Раҳбарият

ХАИТОВ АКТАМ АХМАДОВИЧ

ХАИТОВ АКТАМ АХМАДОВИЧ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

Хаитов Актам Ахмадович 1974 йил Қашқадарё вилоятида туғилган.

1994 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институтини тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди.

1994-1997 йилларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институтида, 1997-2000 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳида, 2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасида, 2002-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасида фаолият юритган.

2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, 2014-2016 йилларда “Biokimyo” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, 2016-2017 йилларда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келган.

2018 йилдан буён Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

2018 йил 3 августда бўлиб ўтган O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг X мажлисида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган.

ЯКУБОВ БАХТИЁР СУЛТОННАЗИРОВИЧ

ЯКУБОВ БАХТИЁР СУЛТОННАЗИРОВИЧ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари

Якубов Бахтиёр Султонназирович 1969 йилда туғилган.

1993 йилда Тошкент давлат университетини, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, тарих фанлари номзоди.

1993-1998 йилларда Тошкент давлат университетида, 1998-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, 1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида, 2003-2005 йилларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида фаолият юритган.

2004 ва 2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.

2004-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мудофаа ва хавфсизлик масалаари қўмитаси раисининг ўринбосари, 2010-2015 йилларда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари лавозимида ишлаган, 2005 йилдан жамоатчилик асосида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини амалга оширган.

2015 йилдан буён O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ташкилий-партиявий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Б.Якубов 2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

ШОУМАРОВ ДИЛШОД ШАВКАТОВИЧ

ШОУМАРОВ ДИЛШОД ШАВКАТОВИЧ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари

Шоумаров Дилшод Шавкатович 1964 йилнинг 31 июлида  Тошкент шаҳрида туғилган.

1981-1986 йилларда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) шарқшунослик факультетида, 1998-2000 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги —  шарқшунос, халқаро бизнес магистри.

Меҳнат фаолиятини 1986 йилда ТошДУнинг халқаро бўлими катта инспектори лавозимидан бошлаган.

1987-1991 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида муҳандис-таржимон, 1991-2008 йилларда “КОМЭКО” халқаро ташкилоти, “Азия-Металл-Трейдинг” ҚК, “Акан-Пластик” ҚК, “Протекс-Иншоат” корхонаси, “Қурилиш моллари бозори” МЧЖда раҳбар лавозимларида ишлаган.

2008 йилдан ҳозирги вақтга қадар “DIMAX METALL SERVIS” МЧЖ Таъсисчилар кенгаши раиси, 2013 йилдан буён “Dimax” саноат-савдо кўргазма бизнес маркази раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. 

2015 йилда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган.

2014 йилдан буён O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

 

ШУКУРОВ ЭЛБЕК ХАБИБУЛЛАЕВИЧ

ШУКУРОВ ЭЛБЕК ХАБИБУЛЛАЕВИЧ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари

Шукуров Элбек Хабибуллаевич 1988 йил 18 мартда туғилган.

2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.  

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши муассислигидаги “Камалак” марказида бошлаган. 2005-2006 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Юнусобод туман бўлимида, 2007-2012 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашида фаолият юритган.

2012-2013 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси ўринбосари, 2013-2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси.

2017 йилдан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси сифатида фаолият юритмоқда.

2017 йилдан буён O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.

Э.Шукуров 2011 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, 2017 йилда   “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.