Партия тарихи

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

ТАРИХИДАН

2003 йил 4-5 октябрь  –  бир гуруҳ ташаббускорлар   –   кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат мулкдорлар қатлами, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган умуммиллий сиёсий ташкилот, яъни партия тузиш ташаббуси билан чиқишди.

2003 йил 7 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ушбу ташаббускор гуруҳ аъзолари билан учрашди.

2003 йил 15 ноябрь  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди, Сиёсий Кенгаш ҳамда Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди.

Шу куни Тошматов Қобилжон Фаттохович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2003 йил 3 декабрь  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди.

2004 йил 1 январь – «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сони нашр этилди.

2004 йил 24 май – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги II Мажлисида Ахмеджанов Махамаджон Ахмедович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2004 йил 26 декабрь  –  партия илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 41 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган O`zLiDeP парламентда энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 1908 нафар депутат сайланди.

2005 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ташкил этилди. Айнан, мазкур Ассоциациянинг саъй-ҳаракати билан бугун мамлакатимизда фаолият юритаётган ва аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётган 400 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари ягона тузилмага бирлашди. Партия ушбу ташкилот фаолиятига яқиндан кўмак бериш тарафдори.

2005 йил 19 март    –    O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги V Мажлисида Тешабоев Мухаммадюсуф Муталибжонович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2005 йил 25 июль – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдан ташқари III Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Уставига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2006 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси таъсисчилигида Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди. Шу кунга қадар 4000 мингга яқин тадбиркор ва фермерларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Марказ томонидан ҳимоя қилинди. Бундан ташқари, мамлакат парламентида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи қатор қонунлар қабул қилинди, шунингдек, ҳукумат томонидан тегишли қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2006 йил 7 декабрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг VIII Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

2007 йил 6 ноябрь  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IV Съезди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайловда O`zLiDePдан номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Партия Съезди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур йиғилишда И.Каримов «Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – олий  саодатдир» номли маъруза билан иштирок этди.

2007 йил 27 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримов ғалаба қозонди.

2008 йил 20 сентябрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий вазифаларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун талабларини бажариш доирасида партия тузилмалари ва депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ва навбатдаги вазифалар ҳақида»ги масала кўриб чиқилди.

2009 йил 27 декабрь – O`zLiDeP Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 53 нафар  депутатлик ўрнини эгаллаган O`zLiDeP иккинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 2159 нафар депутат сайланди.

2010 йил 2 февраль   –   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида O`zLiDeP фракцияси ташаббуси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциялари ўртасида «Демократик  кучлар блоки»га бирлашиш тўғрисида Битим имзоланди.

2010 йил 18 декабрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг II Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган O`zLiDePнинг аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

2011 йил 15 июль – парламентдаги O`zLiDeP фракцияси ташаббуси билан мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг «Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастури, шунингдек, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида эшитилди.

2012 йил 31 март – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг IV Мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепцияси» ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурининг ижроси бўйича O`zLiDeP томонидан 2012  йилда  амалга ошириладиган партиявий лойиҳалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

2013 йил 2 декабрь   –   O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VI Мажлисида Содиқжон Турдиев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2012 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. Ҳозирги кунда мазкур битим доирасида табдиркорлар муаммоларини яқиндан ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

2013 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. O`zLiDeP Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва унинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермерлар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал қилишни асосий вазифа деб билади ва бу борадаги ишларни янада кучайтириб боради.

2014 йил 13 сентябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда O‘zLiDeP нинг 2014 йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги фаол иштирокини таъминлаш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

2014 йил 30 сентябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Cиёсий Кенгашининг VIII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда O‘zLiDePнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан олиб бораётган фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалар, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳаси, O‘zLiDePнинг навбатдаги VI Съездини чақириш ва шу муносабат билан ҳудудий партия ташкилотларининг конференцияларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

2014 йил 31 октябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VI Съезди бўлиб ўтди. Съезд кун тартибида партиянинг ўтган 5 йиллик иш фаолияти сарҳисоби ва келажакдаги режалари, шунингдек, мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа ҳисобланган бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Партиянинг Съездида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди, делегатлар томонидан партиянинг Сайловолди дастури тасдиқлаб олинди ва O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди.

2014 йил 21 декабрь – O‘zLiDeP Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди.

Сайловлар натижасига кўра, O‘zLiDeP парламент қуйи палатасида энг кўп – 52 ўринга, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида – 307 (38%), туман (шаҳар) Кенгашларида эса – 1806 (35%) депутатлик ўринига эга бўлиб, парламентда ўзининг фракциясини, жойлардаги вакиллик органларида эса – ўз депутатлик гуруҳларини шакллантирди.

