинг ичик ишларига аралашмаслик, юзага келган низолар ва қарама қаршиликларни фақат тинч, сиёсий  йўл билан ҳал қилиш.

Давлат ташқи сиёсатининг асосий устуворлиги сифатида O`zLiDeP мустақиллик ва суверенитетни мустаҳкамлаш,  халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъекти сифатида мамлакатнинг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, унинг ривожланган демкоратик давлатлар сафидан ўрин олишини таъминлаш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яқин қўшничилик камарини яратиш масалари кўриб чиқилади. Парламент, халқ дипломатиясининг барча имкониятларидан фойдаланиб, биз давлатнинг энг муҳим ташқи сиёсий вазифасини – Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш ва яқин қўшничилик ҳудудига айлантиришга кўмаклашамиз. Биз ушбу онгли танловни ва ҳудудда мулоқот ўрнатиш, конструктив ҳамкорлик ва яқин қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича қатъий чоралар кўрамиз.

Биз, энг аввало, халқимиз ва мамлакат манфаатларни ҳимоя қилиш ва илгари суришга,  яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар, бутун дунё ҳамжамити билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга йўналтирилган ташқи сиёсий фаолиятни қўллаб-қувватлаймиз. Биз тинчликсевар, очиқ ва прагматик сиёсат юритилиши тарафдори бўлиб қоламиз.

Бизнинг фикримизча, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига БМТ, ШХТ, МДХ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар билан фаол ҳамкорлик  жавоб беради. Биз Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом ривожланиш банки, Халқаро валюта жамғармаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан амалий ҳамкорликни ривожланитиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

O`zLiDePнинг  мамлакат ташқи сиёсий курсини амалга оширишнинг энг муҳим механизмларидан бири ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг тегишли меъёрий-ҳуқуқий базанини такомиллаштириш, етакчи хорижий партиялар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади. Биз Ўзбекистоннинг  ташқи  сиёсий ва ташқи иқтисодий тузилмалари, дипломатик ваколатхоналари фаолиятини, энг аввало, мамлакатга жалб қилинган хорижий инвестициялар, ўзбек миллий брендининг илгари сурилиши, миллий маҳсулот ва товарларнинг хорижий мамлакатларга  экспортидан келиб чиқиб, баҳолаймиз.

Партия бундай буён ҳам мамлакатнинг  ишончли, маъсул сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкор сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашда, партиялараро ўзароҳамкорлик механизмларидан мамлакатнинг хориждаги жозибадорлигини кучайтиришда, тўғридан тўғри инвестициялар ва илғор технологияларни иқтисодиётнинг уствор соҳаларига жалб қилишда фаол иштирок этади. Биз минтақавий ва халқаро сиёсатнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш, Орол инқирози каби муаммолар ва бошқа экологик  муаммоларни ҳал қилиш, йирик жаҳон бозорларига чиқиш имконини берувчи транспорт-коммуникация йўлакларининг кўп вариантли тизимларини шакллантириш каби муҳим йўналишларида Ўзбекстоннинг халқаро ташаббусларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратамиз. Ўз электорати манфаатлари йўлида партия хорижда Ўзбекистон хўжалик юритувчи субъектларининг савдо ваколатхоналари очилишига, уларнинг турли халқаро тадбирлар ва кўргазмаларда иштирок этишига, хорижда мамлакат фуқаролари ва юридик шахслари ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилинишига фаол кўмаклашади.

 

*****

Юқоридаги Дастурни илгари суриш орқали партия мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларининг либераллаштирилиши учун кенг сиёсий ва фуқаролик ҳаракати сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсад қилган.

O`zLiDeP – ислоҳотларнинг тақдири, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган улкан вазифаларнинг амалиётга жорий қилиниши ва ўз электорати манфаатларини самарали ҳимоя қилиниши учун  маъсулиятни ўз зиммасига олган сиёсий кучдир. Партия аҳолининг катта қисми, аввало, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатлари йўлида жамоатчилик диққат марказида турувчи муаммоларни ҳал қилиш, мустақил Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши, ушбу қадимий заминда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон фаровонлиги ортиб боришига кўмаклашувчи қарорлар учун курашади. Ушбу мақсадларга эришиш учун энг самарали йўлларни излашда биз ғоялар ва дастурларнинг конструктив ва рақобат курашига тайёрмиз.

Санаб ўтилган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши партия аъзоларидан, унинг мақсади ва вазифаларини қўллаб-қувватловчи барча инсонлардан самарали ва фидокорона меҳнатни талаб қилади. Бунда қўйилган олижаноб мақсадларга эришишнинг бош  гарови сифатида мулкдорларнинг ўрта синфи, O`zLiDeP аъзолари ва тарафдорларининг кучи ва билими, иродаси ва тажрибаси, интилиши ва салоҳиятига, энг муҳими, халқимизнинг мардлиги ҳамда букилмас иродаси, қатъиятига  таянамиз.

O`zLiDeP  ўз кучига ишонади ва амалий ишлари билан ўзининг бунёдкорлар партияси эканлигини исботлашга тайёр! Биз оғишмай ислоҳотлар йўлидаги барча тўсиқларни енгиб ўтамиз, биз яшаётган давр илгари сураётган масалаларни ҳалоллик ва маъсулият билан ҳал қиламиз.

Кўп миллатли меҳнатсевар халқимиз билан бирга биз албатта белгиланган вазифаларни ҳал қиламиз, эркин, демократик ва гуллаб-яшнаётган давлат барпо этамиз ва қўйилган юксак мақсадларимизга эришамиз.

Бетакрор юртимизга, олижаноб халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – ҳар биримиз учун юксак шараф ва муқаддас бурч!

 Фуқароларнинг, энг аввало, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини тўла ифода этамиз.

 Ўзбекистоннинг буюк келажагини таъминлаш – бизнинг бош мақсадимиз!

 Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз.

  • Кўрилди
    2160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш