Ёшларга бизнесни қўллаб-қувватлашга оид қонунчликдаги янгиликлар тушунтирилди

26.04.2024, 15:41

Ёшларга бизнесни қўллаб-қувватлашга оид қонунчликдаги янгиликлар тушунтирилди

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчлик палатаси ёшлар комиссияси ҳамда Бизнес омбудсман вакиллари иштирокида “Ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Қонунчлик палатаси депутатлари, ёшлар комиссияси аъзолари ҳамда ёш тадбиркорлар, талаба ёшлар иштирок этган тадбирда ёш тадбиркорлар ва талаба ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қонунчликдаги янгиликлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумотлар берилди.

Жорий йилги Давлат дастурида ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилиши, 2024 йил 1 июндан бошлаб «Ёш тадбиркор» танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омили сифатида бизнес учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида «Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури» доирасида 2024 йил якунига қадар комплекс қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

Давра суҳбати давомида ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб берилиб, ёш тадбиркорлар ҳамда талаба ёшлар томонидан бирқанча таклиф, ташаббуслар илгари сурилди.

  • Кўрилди
    137
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+