“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари янги-янги номларни кашф этаётир

01.05.2024, 09:33

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари  янги-янги номларни кашф этаётир

O'zLiDeP Қашқадарё вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичларида иштирок этиш ниятида бўлган хотин-қизлар сони кун сайин кўпайиб бораётир.  

Ғузор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Буюк карвон йўли” МФЙдаги ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар орасидан “Фаррухбек Ғанишерович” ҳусусий фирмаси раҳбари Тожи Туропова ғолиб деб топилди. Тадбиркор аёл маҳалласидаги 10 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Корхонада ўттизга яқин турдаги болалар ва хотин-қизлар кийимлари ишлаб чиқарилмоқда.

Косон тумани “Арабхона” ва Машъал МФЙларидаги саралашда “Гулшан-Фарзона” оилавий корхонаси раҳбари Гулшана Боборажабова, “Ривож текстил” оилавий корхонаси раҳбари Лобар Қурбоновалар фаолиятига муносиб баҳо берилди. Лобар Қурбонова корхонасида “Аёллар дафтари”га киритилган  11 нафар кам таъминланган оила соҳибалари меҳнат қилишаётир. Корхонада тайёрланаётган кийим-кечак маҳсулотлари ички бозорда ўз харидорларини топган. Тадбиркор аёл ўз маҳсулотларини хорижга чиқариш борасида изланмоқда.    

 Дехқонобод тумани “Бешбулоқ” Истиқлол ва “Ўзбекистон” МФЙларидаги ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолиятлари партия  туман Кенгаши “Аёллар қаноти”  ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди. “Бешбулоқ МФЙ да фаолият юритиб келаётган Ҳаловат Холназарова “Шахинабону” тикувчилик фирмаси ташкил этиб, хотин-қизларни 13 нафар доимий, 50 нафар мавсумий иш билан таъминлаб келмоқда. Истиқлол маҳалласида фаолият юритаётган Мавлуда Бекназарова 25 нафар аёлларни иш билан таъминлаган.  Миллий либослар, махсус кийим-кечаклар ишлаб чиқариш, сотиш, гиламчилик  ва бошқа сервис йўналишларида хизмат кўрсатади.

   Шунингдек, тадбир давомида O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партия “Аёллар қаноти” лойиҳалари тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб,  ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашишда  “Ишбилармон аёл” лойиҳасининг  аҳамияти катта эканлиги таъкидланмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан маҳаллаларда тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг фаолияти ўрганилиб, танловнинг туман ва шаҳар босқичларида иштирок этишга муносиблари саралаб олиниб, партия эсдалик совғаллари топширилмоқда.

  • Кўрилди
    186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+