Фракция раҳбари

Хаитов Актам Ахмадович

Хаитов Актам Ахмадович

Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Хаитов Актам Ахмадович 1974 йил Қашқадарё вилоятида туғилган.

1994 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институтини тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди.

1994-1997 йилларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институтида, 1997-2000 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳида, 2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасида, 2002-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасида фаолият юритган.

2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, 2014-2016 йилларда “Biokimyo” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, 2016-2017 йилларда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

2018 йил 3 августда бўлиб ўтган O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг X мажлисида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган.

2020 йилдан Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.