2015 йил 5 январь - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. O‘zLiDePдан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлардан иборат партия фракциясини таъсис этиш масаласини муҳокама этиш кун тартибидаги асосий масала бўлди.  

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев фракция раҳбари этиб сайланди. 

2015 йил 15 январь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O‘zLiDePнинг иштироки билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Сиёсий Кенгаш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш масаласини партиянинг VII Съезди муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2015 йил 6 февраль - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VII съезди бўлиб ўтди. Унда жами 344 нафар делегат иштирок этди. Съезд кун тартибида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.

Съезд “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримовни номзод этиб кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур йиғилишда Ислом Каримов «Бизнинг мақсадимиз – эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш» номли маъруза билан иштирок этди.

2015 йил 14 март - Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда парламентнинг қуйи палатасида “Демократик кучлар блоки”ни тузиш масаласи муҳокама этилди. Муҳокама якунларига кўра Табиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари қўшма фаолиятининг асосий шартлари ва устувор йўналишларини назарда тутувчи икки томонлама Битим имзоланди.

2015 йил 29 март – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримов ғалаба қозонди.

2015 йил 12 декабрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” мавзуидаги маърузасини ҳар томонлама ўрганишга, O‘zLiDeP  тузилмалари ва депутатлик бирлашмаларининг маърузадан келиб чиқувчи вазифалари ҳамда партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш йўлларига қаратилди.

2015 йил 25-26 декабрь -  O‘zLiDeP нинг “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, “Йилнинг энг яхши депутати” ва “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” кўрик-танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танлови бўйича Тошкент вилоятидаги “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида ташкил этилган бошланғия партия ташкилоти, “Йил депутати” танлови бўйича халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳир Бахронов ҳамда “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танлови бўйича эса O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар кенгаши мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

2016 йил 22 январь -  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқувчи партиянинг устувор вазифалари муҳокама қилинди. 

2016 йил 16 апрель - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастуридан келиб чиқадаган партиянинг устувор вазифалари, партиянинг ўтган йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган Амалий чора-тадбирлар комплекс ҳаракат дастурига ўзгартиш киритиш масалалари муҳокама қилинди.

2016 йил 19 октябрь - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди бўлиб ўтди ва партия Сиёсий Кенгашининг аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2016 йил 9 декабрь - Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди. Сайловда Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди. Шундай қилиб, натижаларга асосан 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган, деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2017 йил 24 декабрь - Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари туман Кенгашларига кўрсатилган жами 330 нафар номзоддан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137 нафари сайланди. 

2018 йил 3 феврал - O‘zLiDeP Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича – Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур тадқиқот институти билан ҳамкорлик меморандумини  имзолади.

2019 йил 5 ноябрь - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IX Съезди бўлиб ўтди. Унда партиянинг сайловолди дастури ва парламент қуйи палатасига номзодлар тасдиқланди. 

2020 йил 6 январь - Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида парламент сайловининг якуний тур натижалари эълон қилинди. Сайловларнинг умумий якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 53, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 36, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 24, Ўзбекистон Халқ демократик партияси 22, Ўзбекистон Экологик партияси 15 депутатлик ўрнини эгаллади.

2020 йил 18 январь - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир лавозимига 2016 йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Арипов номзоди кўрсатилди. 

2021 йил 7 июль - O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида партиянинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бир қаторда Сиёсий Кенгаш аъзолари партиянинг янгиланган логотипини тасдиқлашди.

2021 йил 7 август - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O`zLiDePнинг иштироки, Президентлик сайловида O`zLiDePдан кўрсатиладиган бўлажак номзод ҳамда навбатдаги қурултой кун тартибидан ўрин олган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

2021 йил 9 сентябрь - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган 1 минг 200 га яқин делегат қатнашди. Съездда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

2021 йил 24 октябрь - Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ президентликка бўлиб ўтган сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланди. 

2021 йил 15 ноябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан келиб чиқувчи партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

2022 йил 31 январь - O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармонидан келиб чиқадиган партия олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

2023 йил 16 март - O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисида партиянинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумидаги иштироки тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама қилинди.

2023 йил 12 май - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.

2023 йил 30 май - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди. Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда партия номидан кўрсатиш тўғрисида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Съезди делегатлари томонидан якдиллик билан қарор қабул қилинди. Съездда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Ш.М.Мирзиёев ўз дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

2023 йил 10 июль - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп 87,05 фоиз овозини олиб, муқобиллик асосида ўтган сайловда ишончли ғалаба қозонди.

Партиянинг марказий нашри – «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси.

Партиянинг расмий веб-сайти: www.uzlidep.uz, E-mail: uzlidep@uzlidep.uz

  • Кўрилди
    2530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш