Шофирконлик моҳир тикувчи “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг туман босқичига йўлланма олди

27.04.2024, 16:31

Шофирконлик моҳир тикувчи “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг туман босқичига йўлланма олди

Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, хотин-қизларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар бугун чекка ҳудудларгача кириб бориб, ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида ҳам бу борада аниқ-манзилли ишлар олиб борилмоқда. Деҳқон, ҳунарманд, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган бу йилги “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари МФЙлардаги янгидан-янги бошловчи ҳамда тажрибали аёллардан иборат соҳа ходимлари аниқлаб, уларнинг фаолияти оммалаштиришда қўл келмоқда. Эътиборлиси, уларнинг кўпчилиги O‘zLiDeP аъзоларидан иборат.

Тумандаги 186 минг нафар аҳолининг 86 200 нафарини аёллар ташкил этади. Аҳоли вакиллари асосан, ҳунармандчилик, чорвачилик, мева-сабзавот етиштириш, томорқачилик ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади.

Туманда кейинги пайтда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг шахсий даромадларига эга бўлишлари учун касаначиликка йўналтириш, уларга томорқа ажратиш, хонадонларида иссиқхоналар ташкил этиш каби қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш йўлида туманда олиб борилаётган бундай ишлар ўзининг кутилган натижасини бермоқда. Эришилган натижалар эса опа-сингилларимизни кўзланган мақсадлар сари дадил етакламоқда.

Туманидаги мавжуд 50 та маҳаллада эндиликда аёллар бандлигини таъминлашга эришилмоқда.

          Туманнинг чекка ҳудудларидан бири “Паттахон” МФЙнинг Янгиобод қишлоғида истиқомат қилаётган Қизлархон Хайруллаева бундан бирмунча вақт илгари “Аёллар дафтари” га киритилган эди. Қ.Хайруллаева тадбиркор аёлларга берилган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда хонадонидаги тикувчилик цехини кенгайтириб, бугунги кунда ўз маҳсулотларини Эрон, Арабистон, Хитой давлатларига экспорт қилишга ҳам эришмоқда.

-Ўз иш фаолиятимни 11 млн сўмлик кредит асосида бошлаган эдим,-  дейди Қ.Хайруллаева. -Туман бандлик бўлимига қилган мурожаатим туфайли 47- умумтаълим мактабининг  бўш турган биносига эга бўлдим. Бу ерда мономарказ ташкил этдим ва маҳалламдаги ишсиз хотин-қизларни ўқитиб, уларга тикувчилик ҳунарини ўргатдим. Уларни ҳунарли қилиш билан бирга бандлигини таъминлашга ҳам эришдим. Ҳозирги кунда тижорат банкларидан ажратилган 100 млн сўмлик имтиёзли кредит эвазига тикув цехини янада кенгайтириб, 20 дан ортиқ тикув машиналари, бичиш учун столлар ва бошқа зарур асбоб-ускуналарни сотиб олдим. Бугунги кунда тикув цехимиздаги ишчи-ходимлар сони 40 нафарга етказилган.

Туманда кўрик-танловнинг МФЙ миқёсидаги саралаш босқичи давом этмоқда.

  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+