Ишбилармон аёллар сараланмоқда

21.04.2024, 13:38

Ишбилармон аёллар сараланмоқда

O’zLiDeP томонидан ҳар йили анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловига старт берилди. Айтиш керакки, мазкур танловнинг бу йилги саралаш босқичлари бироз ўзгачароқ форматда тус олди. Яъни бу йил унинг маҳалла босқичи ҳам жорий қилинди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятидаги барча туманлардаги маҳаллаларда ҳам ишбилармон аёлларнинг фаолиятини ўрганишга киришилди.

Хусусан, Термиз туманидаги "Қўнғирот" маҳалласида танловнинг маҳалла босқичи ташкил этилиб, партия вакиллари, “Аёллар қаноти” ва ҳакамлар ҳайъатидан иборат жамоа ҳудудда истиқомат қилувчи  тадбиркор Севара Турсунованинг хонадонида бўлишди. Улар бу ердаги иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотларни кўздан кечиришди.

4 сотих ерга 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига иссиқхона ташкил этган Севара Турсунова бугун у ерда помидор, бодринг каби полиз маҳсулотларини етиштирмоқда. Даромади ҳам ёмон эмас. Хонадон соҳибаси иссиқхона орқасидан келган даромад ёрдамида кредитни муддатидан илгари тўлаганлигини таъкидлади.

Ҳакамлар ҳайъати маҳалладаги бошқа тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг фаолиятини ҳам ўрганишиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритадиган ғолибни саралаб олишди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+