O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди

08.05.2024, 19:31

O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди

 

Сўнгги ўн йилликда фаоллашган глобаллашув жараёнлари турли даражадаги интеграция саъй-ҳаракатлари, жумладан партиялараро ҳамкорлик ривожига туртки бўлмоқда. Мазкур йўналишда, жумладан ЎзЛиДеП дастурий ҳужжатларида дунёнинг турли мамлакатлари билан партиялараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада сўнгги йилларда Си Цзиньпин раҳбарлиги остида дунёнинг қудратли мамлакатига айланган, иқтисодиёт ва бизнесни ривожлантиришнинг самарали тизимини яратган Хитой Халқ Республикаси алоҳида ажралиб туради.   

Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади. Ҳозирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ўз тарихидаги энг яхши даврни бошдан кечирмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот, шунингдек давлат раҳбарлари иштирокидаги мунтазам саммитлар самарасидир.

Жорий йилнинг январ ойида қабул қилинган тарихий ҳужжат — Ўзбекистон-Хитой муносабатларини барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бунга ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасидаги партиялараро ҳамкорликни кенгайтириш ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Шу тариқа, партия қурилиши, жамият ва давлат бошқаруви соҳасида ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш мақсадида Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Халқаро бўлими таклифига биноан ЎзЛиДеП Раиси А. Хаитов бошчилигидаги вакиллик делегацияси ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Шунингдек, унинг таркибига Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, партиянинг вилоят ҳудудий Кенгашлари раҳбарлари ҳам кирган.

Хусусан, учрашувлар чоғида партия қурилиши, партиявий ўқувларни ташкил этиш, электорат билан ишлаш, партиявий қадриятларни тарғиб қилиш, рақамли технологияларни жорий этиш ва шу каби масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

ЎзЛиДеП Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    184
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+