Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди

07.05.2024, 16:52

Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди

Бу йил тўққинчи бора ўтказилаётган O’zLiDeP нинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Ангрен шаҳрида ҳам ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда.

Ўзгача ёндашувда ташкил қилинган кўрик-танловнинг шаҳар босқичи Ангрен шаҳридаги “Билим Зиё ” ўқув марказиниг фаоллар залида ўтказилди.

Кўрик-танлов мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш мақсадида ўтказилаётгани таъкидланди.

Танлов доирасида ташаббускор ишбилармон, тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкиллаштирилди. Кўргазма павильонларида тадбиркор, ишбилармон, хунарманд хотин-қизлар раҳбарлик қилаётган ишлаб чиқариш, МЧЖ, оилавий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, қўл меҳнати буюмлари, тўқувчилик, бадиий безак санъати сингари ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

Кўрик-танлов Низомида белгиланган қатъий талаблар доирасида беллашган ташаббускор, ишбилармон аёлларни O’zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Муқадам Нарбаева, Тошкент вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Шохиста Мадиярова,  хусусий тадбиркорлар  Манзура Сайназарова, Гулчеҳра Караевалардан иборат одил ҳакамлар хайъати адолатли баҳолаб боришди.

Кўрик-танловнинг шаҳар босқичида фаол қатнашган бошқа иштирокчилари Назимова Наргиза ҳамда Хабиба Ражабовалар тегишлича  танловнинг “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, Хулкар Байменова хамда Зарифа Бобожоновалар эса  “Энг фаол аёл тадбиркор”,  Азимова Малика ва Дилдора Камиловалар  “Энг фаол ёш тадбиркор” номинациялари бўйича ғолибликка эришишди.

Кўрик-танлов ҳайъатининг якуний қарорига кўра, фахрли 3-ўринга Шахноза Исмаилова муносиб деб топилган бўлса, 2-ўринга ишбилармон Муножат Ўтанова лойиқ кўрилди.

Танловнинг 1-ўрнини эса  қандолатчилик  йўналиши бўйича фаолият юритувчи оилавий корхона “Акбарали ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари Жакбарова Севара Абдужалиловна  қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эришди.

Мукадам Нарбаева,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Ангрен шаҳар Кенгаши

аппарати раҳбари

  • Кўрилди
    193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+